Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисини ўтказиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси 2023 йил 15 март куни видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига қуйидаги масалалар киритилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясининг хулосаси ҳақида;
«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясининг хулосаси ҳақида;
«Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида (учинчи ўқиш);
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-990-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида») (иккинчи ўқиш);
«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-996-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш);
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1001-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш);
ҚЛ-996 ва ҚЛ-1001-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида;
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида;
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1002-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш);
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-995-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш);
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Раматовга «Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида;
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Махкамовга «Автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида;
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. Умаровага «Мактабларда қўшимча ўқувчи ўрнини яратиш ҳамда мактабларнинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида;
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2022 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2022 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 2022 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2022 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
Ўзбекистон Экологик партиясининг 2022 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 март,
3035-IV-сон