01.05.2023 йилдаги 4-1001-2310/2476-сон
ONLINE TRANSLATE
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси қарори, 01.05.2023 йилдаги 4-1001-2310/2476-сон
Кучга кириш санаси
01.05.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья — А.Мамирова
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья — М.Эргашев
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил май ойининг 1 куни Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раислик қилувчи — судья И. Алимов, ҳайъат аъзолари — судьялар Р. Рашидов ва М. Эргашевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш. Боймуродовнинг котиблигида, даъвогарлар «L.C.H.» МЧЖ таъсисчилари А.Б.Т. ва Н.Ф.А.нинг жавобгар «G.W.» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасини «L.C.H.» МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқариш ҳамда унга тегишли 6 % улушни «L.C.H.» МЧЖга ўтганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 мартдаги ҳал қилув қарори устидан «G.W.» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси томонидан берилган апелляция шикояти бўйича ишни даъвогарлар ва «L.C.H.» МЧЖ вакиллари К.П., М.У., жавобгар вакиллари А.О., Дж.Б. иштирокида Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«L.C.H.» МЧЖ (МЧЖ) 2020 йил 9 июлда 870321-сонли реестр рақами билан Бектемир туман Давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтган бўлиб, унинг таъсис шартномаси ва уставига кўра иштирокчиларининг устав фондидаги улушлари қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А.Б.Т. 470.000.000 сўм билан 47,00 % улушга эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н.Ф.А. 470.000.000 сўм билан 47,00 % улушга эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«G.W.» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси 60.000.000 сўм билан 6,00 % улушга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, «G.W.» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси (жавобгар) МЧЖнинг устав фондига 2022 йил 20 декабрга қадар ўз ҳиссасини киритмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 25 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан жавобгар томонидан МЧЖнинг устав фондига ўз ҳиссасини киритмаганлиги сабабли унинг 6 % улушини МЧЖга ўтказиш ҳамда МЧЖнинг янги таҳрирдаги таъсис шартномаси ва уставини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли МЧЖ таъсисчилари А. Б. Т. ва Н.Ф.А. (даъвогарлар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарни МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқариш ҳамда унга тегишли 6 % улушни МЧЖга ўтганлигини тасдиқлашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 2 мартдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида МЧЖнинг устав фондига ўз ҳиссасини киритмаганлиги, бу билан ўз мажбуриятларини қўпол бузганлиги сабабли даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар МЧЖ таъсисчилари иштирокчилигидан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятида МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 25 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан жавобгар томонидан МЧЖнинг устав фондига ўз ҳиссасини киритмаганлиги сабабли унинг 6 % улушини МЧЖга ўтказиш белгиланганлиги, бироқ ушбу умумий йиғилиш қонун талаблари бузилган ҳолда ўтказилганлиги, уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин жавобгарни хабардор қилиш талабига риоя қилинмаганлиги, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 5-1001-2206/2392-сонли иши бўйича ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг қарорида ҳам МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 25 августдаги умумий йиғилиши қонун талаблари бузилган ҳолда ўтказилганлиги аниқланганлиги, жавобгар икки маротаба устав фондидаги ўз улушини шакллантириш мақсадида маблағни МЧЖ ҳисоб рақамига йўналтирганлиги, лекин МЧЖ томонидан номаълум сабабларга кўра ушбу йўналтирилган маблағлар жавобгарга қайтарилганлиги, ушбу ҳолатни тушунтириб бериш юзасидан МЧЖга юборилган 2022 йил 22 декабрдаги 56-сонли хат жавобсиз қолганлиги, МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жалб қилинмаганлиги, жавобгар ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги билан МЧЖнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги ҳолатлари тасдиқланмаганлиги маълум қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларини ўқиб эшиттириб, биринчи инстанция суди томонидан барча даъво талаблари бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмаганлиги, МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2020 йил 4 сентябрда олди-сотди шартномаси тузилганлиги, ушбу шартномага асосан жавобгар ўзига тегишли кўчмас мулкни МЧЖга топшириши, МЧЖ эса жавобгарга 60.000.000 сўм тўлаш мажбуриятини олганлиги, МЧЖ 60.000.000 сўмни жавобгарнинг МЧЖ устав фондидаги