27.01.2023 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасидаги Битим
Кучга кириш санаси
29.04.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Қирғизистон Республикасида автомобилЬ ва тижорат техникалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 24 декабрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисидаги Шартнома ҳамда 1996 йил 4 сентябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида саноат кооперацияси тўғрисидаги Битимга амал қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат ривожланишининг барқарорлигини рағбатлантириш ва ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатбардошлигини ошириш зарурлигини англаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғизистон Республикасида автомобиль ва тижорат техникалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳасини амалга оширишда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни тартибга солиш мақсадида мақбул инвестиция муҳитини яратишга қаратилган ўзаро қизиқишни ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланиб, Томонлар давлатларининг қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига мувофиқ,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишувга эришдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг предмети Қирғизистон ҳудудида йирик узеллик йиғиш — СКД услубида — (кейинги ўринларда — Лойиҳа) автомобиль ва тижорат транспорт воситаларини ишлаб чиқариш заводини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ушбу билан Қирғизистон Республикаси ҳудудида автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этишга ва ушбу фаолият учун зарур ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим асосида Лойиҳани амалга оширишдан манфаатдор бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида лойиҳа доирасидаги биргаликдаги фаолият объекти, ишлаб чиқаришни ташкил этиш босқичлари ва муддатлари, автомобиль ва тижорат техникаси моделлари қатори, ўзаро мажбуриятлар, Лойиҳанинг техник параметрлари ва бошқа шартларни белгилайдиган алоҳида шартномалар/контрактлар тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Томонлар давлатларининг мазкур Битим қоидаларини мувофиқлаштириш ва амалга ошириш учун масъул ваколатли органлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан — Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар Лойиҳани икки давлатнинг қуйидаги хўжалик юритувчи субъектлари томонидан амалга оширилишига келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғиз томонидан — «ДТ Техник» МЧЖ ва «Нур» ОАЖ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек томонидан — «Ўзавтосаноат» АЖ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Лойиҳани амалга ошириш доирасида қуйидаги имтиёз ва преференциялар тақдим этилишида кўмак кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Битим кучга кирган санадан бошлаб 120 кун ичида маҳаллий автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган бутловчи қисмларни импорт қилишда ва автотранспорт воситаларини сотишда қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС)дан озод қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур Битим кучга санадан бошлаб 120 кун ичида истеъмолчиларни маҳаллий ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини дастлабки рўйхатдан ўтказганлик учун йиғимларни тўлашдан озод қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ушбу Битим кучга кирган санадан бошлаб 120 кун ичида Божхона иттифоқининг «Ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги техник регламенти талабларига мувофиқ Қирғизистон Республикаси ҳудудида автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш жараёнида уларни соддалаштирилган сертификатлашни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ушбу Битим кучга кирган санадан бошлаб 120 кун ичида Қирғизистон Республикаси ҳудудида автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш учун олиб кириладиган автотранспорт воситалари тўпламлари (СКД тўпламлари, автокомпонентлар ва эҳтиёт қисмлар) учун божхона тўловларидан озод қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ушбу Битим кучга кирган санадан бошлаб 120 кун ичида маҳаллий ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари учун амалдаги қонунчилик доирасида давлат харидлари бўйича имтиёзлар қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) СКД йиғишнинг биринчи босқичи ишга туширилган санадан бошлаб, маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаган ҳолда, СКД йиғишнинг иккинчи йилидан бошлаб утилизация йиғимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) банк кредитлари ва Қирғизистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа молиявий маблағлар ҳисобидан маҳаллий ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини автокредитлаш учун молиявий маблағларни мақбулроқ шартларда ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) 2023 йил 1 январдан бошлаб импорт қилинадиган автотранспорт воситаларини дастлабки рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим миқдорини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лойиҳани сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Ўзбекистоннинг етакчи компанияларидан Қирғизистон резиденти-ишлаб чиқарувчиларига самарали ва сифатли ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун техник ва консультатив ёрдамини жалб қилган ҳолда ҳар томонлама кўмак кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлар давлатларининг улар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ келишмовчиликлар Томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, мазкур Битимга алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ва унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Қирғиз томони унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганлиги тўғрисида ёзма хабарнома Ўзбек томонидан олинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим икки (2) йил муддатга тузилади. Агар Томонлардан бири мазкур Битимни амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида дипломатик каналлар орқали бошқа Томонни хабардор қилмаса, у ўз-ўзидан навбатдаги бир йиллик даврларга узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонлардан бири дипломатик каналлар орқали бошқа Томоннинг Битимни амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида ёзма хабарномасини олган кундан бошлаб олти (6) ой ўтгандан сўнг тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бишкек шаҳрида 2023 йил 27 январда ҳар бири ўзбек, қирғиз ва рус тилларида бўлган икки асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.

(имзолар)