Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О. Қурбонов
Апелляция инстанциясида маърузачи судья — М. Бозоров
Апелляция инстанциясида маърузачи судья — М. Бозоров
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
Қарори
4-1802-2204/1148-сонли иш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов хайъати судъя М. Бозоровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д. Рахимов ва Ҳ. Турсуновлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б. Холмуродовнинг котиблигида, даъвогардан «O» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Авлоқулов Султон, вакили Р. Ҳудойбердиев, жавобгардан Ҳ. Анинг ишончли вакили С. А ва С. Алар иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини «O» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Авлоқулов Султоннинг апелляция шикояти асосида иқтисодий иш ҳужжатлари билан биргаликда, Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида ВКА орқали (Шаҳрисабз ва Китоб туман судлар кўмаклашувида) кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Даъвогар «O» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Авлоқулов Султон, «O» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Х. А, Р. А, Н. У, С. А ва «O» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар «O» масъулияти чекланган жамияти балансида бўлган Китоб шаҳри, Катта Йўл кўчаси ҳудудида жойлашган «С» сининг биринчи қаватидаги бир хонаси ва шунга мутаносиб ер тўласи А. С 2.54 %, А. Х 2.54 %, А. Р. 2.30 %, У. Н. 2.54 % ва А. С 2.54 % жами 5 кишидан иборат улушдорлар ўртасида улушига тенг миқдорда (қисмига) фойдаланишни суд тартибида белгилаб беришни сўраган.
Биринчи босқич судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгар «O» масъулияти чекланган жамияти балансида бўлган Китоб туман А. Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчасида жойлашган «С» нинг биринчи қаватидаги бир хонаси ва шунга мутаносиб равишда ер тўласидан 2.54 % улушдор А.С.Я. 2.54 % улушдор А.Х.Х. 2.30 % улушдор А.Р. Р. 2.54 % улушдор У.Н.Т ва 2.54 % улушдор А.С.М жами 5 (беш) нафар улушдорлар ўртасида улушига тенг миқдорда (қисмига) фойдаланиш белгиланган, жавобгар «O» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар А.С.Я. фойдасига олдиндан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган.
Иш юзасидан «O» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси А. С. томонидан апелляция шикояти келтирилиб, унда биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилишда процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, 28 кв.метрдан иборат бино хонасининг улушдорлар ўртасида чегаралари белгиланмаганлиги, фойдаланиш тартиби аниқ кўрсатилмаганлигини баён этиб, ҳал қилув қарорини ўзгартириш сўралган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 февралдаги ажрими билан эксперт хулосасини олиш учун Ҳ. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Қашқадарё вилоят бўлимига экспертиза тайинланиб, иш юритиш тўхтаилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги ажрими билан иш юритиш тикланган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва унинг вакили, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар Ҳ. Анинг ишончли вакили С. А. апелляция шикоятини қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида қатнашган жавобгар С.А. қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида «O» масъулияти чекланган жамияти, А. Х., А. Р., У. Нлар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 274-моддасига асосан суд мажлисини даъвогар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Апелляция инстанция суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар «O» масъулияти чекланган жамияти устави Қашқадарё вилояти Китоб тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2021 йил 8 июлда 524372-сон реестр рақами билан қайта рўйхатга олинган бўлиб, унга кўра А.С.С. 12,43 %, А.Р.Р. 2.30%, Б.Р.С. 12,6 7%, А.С.М 2.54 %, А.Х.Х. 2.54 %, А.О.А. 12,45 %, У.Н.Т. 2.54 %, С.Ғ.К. 50 %, А.С.Я. 2.54 % улушга эга бўлган жамият иштирокчилари ҳисоблаган.
Жавобгар «O» масъулияти чекланган жамиятига қарашли Китоб туман А.Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчасида жойлашган «С» 2021 йил 1 ноябрда давлат рўйхатига олиниб, унга эгалик ҳуқуқи берилган.
Бино фойдаланишга топширилгандан сўнг жамият аъзолари ўзаро келишиб, бинонинг киришда чап томондаги тўрт хонадан иборат қисми ва шунга мутаносиб равишда ер тўласи билан 50% улушдор С.Ғ. К., ўнг томондаги тўрт хонадан иборат бўлган қисмининг бир хонаси ва шунга мутаносиб равишда ер тўласи билан 12.67% улушдор Б.Р. С., иккинчи хонаси ва шунга мутаносиб равишда ер тўласи билан 12.45% улушдор А.О. А., учинчи хонаси ва шунга мутаносиб ер тўласи билан 12,43% улушдор А.С. Сларга берилган.
Қолган бир хонаси, ер тўласи билан 2.54 % улушдор А.С.Я., 2.54 % улушдор А.Х.Х, 2.30 % улушдор А.Р.Р, 2.54% улушдор У.Н.Т. ва 2.54 % улушдор А.С.Млар ўртасида улушларига мутаносиб равишда фойдаланиш учун тақсимланмаганлиги ва улар ўзаро келишувга эришилмаганлиги сабабли ундан фойдаланиш бўйича низо чиққан.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, 5 кишидан иборат улушдорлар ўртасида улушига тенг миқдорда (қисмига) фойдаланишни суд тартибида белгилаб беришни сўраган.
Биринчи босқич шундай ҳал қилув қарори қабул қилишда эртачи хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 216-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади, ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, мол-мулк мулкдорлардан ҳар бирининг мулк ҳуқуқидаги улуши аниқлаб қўйилган (улушли мулк) ёки бундай улушлар аниқлаб қўйилмаган (биргаликдаги мулк) ҳолда умумий мулк бўлиши мумкин, ушбу модданинг олтинчи қисмига мувофиқ, биргаликдаги мулк иштирокчиларининг келишувига мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса суднинг қарорига мувофиқ умумий мол-мулк бу шахсларнинг улушли мулки қилиб белгилаб қўйилиши мумкин.
