08.05.2023 йилдаги ПҚ-150-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 24.12.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини юқори савияда ташкил этишга пухта тайёргарлик кўриш, янги авлод истеъдодли ёш шахматчиларни тайёрлаш ва жаҳон шахмат майдонига олиб чиқиш, шахматни аҳоли ўртасида янада оммалаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро шахмат федерациясининг (кейинги ўринларда — ФИДЕ) 2022 йилдаги конгрессида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ҳамда ФИДЕнинг навбатдаги конгрессини 2026 йил Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини инобатга олиб, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерациясининг 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) тузилсин ҳамда унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 декабрга қадар ФИДЕ раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига ташрифини ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиш бўйича ФИДЕ билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида шартномалар, келишувлар, меморандумлар ва кафолат хатларини имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФИДЕ томонидан тасдиқланган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарликнинг бош режасини тузиш, олимпиада дастури ва логотипини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини юқори савияда ташкил этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар ишини мувофиқлаштириб бориш ҳамда уларнинг ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур мутахассис кадрларни тайёрлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича харажатлар сметасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича барча масалаларни ва юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон шахмат федерацияси (А. Саъдуллаев) Спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов) билан биргаликда 2024 йилдан бошлаб 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиш билан боғлиқ ҳар йилги харажатлар сметасини тайёрлаб, Ташкилий қўмитага киритсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга масъул ташкилот этиб Ўзбекистон шахмат федерацияси белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон шахмат федерацияси (А. Саъдуллаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиш бўйича ФИДЕ билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида шартномалар, келишувлар, меморандумлар ва кафолат хатларини имзолаш тадбирларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд инфратузилмалар қувватини таҳлил қилиш асосида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказиладиган спорт иншоотлари ва бошқа объектларни ФИДЕ талабларига мувофиқ тайёрлаш, уларни зарур бўладиган спорт, тиббий, техник ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этувчи эркаклар ва аёлларнинг 3 тадан миллий терма жамоаларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнига волонтёрларни жалб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарликнинг бориши ва амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Спорт вазирлиги билан биргаликда Ташкилий қўмитага мунтазам равишда ҳисобот тақдим этиб бориш чораларини кўрсин.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) ҳамда Спорт вазирлиги (А. Икрамов) Ўзбекистон шахмат федерацияси (А. Саъдуллаев) билан биргаликда:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига шахматни соддалаштирилган тарзда ўргатувчи анимацион материаллар ва ўқув қўлланмаларни яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини шахматга қизиқтириш ва ўргатиш бўйича «Шахмат боғчадан бошланади» махсус дастурини амалга оширишни тизимли йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида «Шахмат фестивали» мусобақаларини ўтказиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида «Мактаб лигаси», «Академик лицей лигаси» «Профессионал таълим муассасалари лигаси» ва «Талабалар лигаси» мусобақаларини ҳар йили уч босқичда тизимли ўтказишни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2024 йил 1 январдан бошлаб «Шахмат стипендияси» таъсис этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «Мактаб лигаси», «Академик лицей лигаси», «Профессионал таълим муассасалари лигаси» ва «Талабалар лигаси» мусобақаларида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшлар ва талабалар йил давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида «Шахмат стипендияси» билан рағбатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб хусусий шахмат клубларига улар томонидан шахмат тўгаракларини ташкил этиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш учун давлат мулки объектлари ва ҳудудлардаги «Ёшлар марказлари»дан ижара тўловларисиз (коммунал тўловлар бундан мустасно) жой ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ёшлар ишлари агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда шахмат тўгаракларини ташкил этиш учун «Ёшлар марказлари»дан жой тайёрласин ва қизиқиш билдираётган фуқароларга уларни таклиф қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Миллий гвардия (Р. Джураев) ва Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси билан биргаликда Қуролли Кучлар тизимида, шу жумладан ҳарбий таълимга йўналтирилган ташкилотларда, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида шахматни янада ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахмат бўйича тренер ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун ўқув машғулотларини ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун шахмат бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ва бошқа ахборот материалларини тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучлар ҳарбий тузилмалари, ҳарбий таълимга йўналтирилган ташкилотлар ва жазони ижро этиш муассасаларини шахмат бўйича ўқув қўлланма, шахмат тахтаси, фигуралари, соати ва бошқа зарур анжомлар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун машҳур шахматчилар иштирокида маҳорат дарслари, учрашувлар, семинар, тренинг ва ўқув дарсларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучлар ҳарбий тузилмалари, ҳарбий таълимга йўналтирилган ташкилотлар ва жазони ижро этиш муассасаларида йил давомида тизимли равишда шахмат бўйича турнирлар ва мусобақаларни ташкил қилсин ҳамда ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар вазирлигининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов) ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси (А. Саъдуллаев) салоҳиятли ҳарбий хизматчилар ва ходимларни шахмат бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва турнирларга кенг жалб қилсин, уларни шахматчилар захираси ва терма жамоалар таркибига қўшиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Спорт вазирлиги (А. Икрамов) Ўзбекистон шахмат федерацияси (А. Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилдан бошлаб ҳар йили профессионал шахмат клублари ўртасида «Ўзбекистон биринчилиги» мусобақаларини ўтказиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахмат бўйича миллий терма жамоалар аъзолари, шунингдек, миллий терма жамоаларга асосий номзод бўлган шахматчиларни тайёрлаш учун тажрибали хорижий тренер ва мутахассисларни жалб қилиш ҳамда уларнинг кўмагида маҳаллий тренер ва мутахассисларни ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро арбитрлар тайёрлаш бўйича семинарлар ва амалий машғулотларни мунтазам ташкил этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахматни тарғиб қилишда алоҳида намуна кўрсатган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва шарҳловчилар («стример»лар)ни танлов асосида танлаб олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФИДЕ таснифига кирувчи нуфузли халқаро мусобақаларни босқичма-босқич Ўзбекистонда ўтказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда иқтидорли шахматчи ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал шахматчилар сифатида тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш бўйича Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ 50 миллиард сўмгача маблағлар Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўзда тутилган маблағлар қуйидаги мақсадлар учун йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиш учун ФИДЕга кафолат маблағларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаларига шахматчиларимизни тайёрлаш, шу жумладан суперкомпьютер дастурларини ижарага олиш, шахматчилар ва уларнинг тренерлари ФИДЕ таснифидаги мусобақаларда иштирок этиши билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахмат бўйича замонавий методикаларга асосланган илмий-услубий ва ўқув адабиётларни тайёрлаш ва чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шахмат стипендияси»ни тўлаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахмат бўйича маҳаллий ва халқаро чемпионатлар, турнирлар ва бошқа мусобақаларни ташкил этиш ва қўшимча молиялаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) ва Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа) Спорт вазирлиги (А. Икрамов) ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси (А. Саъдуллаев) билан биргаликда 2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид амалий чора-тадбирларни кенг ёритсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси А.З. Саъдуллаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш 2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 8 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-150-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПҚ-150-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Н. Арипов

