05.05.2023 йилдаги 4-14-2203/6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори, 05.05.2023 йилдаги 4-14-2203/6-сон
Кучга кириш санаси
05.05.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б. Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар В. Сатторова ва Ш. Мирзахакимовдан иборат таркибда, З. Қодировнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими Д. Маматазимов, АТБ «Турон банк» вакиллари Ш.К (2023 йил 5 январдаги ишончнома асосида), Д.Қ (2023 йил 25 апрелдаги ишончнома асосида), «BPE» масъулияти чекланган жамияти вакили О.С (таъсисчи), «SIP» масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси М.Бнинг вакили Ш.Д (2022 йил 2 мартдаги 000081-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, даъвогар «S.I.P» масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси М.Бнинг жавобгарлар «S.I.P» масъулияти чекланган жамияти ва «B.P.E» масъулияти чекланган жамияти ҳамда учинчи шахс «S.I.P» масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси Ш.Сга нисбатан «S.I.P» масъулияти чекланган жамияти ва «B.P.E» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 20 декабрда тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Самарқанд вилоят судининг 2022 йил 10 майдаги ҳал қилув қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 14 июлдаги қарори устидан АТБ «Турон банк» томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил 29 декабрда 127426-сонли рақам билан рўйхатга олинган «S.I.P» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ ёки жамият деб юритилади) уставига кўра, жамиятнинг устав жамғармаси қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро С.Ш.Ў — устав фондидаги улуши 7 000 000 сўм (0,39 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл (Қрим Автоном Республикаси) фуқароси М.Б.М — устав фондидаги улуши 1 756 375 871 сўм (99,61 фоиз).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият (сотувчи) ва «B.P.E» МЧЖ (бундан буён матнда сотиб олувчи ёки харидор деб юритилади) ўртасида 2021 йил 20 декабрда МЧЖга тегишли Жомбой тумани, Қорамуйин маҳалласи, Оққовун қишлоғида жойлашган умумий фойдали майдони 6 404,0 кв.метр, қурилиш ости майдони 6 901,20 кв.метр бўлган паррандачилик фермаси ва парранда гўштини қайта ишлаш цехи биносини (бундан буён матнда мол-мулклар деб юритилади) 30 000 000 сўмга сотиш тўғрисида олди-сотди шартномаси тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома тарафлари ўртасида 2021 йил 20 декабрда сотилган мол-мулкларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият иштирокчиси М.Б.М (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) олди-сотди шартномаси йирик битим ҳисобланиши ва у МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарорисиз тузилганлиги, бу билан даъвогарнинг манфаати бузилганлигини асос қилиб, жавобгарлар МЧЖ ҳамда сотиб олувчи ва учинчи шахс МЧЖ иштирокчиси Ш.Сга нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ ҳамда сотиб олувчи ўртасида 2021 йил 20 декабрда тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни ва битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2022 йил 27 апрелдаги ажрими билан АТБ «Турон банк» (бундан буён матнда банк деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 10 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, 2021 йил 20 декабрда тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган ҳамда битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилиб, унга кўра шартнома бўйича қабул қилиб олинган Жомбой тумани, Қорамуйин маҳалласи, Оққовун қишлоғида жойлашган умумий фойдали майдони 6 404,0 кв.метр, қурилиш ости майдони 6 901,20 кв.метр бўлган паррандачилик фермаси ва парранда гўштини қайта ишлаш цехи биносини МЧЖга қайтариш, Жамият томонидан 2021 йил 20 декабрдаги шартнома бўйича олинган 30 000 000 сўм пул маблағларини сотиб олувчига қайтариш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 14 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг кассация шикоятида ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш сўралган. Бунга асос қилиб, сотиб олувчи томонидан жамиятдан сотиб олинган мол-мулклар банкдан олинган кредитнинг қайтарилишининг таъминоти сифатида гаровга қўйилганлиги, суд томонидан банк манфаатлари умуман ўрганилмаганлиги, апелляция инстанцияси суди банкни ишга жалб қилмаганлиги, банк манфаатлари ҳеч ким томонидан ҳимояланмаганлиги, сотиб олувчи билан банк ўртасида кредит шартномаси тузилганидан сўнг ушбу тарафлар ўртасида 2022 йил 17 мартда гаров шартномаси қонун талаблари асосида тузилганлиги, кредитнинг мақсадли ишлатилиши бўйича банк ходимлари томонидан мотиноринг олиб борилганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган банк ҳамда сотиб олувчи вакиллари кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, мол-мулкларни сотиш бўйича даъвогар МЧЖ раҳбарига ишончнома берганлигини, аслида олди-сотди шартномасини тузиш ҳақида МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори мавжуд бўлганлиги, бироқ у сотиб олувчига тақдим этилмаганлигини билдиришди ва суд қарорларини бекор қилишни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар вакили жамият директорига даъвогар томонидан берилган ишончнома МЧЖ умумий йиғилишида иштирок этиш ҳақида берилмаганлиги, қонун ва МЧЖ устави талабига кўра МЧЖга тегишли мол-мулкларни сотиш учун жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори бўлиши кераклиги, бироқ бундай қарор мавжуд эмаслиги, бундан ташқари банк томонидан кассация шикоятида кўрсатилган гаров шартномаси суднинг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, шикоятда келтирилган важларни ишдаги ва тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил 29 декабрда 127426-сонли рақам билан рўйхатга олинган МЧЖнинг уставига кўра, жамиятнинг устав жамғармаси қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро С.