18.04.2023 йилдаги 4-1905-2201/455-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори, 18.04.2023 йилдаги 4-1905-2201/455-сон
Кучга кириш санаси
18.04.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья — З.А. Рустамов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанциясида маърузачи судья — Т.Ш. Алимардонов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанциясида маърузачи судья — Б.Н. Сайфуллаев
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б. Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар В. Сатторова ва Р. Сагатовдан иборат таркибда, З. Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконферецалоқа режимида кўришда кўмаклашаётган Денов туманлараро иқтисодий суди ходими М. Пиримқулов, даъвогарлар «S.K.M.B» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Т. Р. С, таъсисчи Ч. М. Снинг вакили А. Р (2022 йил 30 ноябрдаги ишончнома асосида), жавобгар И. С. Шнинг вакили К.Т (2022 йил 24 майдаги ишончнома асосида), «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки вакили бўлим бошлиғи Х. И (2023 йил 9 январдаги 02-06/165-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «S.K.M.B» масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилари Ч. М. С, Т. Р. С. ва «G.B.D» фермер хўжалигининг жавобгар «S.K.M.B» масъулияти чекланган жамияти, таъсисчи Ш. И. Сга нисбатан «S.K.M.B» масъулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 11 ноябрдаги 14-сонли йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 июндаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 августдаги қарори устидан «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«S.K.M.B» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ ёки жамият деб юритилади) иштирокчиларининг 2019 йил 11 ноябрдаги умумий йиғилишида «A.G.F» масъулияти чекланган жамияти томонидан АТБ «Микрокредитбанк» (бундан буён матнда банк деб юритилади)дан балиқчиликни ташкил этиш учун 11.997.000 АҚШ доллари миқдорида олинаётган кредитни қайтарилишининг таъминоти сифатида МЧЖга тегишли Денов шаҳри, Гулистон маҳалласи, 59 а-уйда жойлашган «Автомобилларни сиқилган газ билан тўлдириш компрессор станцияси» биносини гаровга қўйиш учун розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинган ва 14-сонли йиғилиш баённомаси расмийлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу йиғилиш қарори қонун талабларига зид равишда чиқарилганлиги, йиғилиш ҳақида МЧЖ таъсисчилари хабардор қилинмаганлиги ва йиғилишда уларнинг иштироки таъминланмаганлиги тўғрисидаги асослар билан даъвогарлар МЧЖ таъсисчилари Ч. М. С (бундан буён матнда М.Ч деб юритилади), Т. Р. С. (бундан буён матнда Р.Т деб юритилади) ва «G.B.D» фермер хўжалиги (бундан буён матнда фермер хўжалиги деб юритилади) жавобгарлар МЧЖ ҳамда унинг таъсисчиси Ш. И. С (бундан буён матнда И.Ш деб юритилади)га нисбатан Денов туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ иштирокчиларининг 2019 йил 11 ноябрдаги 14-сонли йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2022 йил 13 июндаги ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида «A.G.F» масъулияти чекланган жамияти ва АТБ «Микрокредитбанк» жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 17 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, МЧЖ иштирокчиларининг 2019 йил 11 ноябрдаги 14-сонли йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Шунингдек, жамият раҳбари А. Шнинг йиғилиш қарорини расмийлаштириш борасидаги ҳаракатларига қонуний чора кўриш учун хусусий ажрим чиқарилиб, Денов туман прокуратурасига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 30 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Хусусий ажрим чиқарилиб, Сурхондарё вилоят прокуратурасига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан банк томонидан кассация шикояти берилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, 2019 йил 11 ноябрдаги 14-сонли йиғилиш қарори аслида 2019 йил 20 ноябрдаги 14-сонли йиғилиш қарори эканлигини, ушбу йиғилиш қарори раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланганлиги, ушбу йиғилиш қарори асосида ипотека шартномаси имзоланганлиги ва «A.G.F» масъулияти чекланган жамиятига кредит ажратилганлигини, йиғилиш қарори ҳақида МЧЖ иштирокчилари хабардор бўлганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарлар вакиллари 2019 йил 11 ноябрда ўтказилган йиғилишдан умуман хабардор эмасликлари, йиғилиш умуман ўтказилмаганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, биринчи ва апелляция судининг қарорларини ўз кучида қолдиришни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган фермер хўжалиги, МЧЖ, И. Ш ҳамда «A» масъулияти чекланган жамияти суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни улар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар ва уларнинг вакилларини тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланишича, МЧЖнинг устав фонди иштирокчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ш. И. С 67,8 %;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ч. М. С 28,3 %;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т. Р. С. 1,7 %;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«G.B.D» фермер хўжалиги 2,2 %.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 33-моддасининг биринчи қисмига кўра, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шарт. Хабарномада жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф қилинаётган кун тартиби кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 35-моддасига кўра, иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчилар умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғилишда қатнашаётган иштирок этувчилар эга бўлган овозларнинг умумий сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилишнинг кун тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ва улар бўйича овоз бериш якунлари, йиғилишда қабул қилинган қарорлар акс эттирилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг баённомаси йиғилиш ўтказилганидан сўнг уч кундан кечиктирилмай умумий йиғилиш раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ ижроия органи томонидан 2019 йил 11 ноябрдаги умумий йиғилиш ҳақида жамият иштирокчиларини қонунда белгиланган муддатда ва тартибда хабардор қилинмаган. МЧЖ 2019 йил 11 ноябрдаги умумий йиғилиш ҳақида жамият иштирокчиларини қонунда белгиланган муддатда ва тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим қилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди мажлисида иштирок этган И. Ш умумий йиғилиш ҳақида 2019 йил 11 ноябрдаги йиғилиш ҳақида МЧЖ иштирокчилари телефон орқали хабардор қилинганлигини, бироқ улар йиғилишда иштирок этмаганлиги ҳақида кўрсатма берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, И. Шнинг вакили йиғилиш баённомаси МЧЖ раҳбари томонидан расмийлаштирилганлиги ҳақида кўрсатма берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, йиғилиш баённомасида умумий йиғилишда қатнашаётган иштирок этувчилар эга бўлган овозларнинг умумий сони қайд этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 41-моддасининг биринчи қисмига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди МЧЖ иштирокчиларининг 2019 йил 11 ноябрдаги йиғилиши қонун талабларига зид равишда ўтказилганлиги ва йиғилиш баённомаси қонун талабларига зид равишда расмийлаштирилганлиги сабабли ушбу даъвони қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг шикоятда келтирган ва суд муҳокамасида айтиб ўтган важлари суд ҳужжатларини бекор бўлишига асос бўлмайди. Чунки, Қонунда тўғридан-тўғри овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарор ҳақиқий эмас деб топилиши кўрсатиб ўтилган. Мазкур баённома умуман йиғилиш ўтказилмасдан расмийлаштирилганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини банкнинг зиммасида қолдиришни ва банкдан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 — 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 июндаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 августдаги қарори ўзгаришсиз, «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкидан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақаси берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи: Б. САЙФУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари: В. САТТОРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Р. САГАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 18 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1905-2201/455-сон