ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
4-1001-2202/58689-сонли иқтисодий иш
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р. Рашидовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ж. Хусаинов ва М. Эргашевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси О. Зайниеванинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг жавобгар «E» АЖ ҳисобидан жамият акциядорлари — Д. К. Н фойдасига 1.023.170,16 сўм, В. А. Ф фойдасига 5.286.379,16 сўм, Д. Ю. Ю фойдасига 8.696.946,36 сўм, Ш. Ф. К фойдасига 4.092.680,64 сўм, А. М. С фойдасига 4.604.265,72 сўм, А. Д. Ў фойдасига 6.650.606,04 сўм, А. Ў. Ў фойдасига 1.023.170,16 сўм, Ф. М. Х фойдасига 16.882.307,64 сўм, А. М. К фойдасига 1.705.283,60 сўм, Т. Б. Н фойдасига 5.968.492,60 сўм, А. Р. П фойдасига 3.410.567,20 сўм, Қ. А. Ў фойдасига 9.890.644,88 сўм, Қ. М фойдасига 4.945.322,44 сўм, Ғ. М. С фойдасига 6.650.606,04 сўм, Х. М. Ш фойдасига 4.092.680,64 сўм, У. Д фойдасига 6.991.662,76 сўм, Ю. В. К фойдасига 24.044.498,76 сўм, Б. М. М фойдасига 7.162.191,12 сўм, А. Ю. Ў фойдасига 8.867.474,72 сўм, А. М. О фойдасига 5.456.907,52 сўм, Э. Т. Қ фойдасига 3.240.038,84 сўм, А. Қ. М фойдасига 5.115.850,8 сўм, А. И. С фойдасига 852.641,8 сўм, Ч. С. А фойдасига 7.503.247,84 сўм, Ф. Х фойдасига 33.082.501,84 сўм, Т. А. Н фойдасига 17.052.836 сўм, Т. С. Н фойдасига 1.193.698,52 сўм, Ф. Р. Р фойдасига 3.751.623,92 сўм, К. Ғ. Ғ фойдасига 9.549.588,16 сўм, А. М. И фойдасига 14.324.382,24 сўм, П. С. С фойдасига 5.968.492,6 сўм, З. Р фойдасига 5.286.379,16 сўм, Ш. С. И фойдасига 10.231.701,6 сўм, И. П. Д фойдасига 6.821.134,4 сўм, И. Г. В фойдасига 28.137.179,4 сўм, А. Э. М фойдасига 3.751.623,92 сўм, Ш. Т фойдасига 10.231.701,60 сўм, А. Д. Г фойдасига 6.991.662,76 сўм ва Х. Ф. Р фойдасига 306.098.406,2 сўм дивидендларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан берилган апелляция шикояти бўйича ишни даъвогар вакили Ж. Т, жавобгар вакили А. М иштирокида Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Корпоратив ахборотнинг ягона портали (www. openifo.uz) маълумотларига кўра, «E» АЖ (матнда жавобгар ёки АЖ деб юритилади)да 2022 йил 8 апрелда ўтказилган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш масаласи кўрилиб, йиғилиш якунида ҳар бир дона оддий акциялар учун 170.528,36 сўм миқдорида дивиденд эълон қилинган.
Шунингдек, ушбу йиғилишда дивидендларни 2022 йил 11 апрелдан бошлаб 2022 йил 7 июнгача пул маблағлари билан тўланиши тўғрисида қарор қабул қилинган.
