Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. 2022 йил 14 октябрь куни Остона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳатлашув кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Марказий сайлов комиссияси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.
4. Марказий сайлов комиссиясига ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлаш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 апрель,
ПҚ-109-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 07/23/109/0193-сон)