Бош вазир, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси, Ташкилий қўмита раиси

2.

А.И. Икрамов

спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

А.М. Бобоев

Самарқанд вилояти ҳокими в.б., Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

4.

Х.У. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

5.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

6.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

7.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

8.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

9.

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири

10.

Ш.С. Хидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

11.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

12.

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

13.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

14.

Р.М. Джураев

Миллий гвардия қўмондони

15.

А.Ю. Мавлонов

Божхона қўмитаси раиси

16.

С.Э. Хусанов

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари — Чегара қўшинлари қўмондони

17.

Ш.Ш. Худайкулов

«Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси

18.

Ж.О. Умарходжаев

«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси

19.

З.Ғ. Нарзуллаев

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси

20.

А.К. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

21.

А.А. Джурабаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

22.

Ш.Т. Қудратхўжа

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бошқаруви раиси

23.

А.З. Саъдуллаев

Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита таркибига заруратга кўра бошқа давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари жалб қилинади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПҚ-150-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. 2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига (кейинги ўринларда — Шахмат олимпиадаси) комплекс тайёргарлик кўриш

1.

ФИДЕ раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш.

1. ФИДЕ делегациясининг Самарқанд шаҳрига ташрифини ташкиллаштириш бўйича музокаралар олиб бориш.

2. Шахмат олимпиадасини ўтказиш бўйича расмий ҳужжатни (шартнома, келишув меморандуми) имзолаш тадбирини ўтказиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда ФИДЕ раҳбари ўртасида олий даражадаги учрашувни ташкил этиш.

