Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 15 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3020-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 308-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3020, 2018 йил 1 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018 й., 10/18/3020/1332-сон) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловасининг 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
|||
|
5. |
Тадбирни ўтказиш манзили ҳамда масофадан туриб (онлайн) иштирок этиш имконини берувчи маълумотлар |
а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар |
|
|
б) туман, шаҳар |
|||
|
в) маҳалла, мавзе, кўча |
|||
|
г) уй |
|||
|
д) тадбирда замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг махсус дастурлари орқали масофадан туриб (онлайн) иштирок этиш имконини берувчи маълумотлар (агар тадбирда онлайн иштирок этиш кўзда тутилган бўлса) |
|||
|
». |
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 май,
6-мҳ-сон
Келишилди:
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаш раиси К. ИШАНХОДЖАЕВ
2023 йил 8 май
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/3020-1/0281-сон)