05.05.2023 йилдаги 188-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳамда айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳамда айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарори билан истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳамда айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назоратини кучайтирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2023 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарори билан тасдиқланган 2-иловага мувофиқ мурожаатлар «Soliq hamkor» ахборот тизими орқали қабул қилинсин ва кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, «Soliq hamkor» ахборот тизими орқали мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими орқали келиб тушган мурожаатлар назорат ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун асос бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатлар ваколатли органлар томонидан 10 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, натижаси бўйича мурожаат йўллаган шахс хабардор қилинади, бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиғини топган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жариманинг 20 фоизи, жиноятлар учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ваколатли органлар томонидан «Soliq hamkor» ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда қонун бузилиши ҳолатлари ҳақидаги хабарларни тўғридан-тўғри қабул қилиш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «Soliq hamkor» ахборот тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ваколатли органлар билан биргаликда бир ой муддатда «Soliq hamkor» ахборот тизими орқали юбориладиган ҳуқуқбузарлик фактлари ҳақидаги маълумотларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартибини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 5 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
188-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/188/0256-сон)