Ш.Ў — устав фондидаги улуши 7 000 000 сўм (0,39 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл (Қрим Автоном Республикаси) фуқароси М.Б.М — устав фондидаги улуши 1 756 375 871 сўм (99,61 фоиз).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият (сотувчи) ва сотиб олувчи ўртасида 2021 йил 20 декабрда тузилган шартномага кўра МЧЖга тегишли мол-мулклар «B.P.E» МЧЖга сотилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома тарафлари ўртасида 2021 йил 20 декабрда сотилган мол-мулкларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилган. Унда сотилган мол-мулкларнинг қиймати харидор томонидан тўлиқ тўлаб берилганлиги сабабли, мол-мулклар сотиб олувчига топширилганлиги кўрсатилган. Шартнома ва далолатнома жамият директори М.А томонидан имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 44-моддасига биноан, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади. Жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар йирик битимлар деб эътироф этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг мақсадлари учун йирик битим натижасида жамиятнинг тасарруфидан чиқариладиган мол-мулкнинг қиймати унинг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида, жамият оладиган мол-мулкнинг қиймати эса — таклиф қилинган баҳо асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилиниши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан Қонуннинг ушбу нормасига асосланган ҳолда олди-сотди шартномаси йирик битим ҳисобланса-да, жамият директори М.А МЧЖ иштирокчиларининг розилигини олмасдан, умумий йиғилиш чақирмасдан, мазкур масалани жамият иштирокчилари муҳокамасига қўймасдан, баланс қолдиқ қиймати 5 869 765 000 сўм бўлган кўчмас мулкни 30 000 000 сўмга сотиб, иштирокчилар манфаатига хилоф битим тузганлиги ҳақида хулосага келинган ва даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати қуйи судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмасдан, даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этган банк ҳамда сотиб олувчи вакиллари даъвогар томонидан 2021 йил 8 декабрда имзоланган ва нотариал тасдиқланган ишончнома нусхасини тақдим этган. Ушбу ишончномада даъвогар МЧЖ директори М.Ага ўзига тегишли мол-мулкларни тасарруф этиш ва унинг номидан ҳаракатларни амалга ошириш ваколатини берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасининг биринчи-иккинчи қисмларига кўра суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси суди ушбу ишончнома янги далил эканлигини инобатга олиб, у қуйи инстанция суди томонидан текширилиши лозим деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди даъвогарнинг шартноманинг ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаш ҳақидаги талабини қаноатлантирган ва мол-мулларни МЧЖга, 30 000 000 сўм пул маблағини эса сотиб олувчига қайтариш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган. Бироқ, иш ҳужжатларида харидор томонидан 30 000 000 сўм пул маблағи тўланганлиги ҳақида тўлов ҳужжати мавжуд эмас. Қолаверса, харидорнинг апелляция шикоятида ҳам мол-мулк учун 30 000 000 сўм тўланганлиги кўрсатилмаган. Шикоятда МЧЖ директори билан мол-мулкни 500 000 АҚШ долларига сотиб олишга келишилганлиги, 110 000 АҚШ долларини МЧЖ директорига берилганлиги ва бошқа важлар келтирилган. Апелляция инстанцияси суди ҳам ушбу ҳолатга эътибор бермаган ва ҳал қилув қарорини тўлиқ ўз кучида қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини тўлиқ ўрганиши, хусусан кассация инстанцияси судига тақдим этилган даъвогар томонидан МЧЖ директорига берилган ишончноманинг мазкур низога алоқадорлигини ўрганиши ва унга баҳо бериши, даъвонинг шартноманинг ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаш талабини муҳокама қилишда мол-мулк учун кимга ва қанча миқдорда пул маблағи тўланганлигини аниқлаши, ишдаги ва янгидан тақдим этиладиган далилларга баҳо бериб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасига асосан тақсимлаши, бунда ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 — 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АТБ «Турон банк»нинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилоят судининг 2022 йил 10 майдаги ҳал қилув қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 14 июлдаги қарори бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Самарқанд шаҳар иқтисодий судига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи: Б. САЙФУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари: В. САТТОРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ш. МИРЗАХАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 5 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-14-2203/6-сон