01.03.2023 йилдаги 4-1701-2202/5211-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1701-2202/5211-сонли иқтисодий иш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Ш. Мирзаевнинг раислигида, судьялар Д. Убайдуллаев ва У. Холиковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш. Сойибжонованинг котибалигида, ____________________________ масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси ____________________________ масъулияти чекланган жамияти вакили _________ (ишончнома ва адвокатлик ордери асосида), ____________________________ масъулияти чекланган жамияти вакили _________ (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ____________________________ масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган апелляция шикояти асосида иш ҳужжатлари билан бирга Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
____________________________ масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси ____________________________ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнларда «даъвогар» деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ____________________________ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнларда «жавобгар» деб юритилади)дан 50 947 131 сўм дивидент, 6 000 000 сўм зарар ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 50 947131 сўм дивидент, 6 000 000 сўм зарар ва олдиндан тўланган 569 472 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар манфаатида киритган апелляция шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ва жавобгар томонидан суд девонхонасига аризалар тақдим этилган. Мазкур аризаларда апелляция шикоятидан воз кечиш билдирилиб, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида жавобгар вакили кўрсатма бериб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жавобгар манфаатида апелляция шикояти киритилганлигини, ҳозирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ва жавобгар томонидан апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақида ариза тақдим этилганлигини билдириб, аризаларни қабул қилиб апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги сабабли жавобгарнинг аризасини қаноатлантиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ва жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, апелляция шикояти бўйича апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зотан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 275-моддаси биринчи қисмига кўра, апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 273-моддаси биринчи қисми 4-бандида, апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ва жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги, ҳал қилув қарори устидан бошқа шахслар шикоят қилмаганлиги сабабли апелляция инстанция суди апелляция шикоятидан воз кечишни қабул қилишни, апелляция шикояти бўйича апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли «Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги Қарорининг 21-бандида апелляция шикоятидан воз кечилганлиги сабабли, шикоят кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда, тўланган давлат божи қайтарилмаслиги, агар шикоят беришда давлат божи тўланмаган бўлса давлат божи шикоят берган шахсдан ундирилиши юзасидан тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечганлигини инобатга олиб, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 284 735,6 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 195, 273, 275-моддаларини қўллаб, ажрим қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ва ____________________________ масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг ____________________________ масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган апелляция шикояти юзасидан апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
____________________________ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 284 735,6 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ____________________________ масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (прокурор протест) келтириш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Ш. МИРЗАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари Д. УБАЙДУЛЛАЕВ
У. ХОЛИКОВ