улушини шакллантириш учун йўналтириш ўрнига жавобгар ҳисоб рақамига йўналтирганлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Қонун)нинг 9 ва 14-моддаларини ўқиб эшиттириб, даъвогарлар МЧЖ устав фондидаги улушларини шакллантирган бўлишса-да, жавобгар ўз зиммасига олган МЧЖ устав фондига ўз ҳиссасини киритиш мажбуриятини Қонунда белгиланган бир йиллик муддат ўтиб кетгандан кейин ҳам бажармаганлиги, ўтган икки ярим йил давомида МЧЖ фаолиятини юритишда, уни бошқаришда ва ривожлантиришда умуман иштирок этмаганлиги, бунинг натижасида МЧЖ ўз фаолиятини юритиш, қурилиш ишларини ўз вақтида олиб бориш ва якунлаш учун бошқа шахслардан қарз маблағларини олишга мажбур бўлганлиги, МЧЖ томонидан кўп қаватли тураржой биноси қурилиб, фойдаланишга қабул қилингандан кейин, МЧЖ иқтисодий фойдага кириши жараёнида жавобгарнинг ўз ҳиссасини тўлдириши ва иштирокчилик ҳуқуқларини талаб килиши адолатсиз эканлиги, ишда МЧЖнинг вакиллари сифатида М.У. ва К.П. қатнашганлиги, ҳал қилув қарорига нисбатан МЧЖнинг ҳеч қандай эътирози мавжуд эмаслигини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати маърузачи судьяни, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларига кўра, МЧЖ 2020 йил 9 июлда давлат рўйхатидан ўтган бўлса-да, жавобгар МЧЖнинг устав фондига 2022 йил 20 декабрга қадар ўз ҳиссасини киритмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 25 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан жавобгар томонидан МЧЖнинг устав фондига ўз ҳиссасини киритмаганлиги сабабли унинг 6 % улушини МЧЖга ўтказиш ҳамда МЧЖнинг янги таҳрирдаги таъсис шартномаси ва уставини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан сўнг, даъвогарлар Бектемир туман Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишиб, МЧЖнинг янги таъсис ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиб беришни сўрашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бектемир туман Давлат хизматлари марказининг 2022 йил 16 сентябрдаги 3/2-12/3-сонли хати билан МЧЖнинг янги таъсис хужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарлар маъмурий судга ариза билан мурожаат қилишиб, Бектемир туман Давлат хизматлари марказининг 2022 йил 16 сентябрдаги рад этишда ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга ҳилоф деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро маъмурий судининг 5-1001-2206/2392-сонли иши бўйича 2022 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида ўз мажбуриятини қўпол равишда бузаётган иштирокчи суд тартибида жамиятда чиқарилиши белгиланганлиги сабабли аризани қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 6 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмига асосан, жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 9-моддасига асосан, жамият иштирокчилари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият иштирокчиларининг қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Қонун 14-моддасининг еттинчи қисмига асосан, жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 19-бандига асосан, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, иштирокчини жамиятдан чиқариш талаби билан судга фақат жами улушлари жамият (устав фонди устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари мурожаат қилишлари мумкин. Бунда судлар эътиборга олишлари лозимки, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган битта иштирокчи ҳам, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган бир нечта иштирокчи ҳам бундай талаб билан судга мурожаат қилиши мумкин. Бир нечта иштирокчи судга мурожаат қилганда даъво аризаси ушбу иштирокчиларнинг барчаси ёки уларнинг вакили (вакиллари) томонидан имзоланган бўлиши керак. Бунда даъвогар (даъвогарлар) улушининг миқдори белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатлари асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар даъвогар иштирокчининг улуши ёки бир нечта иштирокчиларнинг жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг ўн фоизидан кам бўлса ёхуд даъво аризаси жамиятнинг ўзи томонидан берилган бўлса, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиши лозим. Судлар ушбу тоифадаги ишларни кўришда жавобгар ўз мажбуриятларини қўпол бузаётганлиги, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги ҳолатлари мавжудлигини аниқлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида МЧЖнинг устав фондига ўз ҳиссасини киритмаганлиги, бу билан ўз мажбуриятларини қўпол бузганлиги исботланганлиги сабабли биринчи инстанция суди томонидан даъвогарларнинг жавобгарни МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқариш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш ҳақида қонуний хулосага келинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгарга тегишли 6 % улушни МЧЖга ўтганлигини