Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида форс-мажор ҳолатларда давлат авиацияси ҳаво кемалари томонидан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2021 йил 10 июнь) ратификация қилиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 14 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 4 майда маъқулланган
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида форс-мажор ҳолатларда давлат авиацияси ҳаво кемалари томонидан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Душанбе, 2021 йил 10 июнь) ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 19 май,
ЎРҚ-843-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2023 й., 03/23/843/0286-сон)