АЖ томонидан эълон қилинган дивидендлар қонунда белгиланган муддатларда тўлаб берилмаслиги натижасида манфаатлари ҳимоя қилинаётган акциядорлар жавобгардан ўзларига тегишли дивидендларини ундириб беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Президентига, шунингдек, турли мутасадди идора ва ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилишга мажбур бўлишаётганлиги, келиб тушган мурожаатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жамиятга акциядорларга тегишли дивидендларни тўлаб бериш юзасидан тегишли хатлар юборилганлиги, бироқ АЖ томонидан 2020 йил якуни бўйича 2022 йил 8 апрелдаги умумий йиғилишда эълон қилинган дивидендлар қонунда белгиланган муддатларда акциядорларга тўлаб берилмаганлиги важлари билан келтирилиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «E» АЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан жамият акциядорлари — Д. К. Н фойдасига 1.023.170,16 сўм, В. А. Ф фойдасига 5.286.379,16 сўм, Д. Ю. Ю фойдасига 8.696.946,36 сўм, Ш. Ф. К фойдасига 4.092.680,64 сўм, А. М. С фойдасига 4.604.265,72 сўм, А. Д. Ў фойдасига 6.650.606,04 сўм, А. Ў. Ў фойдасига 1.023.170,16 сўм, Ф. М. Х фойдасига 16.882.307,64 сўм, А. М. К фойдасига 1.705.283,60 сўм, Т. Б. Н фойдасига 5.968.492,60 сўм, А. Р. П фойдасига 3.410.567,20 сўм, Қ. А. Ў фойдасига 9.890.644,88 сўм, Қ. М фойдасига 4.945.322,44 сўм, Ғ. М. С фойдасига 6.650.606,04 сўм, Х. М. Ш фойдасига 4.092.680,64 сўм, У. Д фойдасига 6.991.662,76 сўм, Ю. В. К фойдасига 24.044.498,76 сўм, Б. М. М фойдасига 7.162.191,12 сўм, А. Ю. Ў фойдасига 8.867.474,72 сўм, А. М. О фойдасига 5.456.907,52 сўм, Э. Т. Қ фойдасига 3.240.038,84 сўм, А. Қ. М фойдасига 5.115.850,8 сўм, А. И. С фойдасига 852.641,8 сўм, Ч. С. А фойдасига 7.503.247,84 сўм, Ф. Х фойдасига 33.082.501,84 сўм, Т. А. Н фойдасига 17.052.836 сўм, Т. С. Н фойдасига 1.193.698,52 сўм, Ф. Р. Р фойдасига 3.751.623,92 сўм, К. Ғ. Ғ фойдасига 9.549.588,16 сўм, А. М. И фойдасига 14.324.382,24 сўм, П. С. С фойдасига 5.968.492,6 сўм, З. Р фойдасига 5.286.379,16 сўм, Ш. С. И фойдасига 10.231.701,6 сўм, И. П. Д фойдасига 6.821.134,4 сўм, И. Г. В фойдасига 28.137.179,4 сўм, А. Э. М фойдасига 3.751.623,92 сўм, Ш. Т фойдасига 10.231.701,60 сўм, А. Д. Г фойдасига 6.991.662,76 сўм ва Х. Ф. Р фойдасига 306.098.406,2 сўм дивидендларни ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан берилган апелляция шикоятида биринчи инстанция суди томонидан қонунчилик нормаларига мувофиқ жавобгар АЖ зиммасига эълон қилинган дивидендларни акциядорларга тўлаш мажбурияти юкланганлиги, АЖнинг 2020, 2021 йиллар мобайнидаги молия-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик ташкилоти бўлган «B I A» МЧЖ томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилганлиги, АЖнинг Кузатув кенгаши томонидан АЖнинг молиявий ҳисоботлари ва аудиторлик текшируви хулосалари дастлабки тарзда кўриб чиқилиб, тасдиқланганлиги ҳамда акциядорлар умумий йиғилишига соф фойдадан дивидендга маблағ ажратиш тўғрисида тавсия берилганлиги, мазкур хулоса ва тавсиялар асосида 2022 йил 8 апрелда ўтказилган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш масаласи кўрилиб, йиғилиш якунида ҳар бир дона оддий акциялар учун 170.528,36 сўм миқдорида дивиденд эълон қилинганлиги, ушбу йиғилишда дивидендларни 2022 йил 11 апрелдан бошлаб 2022 йил 7 июнгача пул маблағлари билан тўланиши тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, ушбу қарор ҳозирги кунда бекор қилинмаганлигига эътибор қаратилмаганлиги маълум қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш сўралган.
Судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 мартдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан алмаштирилган.