2023 йил давомида, келишувга мувофиқ

Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари

Ташкилий қўмита, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

2.

Шахмат олимпиадасини ўтказиш бўйича ҳужжатлар тўпламини ФИДЕга тақдим этиш учун тайёрлаш.

Шахмат олимпиадасини ФИДЕ қоидалари асосида ўтказиш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати;

Самарқанд вилоят ҳокими;

Божхона қўмитаси;

Солиқ қўмитаси;

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари раҳбарлари томонидан кафолат хатларини жўнатиш.

2024 йил 1 январга қадар

-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси, ДХХ Чегара қўшинлари

3.

ФИДЕ вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш.

1. ФИДЕ вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича музокаралар олиб бориш.

2. ФИДЕ вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича кутиб олиш дастурини тайёрлаш.

3. ФИДЕ вакилларининг ташрифи билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, авиачипталар, ички транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатларини қоплаш.

2023 — 2026 йилларда,

келишувга мувофиқ

Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

4.

2024 йил Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ташкиллаштириш тажрибасини ўрганиш.

1. 2024 йил Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ташкиллаштириш тажрибасини ўрганиш.

2. 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ташкилий қўмитаси билан учрашувлар ташкил қилиш.

3. ФИДЕ Бош ассамблеясининг 94-йиғилишида Шахмат олимпиадасига Ўзбекистоннинг тайёргарлиги бўйича тақдимот қилиш.

4. Ўрганилган тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва Шахмат олимпиадасини ўтказишда самарали фойдаланиш.

2023 — 2024 йиллар давомида

Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари

Спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

ФИДЕ вакилларига Шахмат олимпиадаси ўтказиладиган объектларни кўрсатиш.

1. Самарқанд вилоятидаги объектларни тайёрлаш.

2. Қўшимча барпо этиладиган объектлар захирасини тайёрлаш.

2024 — 2026 йилларда,

келишувга мувофиқ

Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

6.

Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, йўллар ҳолати, транспорт, меҳмонхона инфратузилмалари қувватларини таҳлил қилиш ва чет эл тажрибасини ўрганган ҳолда Шахмат олимпиадасини ўтказиш учун талаб этиладиган тегишли қўшимча инфратузилмалар ва объектлар рўйхатини шакллантириш, уларни қуриш ҳажмлари ва қийматларини аниқлаш ҳамда эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда объектларни ва йўлларни таъмирлаш ва қуриш.

1. Мавжуд инфратузилмалар қувватини ўрганиш.

2023 йил июль

Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари

Ташкилий қўмита, Спорт вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўрганиш асосида қўшимча инфратузилмаларни яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш.

2023 йил август

3. Эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда инфратузилма объектларини ва йўлларни таъмирлаш ва қуриш.

2023 — 2026 йиллар давомида

7.

Шахмат олимпиадаси логотипини ишлаб чиқиш.

1. Логотип намунасини ишлаб чиқиш ва келишиш.

2. Логотипни эълон қилиш ва тарқатиш.

2024 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги

8.

Шахмат олимпиадасига ташриф буюрадиган шахматчилар, делегация аъзолари ва бошқа меҳмонларни кутиб олиш ишларини ташкил этиш.

Халқаро шахмат федерация (ассоциация)лари вакилларига кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида ва «Самарқанд» халқаро аэропортида расмийлаштириш.

1. Шахмат олимпиадасига ташриф буюрадиган чет эллик фуқаролар рўйхатини шакллантириш.

2. Халқаро шахмат федерация (ассоциация)лари вакилларига кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида ва «Самарқанд» халқаро аэропортида расмийлаштириш.

2026 йил,

Шахмат олимпиадаси бўлиб ўтадиган муддатларда

Ижрочилар маблағлари

Спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги

9.

Шахмат олимпиадасига тайёргарлик кўриш юзасидан бошқа ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Телевизион кўрсатувлар тақдимоти ва техник тайёргарлик, эфирга узатиш ҳуқуқлари ҳимояси, Шахмат олимпиадасининг тантанали очилиш ҳамда ёпилиш маросимларига тайёргарлик кўриш.

2. Шахмат олимпиадаси ғоялари ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган реклама тадбирларини ўтказиш, ахборот билан таъминлаш, маркетинг дастурларини амалга ошириш, мазкур олимпиадага ҳомийларни жалб қилиш.

