13.03.2023 йилдаги 4-1001-2220/71314-сон
ONLINE TRANSLATE
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати қарори, 13.03.2023 йилдаги 4-1001-2220/71314-сон
Кучга кириш санаси
13.03.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати М. Саидовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р. Рашидов ва М. Эргашевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси О. Зайниеванинг котиблигида, даъвогар П.О.Анинг учинчи шахс сифатида Ш.Д.Сни жалб қилган ҳолда жавобгар «EMS» МЧЖга нисбатан «EMS» МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 10 октябрдаги П.О.Ани иштирокчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори устидан П.О.А томонидан берилган апелляция шикояти ва 2023 йил 16 январдаги хусусий ажрими устидан «EMS» МЧЖ томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга даъвогар О.П, вакили Н.И (2022 йил 16 февралдаги ишончнома ва 2023 йил 28 февралдаги адвокатлик ордери асосида), жавобгар раҳбари ва учинчи шахс Д.Ш, жавобгар вакили И.У (2023 йил 9 январдаги ишончнома ва 2023 йил 9 январдаги адвокатлик ордери асосида) иштирокида Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«EMS» МЧЖ (матнда МЧЖ ёки жавобгар деб юритилади) 2018 йил 6 сенятбрда 633620-сонли реестр рақами билан Чилонзор туман давлат хизматлари марказида давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, унинг 2020 йил 15 январдаги уставига кўра МЧЖнинг иштирокчилари фуқаролар П.О.А ва Ш.Д.С ҳисобланган ва уларнинг 10.000.000 сўмлик МЧЖ устав фондидаги улушлари қуйидагича бўлган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
О.П (50,00 % улушга эга), яъни 5.000.000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Д.Ш (50,00 % улушга эга), яъни 5.000.000 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар ўртасида ўзаро МЧЖни бошқариш ва фойдани тақсимлаш юзасидан келишмовчиликлар келиб чиққанлиги сабабли 2022 йил 26 февралдаги МЧЖ иштирокчиларининг 1-сонли умумий йиғилиш баённомаси билан О.Пнинг жамият таъсисчилар улушининг қийматини аниқлаш ва унинг ўз улушини сотиб таъсисчиликдан чиқиш ҳақидаги масаласи МЧЖнинг мол-мулкини баҳолашдан кейин кўриб чиқилиши ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖда Корея Республикасида ишлаб чиқарилган «Vatech» русумли рентгент аппарати мавжуд бўлиб, Х.С номидаги Республика суд экспертизаси марказининг 2022 йил 14 июндаги 29/20(2139)24.1М/8157-сонли мутахассис фикрига кўра мазкур рентгент аппарати 358.450.714 сўмга баҳоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик О.П (матнда даъвогар деб юритилади) МЧЖга ариза билан мурожаат қилиб, МЧЖ таъсисчилигидан чиқишини маълум қилган. Шунингдек, МЧЖни таъмирлашда ва фаолияти учун ўзи томонидан ишлатилган 37.500.000 сўм улушини, устав фондини ошириш учун тўланган 200.069.000 сўмни, жами 237.569.000 сўмни ўзига тўлаб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ иштирокчилари иштирок этган 2022 йил 10 октябрдаги 2-сонли умумий йиғилиш баённомасига асосан даъвогарнинг МЧЖ таъсисчилигидан чиқиш ҳақидаги аризасини қаноатлантирилган ва у МЧЖ иштирокчилари сафидан чиқарилган, даъвогарга МЧЖдаги улушининг ҳақиқий қийматини таъсис шартномаси ва «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосан тўлаб бериш ҳамда МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур йиғилишда даъвогар МЧЖнинг мол-мулкини аудит текшириш йўли билан аниқлашни талаб этганлиги, уни МЧЖ иштирокчилари сафидан чиқариш масаласини кун тартибидан чиқаришни сўраганлиги, бироқ йиғилишда даъвогарни МЧЖ таъсисчилигидан чиқиш ҳақидаги аризасини қаноатлантирилиб, у МЧЖ иштирокчилари сафидан чиқарилганлиги, йиғилишда даъвогарнинг фикри эшитилмаганлиги, йиғилишнинг эртаси куни 2022 йил 11 октябрда ноқонуний қабул қилинган қарор асосида МЧЖ иштирокчиларини ўзгартиришни рўйхатга олмаслик ҳақида Давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат қилганлиги важлари билан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, учинчи шахс сифатида Д.Ш жалб қилган ҳолда жавобгар МЧЖга нисбатан «EMS» МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 10 октябрдаги П.О.Ани иштирокчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2023 йил 9 январдаги ажрими билан Д.Ш низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни биринчи инстанция судида кўриш жараёнида жавобгар МЧЖ директори судга махсус даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, низолашилаётган МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори 2022 йил 10 октябрда қабул қилинганлиги, мазкур йиғилишда даъвогар шахсан иштирок этганлиги, «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасида, агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкинлиги белгиланганлиги, даъвогар ушбу икки ойлик даъво муддатини ўтказиб юборган ҳолда судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг ўтказилган муддатни узрли деб топиш ҳақидаги илтимосномаси рад қилиниб, даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвогар даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, биринчи инстанция суди томонидан 2023 йил 16 январда хусусий ажрим чиқарилиб, даъвогарнинг 2022 йил 10 октябрдаги П.