Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг
буйруғи
Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 5 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2428-7]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 январдаги 6-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2428, 2013 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 май,
244-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 15 майдаги 244-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати» деган сўзлар «Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 1-илованинг схемасидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2023 й., 10/23/2428-7/0335-сон)