2024 — 2026 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги

10.

Шахмат олимпиадасини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш.

1. Тадбирлар рўйхатини шакллантириш.

2. Тадбирларни ташкил қилиш.

3. Тадбирларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги

11.

Шахмат олимпиадаси учун шахматчилар ва мутахассисларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Шахмат бўйича терма жамоаларнинг тайёргарлиги учун тажрибали халқаро тренерларни жалб қилиш, улар иштирокида ҳудудларда йил давомида иқтидорли шахматчи ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал шахматчилар сифатида тайёрлаш сифатини янги босқичга кўтариш.

2. Профессионал шахматчилар учун мураккаб дастурлар билан ишлашга мўлжалланган суперкомпьютердан фойдаланиш имкониятини яратиш.

3. Шахмат олимпиадасида иштирок этувчи эркаклар ва аёлларнинг 3 тадан терма жамоаларни шакллантириш.

4. Ҳар йили халқаро арбитрлар тайёрлаш бўйича семинарлар, воркшоплар ташкил этиш ва бу орқали халқаро унвонга эга бўлган арбитрлар сонини 2026 йилга қадар 100 нафарга етказиш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар

5. ФИДЕ рейтинги бўйича 1800 ва ундан юқори балл тўплаган шахматчиларга, истисно тариқасида, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан имтиҳонсиз шахмат бўйича тренерлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этиш.

2023 йил 1 декабрдан бошлаб

12.

Шахмат олимпиадасига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

1. Шахмат олимпиадасига тайёргарлик жараёнларининг бориши тўғрисида роликлар тайёрлаш.

2. Турли кўрсатувлар ва дастурлар ташкил этиш.

2024 — 2026 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, оммавий ахборот воситалари

II. Шахматни оммавий ҳаракатга айлантириш

13.

Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларга шахматни ўргатиш, тарбияланувчилар ўртасида ҳар йили шахмат бўйича мактабгача таълим ташкилотлари — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Шахмат фестивали» мусобақаларини ўтказиш.

1. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва тарбиячилари учун шахматни соддалаштирилган тарзда ўргатувчи анимацион материаллар, ўқув-қўлланмалар тайёрлаш ва тарбияланувчиларга шахматни ўргатиш.

Доимий режа асосида

Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида мактабгача таълим ташкилотлари — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Шахмат фестивали» мусобақаларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

2023 йил август

3. «Шахмат фестивали» мусобақаларини ўтказиш.

Ҳар йили

14.

Ўқувчилар ўртасида ҳар йили шахмат бўйича таълим муассасаси — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Мактаб лигаси» мусобақаларини ўтказиш.

1. Мактаб ўқувчилари ўртасида ҳар йили шахмат бўйича таълим муассасаси — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Мактаб лигаси» мусобақаларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

2023 йил сентябрь

Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. «Мактаб лигаси» мусобақаларини ўтказиш.

Ҳар йили

15.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда академик лицейлар ўқувчилари ўртасида ҳар йили таълим муассасаси — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Академик лицей лигаси» мусобақаларини ўтказиш.

1. Академик лицей ўқувчилари ўртасида ҳар йили шахмат бўйича таълим муассасаси — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Академик лицей лигаси» мусобақаларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

2023 йил сентябрь

Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. «Академик лицей лигаси» мусобақаларини ўтказиш.

Ҳар йили

16.

Олий таълим, фан ва инновациялар билан биргаликда профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳар йили таълим муассасаси — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Профессионал таълим муассасалари лигаси» мусобақаларини ўтказиш.

1. Профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳар йили таълим муассасаси — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Профессионал таълим муассасалари лигаси» мусобақаларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

2023 йил октябрь

Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. «Профессионал таълим муассасалари лигаси» мусобақаларини ўтказиш.

Ҳар йили

17.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳар йили олий таълим муассасаси — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Талабалар лигаси» мусобақаларини ўтказиш.

1. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳар йили олий таълим муассасаси — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Талабалар лигаси» мусобақаларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

2023 йил ноябрь

Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. «Талабалар лигаси» мусобақаларини ўтказиш.

Ҳар йили

18.

