20.04.2023 йилдаги ПҚ-125-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, юртдошларимизнинг виждон эркинлиги борасидаги ҳуқуқларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларимиз туфайли яратилган қулай имкониятлардан самарали фойдаланиб, халқимиз муборак Рамазон ойини тинчлик-хотиржамлик ва шукроналик билан ўтказмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айниқса, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар ва нуронийлар жамоатчилиги, диний уламоларимиз томонидан жойларда кўплаб маънавий-маърифий ишлар амалга оширилаётгани, саховат ва меҳр-мурувват тадбирлари доирасида кам таъминланган, ёлғиз ва ногиронлиги бўлган инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилаётгани Рамазон ойининг аҳамияти ва файзу тароватини янада оширмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шундай хайрли ишларнинг давоми сифатида улуғ айём — Рамазон ҳайитини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда ўтказиш, унинг моҳиятида мужассам бўлган меҳр-оқибат, саховат, олижаноблик ва бағрикенглик фазилатларини асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, эл-юртимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель — жума кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2023 йил 21 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ҳайити халқимизнинг миллий анъана ва қадриятларига мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва туризм вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошларимиз учун муборак Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларини ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси М.М. Камилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 20 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-125-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 07/23/125/0220-сон)