07.04.2023 йилдаги СҚ-718-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитиб, ташқи сиёсий алоқаларни янада ривожлантириш соҳасида муайян ишлар амалга оширилганини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ҳаракатлар стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида олий даражадаги 5 та хорижий ташриф ва 200 га яқин турли учрашувлар, онлайн мулоқотлар ва телефон орқали музокаралар ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти билан ҳамкорлиги доирасида 200 га яқин юқори даражадаги тадбирлар амалга оширилган, йирик халқаро анжуманларда иштирок этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётгани туфайли халқаро ташкилотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 9 та ташаббуси тўла амалга оширилган. Жумладан, БМТ Бош Ассамблеясида Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентларнинг роли ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида «Ёшлар ва инсон ҳуқуқлари» ҳақидаги резолюциялар бир овоздан қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз шаҳрида Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича Кўп функцияли халқаро хабни тузиш ишлари мувофиқлаштирилди ва унинг фаолиятида БМТ тузилмалари иштироки ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЮНЕСКО доирасида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган 3 та резолюция қабул қилинган («Хива жараёни», «Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини нишонлаш» ва «Эрта ёшдаги болалар тарбияси ва таълими бўйича бутунжаҳон анжуманини Тошкентда ўтказиш»).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданий-гуманитар соҳада 8 та йирик тадбирлар ташкил этилган. Жумладан, апрел ва сентябр ойларида Қирғизистоннинг Боткен вилоятида 2 та умумтаълим мактаби Ўзбекистон томонидан қурилиб, Қирғизистон томонига фойдаланиш учун топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотида раислиги доирасида ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда, Минтақавий режалаштириш кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари, Қишлоқ хўжалиги ва Маданият ва туризм вазирлари йиғилишлари ва бошқа 20 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишини ҳамда 28 та икки томонлама учрашув ўтказишга амалий ёрдам кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилда Беларус, БАА, Венгрия, Германия, Озарбайжон, Покистон, Россия, Тожикистон, Саудия Арабистони, Уммон, Эрон, Ҳиндистон ва Япония билан ҳукуматлараро комиссияларининг йиғишлари ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий дипломатияни рағбатлантириш соҳасидаги самарадорлик даражасининг таҳлили Ўзбекистон Республикасининг Туркия, Германия, Франция, Хитой, Россия, Корея, Австриядаги дипломатик миссиялари натижадорлиги ва ташаббускорлигини кўрсатиб, бу 2022 йил давомида товар айланмаси ўсишида ва республика ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишда намоён бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилда элчихоналар кесимида 47 та хорижий давлатга (2021 йилда 37 та давлат бўйича олиб борилган) экспортни амалга ошириш бўйича тақсимот қилинган бўлиб, январь — декабрь ойларида экспорт 10,2 млрд доллар ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112 фоизга бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония, Корея, Буюк Британия, Миср, Испания, Озарбайжон, Покистон, Россия, Ўмон, Италия, Латвия, Хитой, Индонезия, Греция, Малайзия, Франция ва Тожикистондаги элчихоналарда ва йирик савдо тармоқларида 36 та «Шоу-рум» ва «савдо шохобчалари»ни очиш масаласи ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихоналар кўмагида Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг Озарбайжон, Россия, Туркия, Тожикистон, Қирғизистон ва Хитой давлатларида 9 та янги хорижий савдо майдончаси очилиб, 2 575 та хорижий корхона Республика товар-хом ашё биржасида аккредитациядан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида олий ва юқори даражадаги тадбирлар доирасида ва дипломатик каналлар орқали жами 365 та ҳужжат, жумладан 358 та савдо-иқтисодий, транспорт ҳамда маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларга оид икки ва кўп томонлама ҳужжатлар имзоланиши таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, вазирлик фаолиятида эътибор қаратилиши зарур бўлган қуйидаги муайян муаммо ва масалалар сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик етарли даражада йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт ва логистика соҳасига оид халқаро шартномавий-ҳуқуқий базани, жумладан, Ўзбекистоннинг қатор битим ва конвенцияларга (масалан, Автотранспорт воситалари эгаларининг жавобгарлигини суғурталаш бўйича суғурта полиси битимига (Яшил картага) қўшилиш масалалари ишлаб чиқилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ваколатхоналарнинг штатлар жадвали хорижий давлатлар билан ҳамкорлик даражаси ҳамда истиқболларидан келиб чиқиб шакллантирилмаган. Ўзбекистоннинг бир қатор элчихоналарида (АҚШ, Россия ва Германия,) савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи вакант бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ваколатхоналар ва республика ҳудудлари ўртасида хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилишда таклиф этилаётган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда ҳамда тезкор маълумот алмашинувида ўзаро ҳамкорлик талаб даражасида эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузилган шартнома ва келишувларга қарамасдан, ҳудудлараро ҳамкорлик ва шаҳарлар ўртасида биродарлик алоқаларини ривожлантириш йўналишида амалий натижаларга эришилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ҳисобга олиш ва ижросини мониторинг қилиш ягона электрон тизими тўлиқ ишга туширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-77-сонли қарорига мувофиқ туризмни ривожлантириш ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ташқи бозорларга экспорт қилиш бўйича элчихоналар томонидан олиб борилган ишлар сезиларли натижа