тасдиқлаш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 22-моддасининг учинчи қисмига асосан, жамиятни таъсис этиш чоғида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини ўз муддатида тўлиқ миқдорда қўшмаган жамият иштирокчисининг улуши, шунингдек ушбу Қонун 15-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган пул товонини муддатида тақдим этмаган жамият иштирокчисининг улуши жамиятга ўтади. Бунда жамият иштирокчисига улушнинг (мол-мулк жамият фойдаланишида бўлган муддатга) у қўшган ҳиссанинг қисмига мутаносиб равишдаги қисмининг ҳақиқий қийматини жамият тўлаши ёки жамият иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида беришга мажбур. Улуш бир қисмининг ҳақиқий қиймати ҳиссани қўшиш ёки товонни тақдим этишнинг муддати ўтадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, МЧЖ устави 12-моддасининг 12.3-бандида жамият таъсис этилишида ўз ҳиссасини муддатида тўлиқ киритмаган иштирокчининг улуши жамиятга ўтказилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда жавобгарни МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқариш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганлиги учун Қонун 22-моддасининг учинчи қисми ва МЧЖ устави 12-моддасининг 12.3-бандига асосан жавобгарнинг МЧЖ устав фондидаги улуши МЧЖга тўғридан-тўғри ўтиши сабабли биринчи инстанция суди томонидан даъвогарларнинг жавобгарга тегишли 6 % улушни МЧЖга ўтганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг апелляция шикоятида МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 25 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан жавобгар томонидан МЧЖнинг устав фондига ўз ҳиссасини киритмаганлиги сабабли унинг 6 % улушини МЧЖга ўтказиш белгиланганлиги, бироқ ушбу умумий йиғилиш қонун талаблари бузилган ҳолда ўтказилганлиги, уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин жавобгарни хабардор қилиш талабига риоя қилинмаганлиги, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 5-1001-2206/2392-сонли иши бўйича ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг қарорида ҳам МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 25 августдаги умумий йиғилиши қонун талаблари бузилган ҳолда ўтказилганлиги аниқланганлиги ҳақида важ келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, мазкур низо доирасида МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 25 августдаги умумий йиғилишини ўтказиш тартиби бузилганлиги сабабли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш эмас, балки жавобгарни МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқарилишининг қонунийлиги кўриб чиқилаётганлиги сабабли жавобгарнинг юқоридаги важлари муҳокама қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, апелляция шикоятида жавобгар томонидан икки маротаба устав фондидаги ўз улушини шакллантириш мақсадида маблағни МЧЖ ҳисоб рақамига йўналтирганлиги, лекин МЧЖ томонидан номаълум сабабларга кўра ушбу йўналтирилган маблағлар жавобгарга қайтарилганлиги, ушбу ҳолатни тушунтириб бериш юзасидан МЧЖга юборилган 2022 йил 22 декабрдаги 56-сонли хат жавобсиз қолганлиги ҳақида важлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳақиқатдан ҳам жавобгар томонидан 2022 йил 20 декабрдаги тўлов топшириқномаси билан 60.000.000 сўм МЧЖ устав фондидаги улушини шакллантириш учун МЧЖга тўланган. Бироқ, шу куннинг ўзида МЧЖ устав фондини шакллантириш муддатлари ўтказиб юборилганлиги сабабли МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 25 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан МЧЖ томонидан 60.000.000 сўм пул маблағлари жавобгарга қайтарилган. Худди шундай асослар билан жавобгар томонидан 2022 йил 21 ва 26 декабрда тўланган 60.000.000 сўм пул маблағлари МЧЖ томонидан жавобгарга қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мазкур ҳолатда Қонун 14-моддасининг еттинчи қисмига асосан, жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши кераклиги белгиланганлиги, МЧЖ 2020 йил 9 июлда давлат рўйхатидан ўтган бўлса-да, жавобгар 2 йил 5 ойдан сўнг, яъни 2022 йил декабрь ойида МЧЖ устав фондидаги улушини шакллантириш учун МЧЖга пул маблағларини тўлаганлиги сабабли МЧЖ устав фондини шакллантириш муддатлари ўтказиб юборилганлиги учун МЧЖ асосли равишда мазкур маблағларни жавобгарга қайтарган.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда МЧЖ жавобгар томонидан тўланган маблағларни нафақат МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 25 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан, балки жавобгар МЧЖ устав фондини шакллантириш муддатларини ўтказиб юборганлиги учун жавобгарга қайтарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, апелляция шикоятида МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жалб қилинмаганлиги ҳақида важ келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандига кўра, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан МЧЖнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинмаган, суднинг ҳал қилув қарори МЧЖнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир кўрсатмайди, қолаверса биринчи ва апелляция инстанцияси судининг суд муҳокамаларида МЧЖ томонидан берилган ишончнома ва адвокатлик ордери асосида вакиллар К.