«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат вазирлиги
№992-/04-1 01.06.1999 й.
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Ижтимоий таъминот вазирлиги
№ 1251/01 02.06.1999.
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон касаба Уюшмалари
Федерацияси Кенгаши
№ ЗК-08/30 02.06.1999 й.
«МЕҳНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМА»НИНГ 5-ИЛОВАСИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 11 июнда 402-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
1998 йил 29 январда 402-сон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома»нинг 5-иловаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 6 майдаги 225-сонли қарорига мувофиқ «маълумоти» сўзидан кейинги «(тўлиқсиз ўрта, ўрта, тўлиқсиз олий, олий)» сўзлар «(тугалланмаган умумий ўрта, умумий ўрта, тугалланмаган ҳунар-техника, ҳунар-техника, тугалланмаган ўрта махсус (касб-ҳунар), ўрта махсус (касб-ҳунар), тугалланмаган олий, олий, таянч олий (бакалавр), олий (магистр)» сўзларига алмаштирилсин.