О.Ани иштирокчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги умумий йиғилиш қарорини олганда уни қалбакилаштирилганлиги ҳолатлари аниқланганлиги ҳақидаги важларини текшириш учун Тошкент шаҳар прокурорига хабар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қароридан норози бўлиб даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 159-моддасида башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши кераклиги, даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкинлиги белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 262-сон қарорининг 20.2-бандида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасида белгиланган икки ойлик муддат махсус даъво муддати ҳисобланиши ва у суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, ушбу муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабаблари даъвогарнинг илтимосномасига асосан суд томонидан узрли деб топилиб, ФКнинг 159-моддасига мувофиқ тикланиши мумкинлиги қайд этилганлиги, даъвогар низолашилаётган умумий йиғилиш қарорини 2022 йил 11 октябрда эмас, балки 2022 йил 17 октябрда олганлиги, даъвогар 2022 йил 24 ноябрдан 2022 йил 13 декабрга қадар ўткир юқумли касаллик билан тиббиёт марказида даволанганлигини суд инобатга олмаганлиги маълум қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, хусусий ажримдан норози бўлиб жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилган бўлиб, шикоятда биринчи инстанция суди томонидан иш мазмунан кўриб чиқилмасдан, иш ҳужжатлари ўрганилмасдан, даъво муддати қўлланилган ҳолда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган бўлсада, қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида хусусий ажрим чиқарилганлиги, хусусий ажрим чиқариш тўғрисида тарафлар илтимоснома бермаганлиги, бундай ҳолатда судья ўзининг ваколатлари доирасидан чиққанлиги маълум қилиниб, биринчи инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 159-моддасида башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши кераклиги, даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкинлиги белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 262-сон қарорининг 20.2-бандида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасида белгиланган икки ойлик муддат махсус даъво муддати ҳисобланиши ва у суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, ушбу муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабаблари даъвогарнинг илтимосномасига асосан суд томонидан узрли деб топилиб, ФКнинг 159-моддасига мувофиқ тикланиши мумкинлиги қайд этилганлиги, даъвогар 2022 йил 24 ноябрдан 2022 йил 13 декабрга қадар ўткир юқумли касаллик билан тиббиёт марказида даволанганлигини суд инобатга олмаганлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, жавобгарнинг апелляция шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, низолашилаётган МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши 2022 йил 10 октябрда ўтказилганлиги, ушбу йиғилишда даъвогар шахсан иштирок этганлиги, қонун бўйича ушбу умумий йиғилиш қарори устидан даъво аризаси бериш муддати икки ой этиб белгиланганлиги, ушбу муддат 2023 йил 10 декабрда ўтган бўлсада, даъво аризаси 2022 йил 23 декабрь куни судга тақдим этилганлиги сабабли биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда даъво муддати қўлланилган ҳолда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги, шунингдек биринчи инстанция суди томонидан иш мазмунан кўриб чиқилмасдан, иш ҳужжатлари ўрганилмасдан, даъво муддати қўлланилган ҳолда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган бўлсада, қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида хусусий ажрим чиқарилганлигини маълум қилиниб, даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ раҳбари ва учинчи шахс Дж. Ш. даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати таркиби тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг ва жавобгарнинг апелляция шикоятларини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва хусусий ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар МЧЖга ариза билан мурожаат қилиб, МЧЖ таъсисчилигидан чиқишини маълум қилган. Шунингдек, МЧЖни таъмирлашда ва фаолияти учун ўзи томонидан ишлатилган 37.500.000 сўм улушини, устав фондини ошириш учун тўланган 200.069.000 сўмни, жами 237.569.000 сўмни ўзига тўлаб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ иштирокчилари иштирок этган 2022 йил 10 октябрдаги 2-сонли умумий йиғилиш баённомасига асосан даъвогарнинг МЧЖ таъсисчилигидан чиқиш ҳақидаги аризасини қаноатлантирилган ва у МЧЖ иштирокчилари сафидан чиқарилган, даъвогарга МЧЖдаги улушининг ҳақиқий қийматини таъсис шартномаси ва «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосан тўлаб бериш ҳамда МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур йиғилишда даъвогар МЧЖнинг мол-мулкини аудит текшириш йўли билан аниқлашни талаб этганлиги, уни МЧЖ иштирокчилари сафидан чиқариш масаласини кун тартибидан чиқаришни сўраганлиги, бироқ йиғилишда даъвогарни МЧЖ таъсисчилигидан чиқиш ҳақидаги аризасини қаноатлантирилиб, у МЧЖ иштирокчилари сафидан чиқарилганлиги, йиғилишда даъвогарнинг фикри эшитилмаганлиги, йиғилишнинг эртаси куни 2022 йил 11 октябрда ноқонуний қабул қилинган қарор асосида МЧЖ иштирокчиларини ўзгартиришни рўйхатга олмаслик ҳақида Давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат қилганлиги важлари билан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, учинчи шахс сифатида Д.