П. ва М.У. қатнашиб, ҳал қилув қарорига нисбатан МЧЖнинг ҳеч қандай эътирози мавжуд эмаслигини баён этишган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан МЧЖ ишда иштирок этиш учун жалб қилинмаганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўла олмайди, деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, апелляция шикоятида жавобгар ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги билан МЧЖнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги ҳолатлари тасдиқланмаганлиги ҳақида важ келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, мазкур ҳолатда жавобгар фақатгина МЧЖнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги учун эмас, балки Қонуннинг 9-моддаси, 14-моддасининг еттинчи қисмига кўра, жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига ўз ҳиссасини киритмаганлиги учун Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмига асосан, ўз мажбуриятларини қўпол бузганлиги сабабли МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, жавобгар вакили томонидан тақдим этилган эътирозномада МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2020 йил 4 сентябрда олди- сотди шартномаси тузилганлиги, ушбу шартномага асосан жавобгар ўзига тегишли кўчмас мулкни МЧЖга топшириши, МЧЖ эса жавобгарга 60.000.000 сўм тўлаш мажбуриятини олганлиги, МЧЖ 60.000.000 сўмни жавобгарнинг МЧЖ устав фондидаги улушини шакллантириш учун йўналтириш ўрнига жавобгар ҳисоб рақамига йўналтирганлиги ҳақида важ илгари сурилган бўлиб, мазкур суммани жавобгарнинг МЧЖ устав фондидаги улушини шакллантириш учун йўналтириш шартномада келишилмаганлиги, бу ҳақида МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори мавжуд эмаслиги сабабли судлов ҳайъати ушбу важлар билан келишмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаган- лиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ бўлиб, суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, жавобгар биринчи инстанция суди томонидан барча даъво талаблари бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмаганлиги ҳақида важ келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасидаги жавобгарни МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқариш ҳамда унга тегишли 6 % улушни МЧЖга ўтганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги талаблар ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида батафсил муҳокама қилинган бўлиб, жавобгарни МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқариш талабини қаноатлантириш, жавобгарга тегишли 6 % улушни МЧЖга ўтганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида хулоса қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида даъво талаблари қисман қаноатлантирилганлиги, жавобгар МЧЖ таъсисчилари иштирокчилигидан чиқарилганлиги кўрсатилган бўлса- да, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилганлиги кўрсатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида жавобгарга тегишли 6 % улушни МЧЖга ўтганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги талаб муҳокама қилиниб, ушбу талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида хулоса қилинганлиги, бироқ ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилганлиги кўрсатилмай қолганлиги ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини «Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин» жумласи билан тўлдирган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда апелляция шикояти учун 3.000.000 сўм давлат божи тўланиши лозим бўлган ҳолда жавобгар томонидан олдиндан 1.500.000 сўм тўланганлиги сабабли қўшимча равишда 1.500.000 сўм давлат божи суммаси жавобгардан республика бюджетига ундирилиши, олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддасининг 1-банди ва 280-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 мартдаги ҳал қилув қарори даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин, деган жумла билан тўлдирган ҳолда ўзгаришсиз, «G.W.» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«G.W.» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига 1.500.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақаси берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи И. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат аъзолари Р. РАШИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М. ЭРГАШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1001-2310/2476-сон