ФКнинг 219-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш унинг барча иштирокчилари келишувига мувофиқ амалга оширилади. Бундай келишувга эришилмаган тақдирда, улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш суд томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, улушли мулк иштирокчиси умумий мол-мулкнинг иштирокчи улушига тенг бўлган қисми ўзининг эгалигига ва фойдаланишига берилишига, бунинг иложи бўлмаган тақдирда эса - ўз улуши бўлган мол-мулкка эгалик қилаётган ва ундан фойдаланаётган бошқа иштирокчилардан тегишли ҳақ талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шу боис, даъвогар жавобгар «O» масъулияти чекланган жамияти балансида бўлган Китоб туман А. Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчасида жойлашган «С»нинг биринчи қаватидаги бир хонаси ва шунга мутаносиб равишда ер тўласи билан 2.54 % улушдор А.С.Я., 2.54 % улушдор А.Х.Х, 2.30 % улушдор А.Р.Р, 2.54% улушдор У.Н.Т. ва 2.54 % улушдор А.С.Млар ўртасида улушига тенг миқдорда (қисмига) фойдаланишни суд тартибида белгилаб бериш сўраган.
Ўзбекистон Респбликаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Қашқадарё вилоят бўлимининг 2023 йил 28 мартдаги хулосасида «O» масъулияти чекланган жамияти балансида бўлган Китоб туман А. Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчасида жойлашган «С»нинг биринчи қаватидаги бир хонаси ва шунга мутаносиб равишда ер тўласи билан 2.54 % улушдор А.С. Я. (1.01 кв.м) , 2.54 % улушдор А.Х.Х (1.01 кв.м), 2.30 % улушдор А.Р.Р. (0,90 кв.м), 2.54 % улушдор У.Н.Т (1.01 кв.м) ва 2.54 % улушдор А.С.М. (1.01 кв.м) миқдорда фойдаланиш миқдори белгилаб берилган.
Биринчи босқич суди таъсисчилар ўртасидаги улушларни тенг миқдорда фойдаланишни белгилаб берган бўлсада, лекин унинг миқдорини яъни кв.м аниқлаштириб берилмаган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-моддаси 6-қисмида суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИПК нинг 278-моддаси биринчи қисми 3-бандида апелляция инстанцияси ҳал қилув қарорини ўзгартириш ваколатига эга эканлиги белгиланган.
ИПК 279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Апелляция судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорини жавобгар «O» масъулияти чекланган жамияти балансида бўлган Китоб туман А.Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчасида жойлашган «С»нинг биринчи қаватидаги бир хонаси ва шунга мутаносиб равишда ер тўласи билан 2.54% улушдор А.С. Я., 2.54% улушдор А.Х. ХХХ, 2.30% улушдор А.Р. Р., 2.54% улушдор У.Н. Т. ва 2.54% улушдор А.С. Млар 5 кишидан иборат улушдорлар ўртасида улушига тенг миқдорда (қисмига) фойдаланишни» «O» масъулияти чекланган жамияти балансида бўлган Китоб туман А.Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчасида жойлашган «С»нинг биринчи қаватидаги бир хонаси ва шунга мутаносиб равишда ер тўласи билан 2.54% улушдор А.С. Я. (1.01 кв.м) , 2.54% улушдор А.Х. ХХХ (1.01 кв.м), 2.30% улушдор А.Р. Р (0,90 кв.м), 2.54% улушдор У.Н. Т. (1.01 кв.м) ва 2.54% улушдор А.С. М.(1.01 кв.м) миқдорда фойдаланиш миқдори белгилаб берилсин деб ўзгартиришни, ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан апелляция инстанцияси учун тўлаб чиқилган 1.500.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта ҳаражатини «O» масъулияти чекланган жамиятидан, А. С. фойдасига ундиришни, шунингдек «O» масъулияти чекланган жамиятидан 82.500 сўм ВКА ҳаражатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274 — 279, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади:
«O» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси А.С. томонидан келтирилган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорини «O» масъулияти чекланган жамияти балансида бўлган Китоб туман А. Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчасида жойлашган «С»нинг биринчи қаватидаги бир хонаси ва шунга мутаносиб равишда ер тўласи билан 2.54% улушдор А.С. Я., 2.54% улушдор А.Х. ХХХ, 2.30% улушдор А.Р. Р., 2.54% улушдор У.Н. Т. ва 2.54% улушдор А.С. Млар 5 кишидан иборат улушдорлар ўртасида улушига тенг миқдорда (қисмига) фойдаланишни» «O» масъулияти чекланган жамияти балансида бўлган Китоб туман А. Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчасида жойлашган «С»нинг биринчи қаватидаги бир хонаси ва шунга мутаносиб равишда ер тўласи билан 2.54% улушдор А. С. Я. (1.01 кв.м) , 2.54% улушдор А.Х. ХХХ (1.01 кв.м), 2.30% улушдор А.Р. Р. (0,90 кв.м), 2.54% улушдор У.Н. Т. (1.01 кв.м) ва 2.54% улушдор А.С. М. (1.01 кв.м) миқдорда фойдаланиш миқдори белгилаб берилсин деб ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорини қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун тўлаб чиқилган 1.500.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта ҳаражати «O» масъулияти чекланган жамиятидан, А. С. фойдасига ундирилсин.
«O» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 82.500 сўм суд ҳаражати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий судлов хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик этувчи: М. БОЗОРОВ
Ҳайъат аъзолари: Д. РАХИМОВ
Ҳ. ТУРСУНОВ
Қарши ш.
2023 йил 18 май,
4-1802-2204/1148-сон