07.04.2023 йилдаги 4-10-2205/477-сон
ONLINE TRANSLATE
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар буйича судлов ҳайъатининг ажрими АЖРИМИ, 07.04.2023 йилдаги 4-10-2205/477-сон
Кучга кириш санаси
07.04.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЖРИМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Ж. Хусаинов, судья катта ёрдамчиси Ш. Боймуродовнинг котиблигида, даъвогар «A.M.T.S.V.T.A.S.» хорижий компанияси (Туркия)нинг жавобгар «E.» хусусий корхонасига нисбатан иштирокчилар умумий йиғилишининг 2017 йил 8 августдаги 52-сонли, 2017 йил 18 августдаги 53-сонли, 2017 йил 27 октябрдаги 59-сонли ва 2017 йил 30 октябрдаги 60-сонли баённомаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакиллари М.Х., И.О. (ишончнома асосида), «E.» МЧЖ раҳбари ва жамиятнинг ягона таъсисчиси Р.М. иштирокида Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«A.M.T.S.V.T.A.S.» хорижий компанияси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «E.» хусусий корхонаси (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан иштирокчилар умумий йиғилишининг 2017 йил 8 августдаги 52-сонли, 2017 йил 18 августдаги 53-сонли, 2017 йил 27 октябрдаги 59-сонли ва 2017 йил 30 октябрдаги 60-сонли баённомаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 3 февралдаги ажрими билан ишга дахлдор бўлмаган жавобгар «E.» хусусий корхонаси ишга дахлдор бўлган «E.» МЧЖ билан алмаштирилиб, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жамият ягона таъсисчиси Муратов Акмал Неъматович жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2023 йил 6 апрелда тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ва тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда «A.M.T.S.V.T.A.S» хорижий компанияси ва «E.» МЧЖ ўртасида 2023 йил 6 апрелда низо бўйича медиатив келишув тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва олдиндан тўланган давлат божи суммасини даъвогарга қайтаришни, олдиндан тўланган почта харажатларини эса даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига ва 195-моддасига асосланиб, суд ажрим қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«A.M.T.S.V.T.A.S» хорижий компанияси (Туркия)нинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Олдиндан тўланган 12 000 000 сўм давлат божи суммасини «A.M.T.S.V.T.A.S» хорижий компанияси (Туркия)га қайтарилсин ва бу ҳақда маълумотнома берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья Ж. ХУСАИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-10-2205/477-сон