13.04.2023 йилдаги 4-2101-2203/2090-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЖРИМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-2101-2203/2090-сонли иқтисодий иш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т. Абдрамановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Х. Турсунов ва С. Жакеевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г. Тоғаеванинг суд мажлиси котиблигида, «Y» хусусий корхонаси раҳбари Т.З вакили З.Б (3-сонли адвокатлик ордер ва ишончномага асосан), «Х» МЧЖ раиси Ҳ.О, Хатирчи туман ҳокимлиги вакили М.С (2023 йил 10 апрелдаги ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар «Қ» МЧЖнинг «Х» МЧЖ таъсисчиларининг 2017 йил 2 июндаги навбатдан ташқари йиғилиши қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан «Y» хусусий корхонаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Навоий вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар «Қ» масъулияти чекланган жамияти жавобгарлар Хатирчи туман ҳокимлиги, Н.Ҳ, З.У, Н.Х, А.А, Ш.Ё, О.П, С.Қ, Н.Қ, Қ.Шга нисбатан Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Х» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2017 йил 2 июндаги навбатдан ташқари йиғилиши қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажримлари билан ишга қўшимча жавобгарлар сифатида «А» МЧЖ, «Х» МЧЖ иштирокчилари (таъсисчилари) У.В, Х.Н, О.М, Ё.К, А.Н, И.Т, Ш.Т, Н.Х, М.Қ, Р.Қ, Г.Қ, О.Н, Г.С, Т.Н, О.П, М.М, «Э» кичик корхонаси жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан «Y» хусусий корхонаси апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда ҳал қилув қарори унинг манфаатига дахл қилишини инобатга олиб, суд ҳужжатини бекор қилиш ҳамда даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Y» хусусий корхонаси вакили Навоий вилоят хўжалик судининг қарорига асосан «А» МЧЖга «Х» МЧЖдан 146.975.051 сўм қарздорлик ундирилганлигини, ушбу қарздорлик эвазига Хатирчи туман ҳокимининг 08.06.2017 йилда Қ-946-сонли қарори чиқарилганлигини, қарор билан «меҳмонхона» биноси доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктирилганлигини, 16.06.2017 йилдаги 74-сонли келишув баённомасига асосан меҳмонхона биноси «А» МЧЖ раҳбари Л.С томонидан фуқаро М.Сга сотилганлигини ва «Маиший хизмат ва савдо дўкони»га қайта ихтисослаштирилганлигини, сўнг улуш сифатида «Х.и.э.» МЧЖга киритилганлигини, 02.06.2022 йилда «Y» хусусий корхонасига сотиб юборилганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Х» МЧЖ вакили биринчи инстанция судининг суд мажлисида иштирок этганлигини, йиғилиш қарори тўғри чиқарилганлигини ва барча иштирокчилар чақирилганлигини, Қ-946-сонли қарор ўз кучида турганлигини, лекин йиғилишни чақириш бўйича ҳужжатлар мавжуд эмаслигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатирчи туман ҳокимлиги вакили йиғилиш қарори тўғри чиқарилганлигини, ҳокимнинг Қ-946-сонли низоли қарори бекор бўлмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 8 июль куни «Х» МЧЖнинг устави рўйхатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уставга кўра, жамият иштирокчилари сифатида Хатирчи туман ҳокимлиги, «Қ» МЧЖ, «Э» кичик корхонаси ва 24 та фуқаро қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилоят хўжалик судининг 2017 йил 21 февралдаги 21-1705/519-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгар «Х» МЧЖдан даъвогар «А» МЧЖ фойдасига 146.975.051 сўм асосий қарз ундирилган ва мажбурий ижрога қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Х» МЧЖ таъсисчиларининг 2017 йил 2 июндаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни (қарори)га кўра, унинг балансида бўлган меҳмонхона биноси қарздорликни қоплаш ҳамда ортиб қолган маблағни «Х» МЧЖга тарози сақлаш, ветеринария, лаборатория ҳамда ходимларга идора хоналарини қуриш ишларига йўналтириш учун топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатирчи туман ҳокимининг 2017 йил 2 июндаги Қ-946-сонли қарори билан меҳмонхона биносини бериш тасдиқланган ва шартлар бузилган тақдирда мазкур қарор ўз кучини йўқотиши инобатга олинган ҳамда «А» МЧЖга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктириб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Х» МЧЖ иштирокчиси «Қ» МЧЖ Навоий туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилиб, Хатирчи туман ҳокимининг 2017 йил 8 июндаги Қ-946-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лекин, суд жараёнида «Х» МЧЖ таъсисчиларининг 2017 йил 2 июндаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни мавжуд эмаслигини ҳамда шикоят қилиш муддати ўтиб кетганлиги аниқланиб, Навоий туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 29 июль кунидаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантиришдан рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 25-моддасида, иқтисодий судга ушбу Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар бўйича ишлар тааллуқлилиги, 30-моддасида корпоратив низолар тоифасига юридик шахс иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш; юридик шахс бошқарув органларининг қарорлари устидан шикоят қилиш ва қонунга мувофиқ бошқа низолар ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 20 июндаги 262-сонли Қарори 1-бандига кўра, иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ўртасида, шу жумладан акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилишда ФК, ИПК, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонун ва бошқа қонун ҳужжатларини қўллашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Пленум қарорининг 20-бандига биноан «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига асосан жамият бошқарув органининг қарори ушбу қарорни қабул қилиш бўйича овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг даъвоси билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори битим ҳисобланмаслиги сабабли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишларни кўришда ФКнинг битимларга оид нормаларни қўллашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори 301-бандида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахсларни башарти қарор тарафлардан бирига нисбатан уларнинг ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, ишда иштирок этиш учун жалб қилишга йўл қўйилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори 2-бандига биноан ИПК 259-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси судида иш юритиш даъвогар, аризачи, жавобгар, учинчи шахс, улар вакилларининг шикояти бўйича, прокурорнинг протести бўйича қўзғатилиши мумкинлиги, апелляция тартибида иш юритиш, шунингдек, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, суд ҳужжати ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилувчи ИПК 259-моддасига мувофиқ, суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг шикояти бўйича ҳам қўзғатилиши мумкин. Ушбу шахс суд ҳужжатида кўрсатилмаган ҳолларда ҳам, унинг устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лекин, мазкур иш корпоратив низодан, яъни «Х» МЧЖ таъсисчиларининг 2017 йил 2 июндаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни (қарори)ни ҳақиқий эмас деб топишдан келиб чиққан ва «Y» хусусий корхонаси ушбу қарорнинг қонуний ёки ноқонуний қабул қилинишига алоқаси мавжуд эмас, шунингдек у «Х» МЧЖ таъсисчи ёки иштирокчи, шу билан бирга ишда иштирок этувчи шахс ҳисобланмайди ҳамда суднинг ҳал қилув қарори, йиғилиш қарори унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 273-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, апелляция шикояти суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса, апелляция инстанцияси суди шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати, «Y» хусусий корхонаси шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс эканлигини инобатга олиб, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига кўра, давлат божи иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш ҳақидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш ҳақидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг 18-моддасида давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак бўлган ҳоллар белгиланиб, ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 3-бандидаги ҳолатлар акс эттирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, судлов ҳайъати, суд харажатлари «Y» хусусий корхонаси зиммасига юклаб, улар тўланганлигини инобатга олишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 273-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Y» хусусий корхонасининг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажрим қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримдан норози тараф Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят келтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Т. АБДРАМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари Х. ТУРСУНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С. ЖАКЕЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий в.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-2101-2203/2090-сон