Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясининг хулосаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 22 февралда қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан 2022 йил 13 сентябрда рад этилган «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясининг хулосасидаги таклифлар қабул қилинсин.
2. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қайта кўриб чиқиши учун киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 март,
3039-IV-сон