Корхона ва ташкилотларда ходимлар ўртасида ҳар йили шахмат бўйича туман — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Шахмат лигаси» мусобақаларини ўтказиш.

1. Корхона ва ташкилотларда ходимлар ўртасида ҳар йили шахмат бўйича туман — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Шахмат лигаси» мусобақаларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

2023 йил декабрь

Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, манфаатдор корхона ва ташкилотлар маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, манфаатдор корхона ва ташкилотлар

2. «Шахмат лигаси» мусобақаларини ўтказиш.

Ҳар йили

19.

Маҳалла фуқаролари ўртасида ҳар йили шахмат бўйича маҳалла — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Маҳалла лигаси» мусобақаларини ўтказиш.

1. Маҳалла фуқаролари ўртасида ҳар йили шахмат бўйича маҳалла — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Маҳалла лигаси» мусобақаларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

2023 йил август

Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, маҳаллий бюджет маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. «Маҳалла лигаси» мусобақаларини ўтказиш.

Ҳар йили

20.

Профессионал шахматчилар ўртасида «Ўзбекистон профессионал шахмат лигаси» мусобақасини ўтказиб бориш.

1. Профессионал шахматчилар ўртасида «Ўзбекистон профессионал шахмат лигаси» мусобақасини ўтказиш тартибини белгилаш.

2. «Ўзбекистон профессионал шахмат лигаси» мусобақасини ўтказиш.

2024 йилдан бошлаб ҳар йили

Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар,

ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар

21.

Шахматни ўқитишнинг замонавий методикаларига асосланган илмий-услубий ва ўқув адабиётларни доимий тайёрлаш ҳамда шахмат бўйича тренерларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш.

1. Шахматни ўқитишнинг замонавий методикаларига асосланган илмий-услубий ва ўқув адабиётларни доимий тайёрлаш.

2023-2024 йиллар давомида

Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Илмий-услубий ва ўқув адабиётларни буюртмаларга асосан ажратиш.

Вазирлик ва идоралар маблағлари

3. Шахмат бўйича тренерларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги маблағлари

22.

Хусусий шахмат клубларига улар томонидан шахмат тўгаракларини ташкил этиш учун давлат мулки объектлари ва ҳудудлардаги «Ёшлар марказлари»дан ижара тўловларисиз (коммунал тўловлар бундан мустасно) жой ажратиш.

1. Хусусий шахмат клублари мурожаатига асосан улар томонидан шахмат тўгаракларини ташкил этиш учун давлат мулки объектлари ва ҳудудлардаги «Ёшлар марказлари»дан ижара тўловларисиз (коммунал тўловлар бундан мустасно) жой ажратиш.

2. Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари томонидан шахмат клубларини ташкил этиш ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан уларни қўллаб-қувватлаш.

2024 йил 1 январдан бошлаб

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

23.

«Мактаб лигаси», «Академик лицей лигаси», «Профессионал таълим муассасалари лигаси» ва «Талабалар лигаси» мусобақаларининг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган «Шахмат стипендияси»ни таъсис этиш.

1. «Мактаб лигаси», «Академик лицей лигаси», «Профессионал таълим муассасалари лигаси» ва «Талабалар лигаси» мусобақаларининг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган «Шахмат стипендияси»ни тайинлаш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

2023 йил июль

Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. «Шахмат стипендияси»ни бериб бориш.

Ҳар бир стипендиатга бир йил давомида

24.

«Ёшлар» телеканалида шахмат дарсларидан иборат «Гроссмейстер» кўрсатувини эфирга узатиш.

1. Гроссмейстерларни кўрсатувни суратга олиш жараёнларига жалб қилиш.

2. Кўрсатувни эфирга узатиб бориш.

Ҳар ойда икки марта

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон шахмат федерацияси

25.

Аҳоли, айниқса, ёшлар орасида шахматни оммалаштириш мақсадида малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда видеодарсликлар платформасини яратиш ва дарсликларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилиш.

1. Видеодарслар тайёрлаш режасини ишлаб чиқиш.

2. Видеодарслар бўйича ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш.

3. Видеодарсларнинг прототипини яратиш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларга тақдим қилиш.

4. Билдирилган таклиф-мулоҳазаларга асосан видеодарсларни такомиллаштириш ҳамда кенг жамоатчиликка эълон қилиш ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириш.

2023 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й., 07/23/150/0268-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)