19.04.2023 йилдаги 4-23-2206/20-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 19.04.2023 йилдаги 4-23-2206/20-сон
Кучга кириш санаси
19.04.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья — У. Сабиров
Апелляция инстанциясида маърузачи судья — Р. Хайдаров
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-23-2206/20-сонли иқтисодий иш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш. Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б. Исрайлов ва Р. Хайдаровдан иборат таркибда, А. Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар Д. М. Хнинг вакили адвокат У. М (ордер ва ишончнома асосида) иштирокида, даъвогарлар «M C LLP» компанияси (А) номидан ишончли вакили С. Ф. М ҳамда Д. М. Хларнинг, жавобгар Т. А. Зни масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «N M T» қўшма корхонасининг иштирокчилари таркибидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан «M C LLP» компанияси (А) вакили Ф. С ҳамда Д. М. Хларнинг апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«M C LLP» компанияси (А) номидан ишончли вакили С. Ф. М ҳамда Д. М. Хлар (бундан буён матнда даъвогарлар деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Т. А. З (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)ни масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «N M T» қўшма корхонаси иштирокчилари таркибидан чиқаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2022 йил 7 октябрдаги ажрими билан «R V P» масъулияти чекланган жамияти ҳамда масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «N M T» қўшма корхонаси (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар Д. М. Хнинг вакили адвокат У. М апелляция шикоятида баён этилган важларни қувватлаб, даъво талаби қонуний ва асосли бўлганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар Т. А. Зни ҳамда учинчи шахслар «R V P» масъулияти чекланган жамияти ҳамда масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «N M T» қўшма корхонаси суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли судлов ҳайъати суд мажлисини уларни иштирокисиз кўриб чиқиш лозим деб ҳисоблади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахс вакилининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «N M T» қўшма корхонасининг устави ҳамда таъсис шартномаси янги таҳрирда Нукус шаҳри Давлат хизматлар марказидан 2021 йил 22 апрель куни 363368-реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Уставга асосан жамиятнинг устав фонди 28.499.949.217,68 сўмни ташкил этиб, жамият иштирокчилари сифатида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т. А. З — 16,44 % (4.684.293.718,10 сўм);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Д. М. Х — 49,64 % (14.146.695.828,80 сўм);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«R V P» масъулияти чекланган жамияти номидан раҳбар Т. А. А — 1,75 % (500.000.000 сўм);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«M C LLP» компанияси номидан ҳаракат қилувчи Т. А. А — 32,17 % (9.168.959.670,78 сўм) улушга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уюшган жиноятчиликка ва коррупцияга қарши курашиш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, аризада кўрсатилган ҳолатларга баҳо бериш унинг манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур мурожаат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилиб, натижаси билан текшириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарлар томонидан ушбу текширув беш ой давом этганлиги, жавобгарнинг ёзган аризаларини текшириш жараёнида ички ва ташқи аудитлар, банк ва Департамент ходимлари томонидан асбоб ускуналарни кўздан кечириш ҳаракатлари, баҳолаш ташкилотининг асбоб ускуналарни баҳолаш ишларини ўтказилганлиги, жамиятнинг фаолият кўрсатишига жиддий салбий таъсир кўрсатди деган важ билан судга жавобгарни иштирокчилар таркибидан чиқаришни сўраб даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда — Қонун деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисмига асосан жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 8-моддасида жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, унга кўра, жамият иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдани тақсимлашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини ушбу Қонунда ва жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда мазкур жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамиятдан чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар эса мазкур ҳолатда ўзининг жамиятдаги манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Қонунининг 9-моддасига кўра жамият иштирокчилари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият иштирокчиларининг қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уставнинг 9.2.4-банди талабларига асосан жамият иштирокчиларининг мажбуриятлари сифатида, «корхона» ва унинг иштирокчилари фаолияти ҳақидаги сир тутилган ахборотларни ошкор қилмасликлари шартлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарнинг ушбу мажбуриятларни қўпол бузганлиги, яъни корхона ва унинг иштирокчилари фаолияти ҳақидаги сир жавобгар томонидан ошкор қилинганлиги тўғрисидаги далиллар судга тақдим этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгар томонидан корхона иштирокчилари таркибидан чиқаришни сўраб бир неча бор ариза билан мурожаат қилганлиги, 2022 йил 2 июнь кунги корхона иштирокчиларининг умумий йиғилиши билан жавобгар корхона иштирокчилари таркибидан чиқарилиши ва унга тегишли бўлган улушни тўлаб бериш ҳақида қарор қабул қилинганлиги, 2-сонли баённома ўз кучида эканлиги тўғрисидаги важлари билан ҳам келиша олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, корхона иштирокчиларининг 2022 йил 2 июнь кунги 2-сонли баённомага асосан корхонанинг устави ҳамда таъсис шартномасига тегишли ўзгартишлар киритилмаган, ўзгартиш киритиш ҳақидаги мурожаат Нукус шаҳар давлат хизматлар маркази томонидан рад этилган. Бу ҳолат Нукус шаҳар давлат хизматлар марказининг 2022 йил 8 август кунги ҳамда 2022 йил 1 ноябрь кунги хатлари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, бугунги кунда корхонанинг иштирокчилар таркибидан чиқмаслигини билдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарнинг жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг 2022 йил 31 октябрь кунги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилганлиги ҳолатларини жавобгар томонидан корхонанинг фаолиятига тўсқинлиқ қилувчи ҳаракати сифатида келтирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, ушбу маъмурий иши доирасида жавобгарнинг ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилганлиги ҳолати ҳам корхонанинг фаолиятига тўсқинлиқ қилувчи ҳаракат деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмаслиги сабабли, ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогар Д. М. Хнинг апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан олдиндан тўланган суд харажатлари даъвогар Д. М. Хнинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 278 — 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, «M C LLP» компанияси (А) вакили Ф. С ҳамда Д. М. Хларнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Ш. МАҲМУДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари Б. ИСРАЙЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Р. ХАЙДАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 19 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-23-2206/20-сон