Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги ҚЛ-971-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 28 февралда иккинчи ўқишда қабул қилинган «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги ҚЛ-971-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини учинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси учинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 март,
3032-IV-сон