Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1013-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1013-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 23 мартда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1013-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 27 апрель,
3092-IV-сон