Шни жалб қилган ҳолда жавобгар МЧЖга нисбатан «EMS» МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 10 октябрдаги П.О.Ани иштирокчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни биринчи инстанция судида кўриш жараёнида жавобгар МЧЖ директори судга махсус даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, низолашилаётган МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори 2022 йил 10 октябрда қабул қилинганлиги, мазкур йиғилишда даъвогар шахсан иштирок этганлиги, «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасида, агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкинлиги белгиланганлиги, даъвогар ушбу икки ойлик даъво муддатини ўтказиб юборган ҳолда судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, даъвогар даъво аризаси билан бирга даъво муддатини тиклаш ҳақида илтимосномасини судга тақдим этган бўлиб, унга кўра даъвогар ўткир юқумли касаллик билан касалланиб, даволанганлиги сабабли ўз вақтида судга даъво аризаси билан мурожаат қилмаганлиги учун даъво муддатини тиклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 150-моддасига асосан, умумий даъво муддати — уч йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 153-моддасига кўра, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 154-моддасига асосан, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 151-моддасига кўра, айрим турдаги талаблар учун қонун ҳужжатларида умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ФК 152 — 162-моддаларининг қоидалари махсус даъво муддатларига ҳам жорий қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги «Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 282-сонли қарорининг 10-банди иккинчи хатбошисига кўра, даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Пленум қарорининг 11-бандига асосан, ФК 154-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ФК ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун билдирилган талаб бўйича даъво муддатини ҳисоблашда шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини қачон билган ёки билиши лозим бўлган кунни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддаси биринчи қисмига асосан, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низолашилаётган МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори 2022 йил 10 октябрда қабул қилинган бўлиб, мазкур йиғилишда даъвогар шахсан иштирок этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демак, даъвогар 2022 йил 10 октябрдаги МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилишида шахсан иштирок этганлиги, эртаси куни 2022 йил 11 октябрда Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб, мазкур умумий йиғилиш қарори бўйича МЧЖ иштирокчиларидаги ўзгаришларни давлат рўйхатидан ўтказмасликни сўраганлиги сабабли икки ойлик даъво муддати 2022 йил 10 декабрда тугаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, даъвогар томонидан даъво аризаси 2022 йил 23 декабрда судга топширилган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан икки ойлик даъво муддати ўтказиб юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар даъво аризаси билан бирга даъво муддатини тиклаш ҳақида илтимосномасини судга тақдим этган бўлиб, унга кўра даъвогар ўткир юқумли касаллик билан касалланиб, даволанганлиги сабабли ўз вақтида судга даъво аризаси билан мурожаат қилмаганлиги учун даъво муддатини тиклашни сўраган ва илтимосномага «Medlook» тиббиёт марказининг 2022 йил 24 ноябрдаги хулосаси ва 2022 йил 13 декабрдаги ташхис натижасини илова қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан низолашилаётган МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори 2022 йил 10 октябрда қабул қилинганлиги, даъвогар важ сифатида келтирган касаллик билан оғриганлик ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат 2022 йил 24 ноябрда расмийлаштирилганлиги, даъвогарнинг касалланиш даври қарор қабул қилинган кундан бир ойдан ортиқроқ вақт ўтгандан сўнг бўлганлиги, бундай ҳолатда даъвогар томонидан муддатнинг ўтказиб юборилиши узрли деб топилиши мумкин эмас деб ҳисоблаб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарнинг апелляция шикоятида даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабаблари даъвогарнинг илтимосномасига асосан суд томонидан узрли деб топилиб, ФКнинг 159-моддасига мувофиқ тикланиши мумкинлиги, даъвогар низолашилаётган умумий йиғилиш қарорини 2022 йил 11 октябрда эмас, балки 2022 йил 17 октябрда олганлиги, даъвогар 2022 йил 24 ноябрдан 2022 йил 13 декабрга қадар ўткир юқумли касаллик билан тиббиёт марказида даволанганлигини биринчи инстанция суди инобатга олмаганлиги ҳақида важ келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятидаги ушбу важлари билан қуйидагиларга асосан келишмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги «Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 282-сонли қарори 20.2-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасида белгиланган икки ойлик муддат махсус даъво муддати ҳисобланади ва у суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Ушбу муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабаблари даъвогарнинг илтимосномасига асосан суд томонидан узрли деб топилиб, ФКнинг 159-моддасига мувофиқ тикланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 159-моддасига асосан, башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши керак. Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, даъвогар МЧЖга ариза билан мурожаат қилиб, МЧЖ таъсисчилигидан чиқишини маълум қилган. Шунга асосан МЧЖ иштирокчилари иштирок этган 2022 йил 10 октябрдаги 2-сонли умумий йиғилиш баённомасига асосан даъвогарнинг МЧЖ таъсисчилигидан чиқиш ҳақидаги аризасини қаноатлантирилган ва у МЧЖ иштирокчилари сафидан чиқарилган, даъвогарга МЧЖдаги улушининг ҳақиқий қийматини таъсис шартномаси ва «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосан тўлаб бериш ҳамда МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 10 октябрдаги даъвогарни ўз аризасига асосан МЧЖ иштирокчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги умумий йиғилиш қарори билан даъвогарнинг ҳуқуқлари бузилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддаси биринчи қисмига асосан, жамият иштирокчилари жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамиятдан чиқишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, даъвогар МЧЖдаги улушининг ҳақиқий қиймати тўланмаганлиги ҳақида важ келтирган бўлсада, МЧЖ иштирокчилари иштирок этган 2022 йил 10 октябрдаги 2-сонли умумий йиғилиш баённомасига асосан даъвогарга МЧЖдаги улушининг ҳақиқий қийматини таъсис шартномаси ва «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосан тўлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ФКнинг 159-моддасида башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши кераклиги белгиланганлиги, бироқ мазкур ҳолатда МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 10 октябрдаги даъвогарни ўз аризасига асосан иштирокчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги умумий йиғилиш қарори билан даъвогарнинг ҳуқуқлари бузилмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди томонидан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан 2023 йил 16 январда хусусий ажрим чиқарилиб, даъвогарнинг 2022 йил 10 октябрдаги П.О.Ани иштирокчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги умумий йиғилиш қарорини олганда уни қалбакилаштирилганлиги ҳолатлари аниқланганлиги ҳақидаги важларини текшириш учун Тошкент шаҳар прокурорига хабар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу хусусий ажримдан норози бўлиб жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилган бўлиб, шикоятда биринчи инстанция суди томонидан иш мазмунан кўриб чиқилмасдан, иш ҳужжатлари ўрганилмасдан, даъво муддати қўлланилган ҳолда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган бўлсада, қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида хусусий ажрим чиқарилганлиги, хусусий ажрим чиқариш тўғрисида тарафлар илтимоснома бермаганлиги, бундай ҳолатда судья ўзининг ваколатлари доирасидан чиққанлиги маълум қилиниб, биринчи инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 200-моддасининг бешинчи қисмига асосан, агар суд низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан даъвогарни иштирокчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги умумий йиғилиш қарорини олганда уни қалбакилаштирилганлиги ҳолатлари аниқланганлиги ҳақидаги важларини текшириш учун ИПК 200-моддасининг бешинчи қисмига асосан хусусий ажрим чиқарилган бўлиб, мазкур ҳолатда суд томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг хусусий ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг апелляция шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 279-моддасига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда ҳал қилув қарори ва хусусий ажрим моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари асосида қабул қилинган ҳамда уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати таркиби апелляция шикоятларини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва хусусий ажримини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларни тарафлар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278 — 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати таркиби қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
П.О.А ва «EMS» МЧЖ томонидан берилган апелляция шикоятларини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти учун олдиндан тўланган суд харажатлари тарафларнинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир йил ичида кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи М. САИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари Р. РАШИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М. ЭРГАШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 13 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1001-2220/71314-сон