01.05.2023 йилдаги 175-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.02.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни билан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи бўйича талаблар кучайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор қабул қилингунига қадар қурол муомаласи соҳасидаги ҳаракатларни ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунича ҳақиқий ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор кучга кирганидан кейин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик ов қуролини ва (ёки) оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуролини таъмирлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи шахслар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли лицензияси асосида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик ов қуролидан ва (ёки) оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуролидан фойдаланиш учун мўлжалланган тирлар ва ўқотиш майдонлари ўз фаолиятини ҳудудий ички ишлар органларининг қуролни сақлашга доир рухсатномаси асосида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) юридик ва жисмоний шахслардаги мавжуд оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик ов қуроли ва (ёки) оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуроли белгиланган тартибда ички ишлар органларида рўйхатга қўйилади ҳамда уларга ички ишлар органлари томонидан қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий қурол сифатида муомаласи тақиқланган, махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб ўқ узиш имкониятини истисно этадиган ўқув қуроли ҳамда вазн-ўлчамли қурол, шунингдек, нур-товушли таъсирга эга патрон билан ўқ узишни имитация қилиш учун мўлжалланган, махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб бошқа турдаги патронлар билан ўқ узиш имкониятини истисно этадиган пахтавон қурол ва унинг ўқ-дорилари фуқаролар томонидан ички ишлар органларига текин топширилади, белгиланган тартибда йўқ қилинади ёки махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар коллекцияларига топширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) фуқаролар учун пневматик калта стволли қурол ва ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролнинг фақат спорт объектларида ички ишлар органларининг рухсатномалари асосида сақланишига ва улардан фойдаланишга йўл қўйилади. Фуқаро томонидан ушбу қуролни сақлашга доир рухсатномани олиш ёки ички ишлар органлари томонидан рухсатномани бериш рад этилган тақдирда, қурол фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали реализация қилинади ёки ушбу банднинг «г» кичик бандида белгиланган тартибда ички ишлар органларига топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ушбу қарорнинг мақсади, моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш бўйича тадбирлар ташкил этилишини ҳамда амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
175-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2023 й., 09/23/175/0239-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)