бермади. Бельгия, Испания, Франция, Малайзия, Тожикистон, Беларус, Уммон ва Мисрдаги дипломатик ваколатхоналар томонидан «кўргазма заллари» ва «дўконлар» очиш орқали ҳунармандчилик маҳсулотларини оммалаштириш бўйича қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди. Сингапур, Таиланд, Индонезия, Эрон, БАА ва Исроил давлатларида эса бу йўналишда ишлар деярли амалга оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, вазирлик ва идоралар ҳамда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ўртасидаги ўзаро алоқалари ва лозим даражада ишламаслиги билан боғлиқ муаммолар иқтисодий дипломатиянинг муваффақияти ва натижадорлигига тўсқинлик қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ваколатхоналар томонидан Ўзбекистон вазирлик-идораларига юборилаётган мурожаат ва таклифлар узоқ муддат жавобсиз қолиб кетмоқда. Бундан ташқари, баъзи вазирлик ва идоралар томонидан халқаро ташкилотлар доирасидаги ташаббусларни Ташқи ишлар вазирлиги фикрини инобатга олмасдан илгари суриш ҳолатлари кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элга юбориладиган Ўзбекистон делегацияларини кутиб олиш ва кузатиш, уларнинг хорижий давлатда ҳаракатланишини таъминлашда Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасаларини асоссиз жалб қилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Мазкур ташрифларни ташкил этиш, уларни амалга ошириш тартибларини белгиловчи ягона регламент ишлаб чиқилмагани ҳамда элчихоналар ўзининг мажбуриятларидан ташқари бошқа вазифалар билан ҳам шуғулланаётгани сабабли уларнинг иш самарадорлиги пасайиб кетмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 321-моддаси ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мамлакатимиз элчихоналарининг ўзлари бириктирилган иқтисодий соҳа ва республика ҳудудларининг ташқи иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш учун шахсий жавобгарлигини янада ошириш чораларини кўриш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат томонидан инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш юзасидан қўйилаётган талаб ва вазифаларни инобатга олиб, айрим элчихона вакант лавозимларни тўлдириш масаласини ўрганиш, шу жумладан, савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар номзодлари бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий маҳсулотлар самарадорлиги, сифати ва қўшимча қийматини оширишга хизмат қиладиган илғор хорижий технологияларни жалб қилиш соҳасида хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасида қабул қилинган ҳужжатлар ижроси ва соҳада эришилаётган натижалар тўғрисида жаҳон ҳамжамиятини кенг хабардор қилиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») юзасидан БМТнинг Ўзбекистонда фаолият кўрсатувчи ихтисослашган муассасалари раҳбарлари томонидан берилган таклифларни ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда «Йўл харитаси»нинг тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўз вақтида, сўзсиз ва сифатли бажарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дипломатик ваколатхона жойлашган ҳамда аккредитациядан ўтган мамлакатларда Ўзбекистон миллий манфаатларини илгари сурадиган, уларга хизмат қиладиган хайрихоҳ тузилма ва ҳамкорларни шакллантириш бўйича чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон вазирлик ва идоралар делегациялари ташрифларини ташкил этиш, уларни амалга ошириш тартибларини белгиловчи ягона регламент ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-77-сонли қарорида туризмни ривожлантириш ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ташқи бозорларга экспорт қилиш бўйича элчихоналарга юклатилган вазифалар бажарилишини таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда Ўзбекистондаги Конституциявий ислоҳотнинг мазмун-моҳиятини халқаро ҳамжамиятга кенг етказиш бўйича ишларни фаоллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси билан биргаликда хорижий йирик импортчи улгуржи ва чакана савдо корхоналарни республикамиз биржа савдоларига жалб этиш, маҳаллий биржаларимизнинг чет элда савдо майдончаларини ташкил қилиш ҳамда янги ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш бўйича мақсадли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама имзоланиши кўзда тутилган савдо-иқтисодий келишувларни олдиндан ҳар томонлама пухта шакллантириш, лойиҳа асосларини ўрганиш ва натижадорлигини таъминлашга қаратилган самарали назорат механизмини ишлаб чиқиб, уни белгиланган тартибда ўз фаолиятига татбиқ этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳалари ҳамда савдо шартномалари ижросининг ҳолати бўйича маълумот алмашиш жараёнидаги идоралараро ҳамкорлик тизимини янада такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни (масалан, лицензия олиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ва ҳ.к.) камайтириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл хариталари»да амалга оширилиши кўзда тутилган инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда белгиланган тартибда келишиш амалиётини жорий қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Республикадаги умумжаҳон мероси объектларида лойиҳаларни ЮНЕСКО билан келишиш механизмларини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ягона тарзда ҳисобга олиш, хатловдан ўтказиш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилишга мўлжалланган электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония, Сингапур, Индонезия, Таиланд, Бразилия, Австралия, Канада билан тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда ҳаво йўли орқали ташиш билан боғлиқ тарифлар ва тўловларни камайтириш масаласини кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг миллий манфаатларидан келиб чиқиб, транспорт ва логистика соҳасида қатор халқаро битим ва конвенцияларга Ўзбекистоннинг қўшилиши масаласини ўрганиб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йил 1 августга қадар мазкур Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида умумлаштирилган ахборотни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-718-IV-сон