Акциядор фуқаролар бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда гибрид почта тизими орқали хабардор этилган бўлишсада, суд мажлисида иштирок этишмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни акциядор фуқаролар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, 2022 йил 8 апрелда ўтказилган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш масаласи кўрилиб, йиғилиш якунида ҳар бир дона оддий акциялар учун 170.528,36 сўм миқдорида дивиденд эълон қилинганлиги, ушбу йиғилишда дивидендларни 2022 йил 11 апрелдан бошлаб 2022 йил 7 июнгача пул маблағлари билан тўланиши тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, АЖ томонидан эълон қилинган дивидендлар қонунда белгиланган муддатларда тўлаб берилмаслиги натижасида манфаатлари ҳимоя қилинаётган акциядорлар жавобгардан ўзларига тегишли дивидендларини ундириб беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Президентига, шунингдек, турли мутасадди идора ва ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилишга мажбур бўлишаётганлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, АЖ томонидан 2020 йилда олган соф фойдани тақсимлашга қаратилган 2022 йил 8 апрелдаги умумий йиғилиш қарорини қайта кўриб чиқиш бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақириш бўйича муҳокамалар олиб борилаётганлиги сабабли мазкур йиғилиш ўтказилгунига қадар иш юритишни тўхтатиб туришни сўради ва апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, дивиденд тўлаш ҳақидаги АЖ умумий йиғилиш қарорининг 2.4-бандида дивидендлар тўланадиган вақтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 54-моддасига асосан дивидендларни тўлаш тўхтатиб турилиши ҳақида қарор қабул қилинганлиги, аудиторлик ташкилотининг 2022 йил июнь ойи ҳолатига ва 2022 йил 1 декабрь ҳолатига тақдим этган хулосасида дивидендларни тўлаш натижасида жамиятда банкротлик белгилари юзага келиши назарда тутилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати таркиби тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан жавобгарнинг иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномаси ва даъвогарнинг апелляция шикоятларини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Жавобгар вакили судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, АЖ томонидан 2020 йилда олган соф фойдани тақсимлашга қаратилган 2022 йил 8 апрелдаги умумий йиғилиш қарорини қайта кўриб чиқиш бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақириш бўйича муҳокамалар олиб борилаётганлиги сабабли мазкур йиғилиш ўтказилгунига қадар иш юритишни тўхтатиб туришни сўради.
Бироқ, жавобгар вакили кўрсатган важ билан ИПКнинг 101 ва 102-моддаларига асосан иш юритишни тўхтатиб туриш мумкин эмаслиги сабабли судлов ҳайъати жавобгар вакилининг иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 55-моддасига асосан, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи инвесторларнинг ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 48-моддасининг иккинчи қисмида жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шартлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур Қонуннинг 50-моддасига кўра акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Мазкур Қонун 51-моддасига кўра, жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.
АЖ акциядорларининг 2022 йил 8 апрелдаги умумий йиғилишида 2020 йил якуни бўйича жамиятда 37.038.077.000 сўм соф фойдага эришилганлиги маълумот учун қабул қилиниб, соф фойданинг 75 фоизи, яъни 27.778.558.258,92 сўмини дивиденд тўлови учун йўналтириш, ҳар бир акция учун 170.528,36 сўмдан дивиденд ҳисоблаш, ҳисобланган дивидендларни 2022 йил 11 апрелдан бошлаб 2022 йил 7 июнгача пул маблағлари билан тўлаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Бироқ, ушбу қарорнинг 2.4-бандида дивидендлар тўланадиган пайтда аудиторлик ташкилоти хулосаси асосида жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 54-моддасига асосан дивидендларни тўлаш тўхтатиб турилиши ҳақида қарор қабул қилинган.
Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган «XB F K» аудиторлик ташкилотининг 2022 йил 3 июндаги 2022 йил 1 июнь ҳолатига тақдим этган аудиторлик хулосасида 2020 йил якуни бўйича дивидендларнинг тўланиши (2020 йил тақсимланмаган соф фойдасининг 75 фоизи миқдорида) корхонанинг тўловга қобилиятлилик даражасининг ёмонлашишига, нормативларни бажариб бўлмаслигига, шунингдек иқтисодий таваккалчиликнинг ошишига сабаб бўлиши қайд этилиб, банкротликни олдини олиш мақсадида 2020 йил якуни бўйича дивидендларни тўлашни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш, бундан ташқари, биринчи навбатда 2018, 2019 йиллар якуни бўйича акциядорлар олдидаги мажбуриятларни бажариш тавсия қилинган. Шунингдек, аудиторлик хулосасида 2020 йил якуни бўйича дивидендларни тўлашни тўхтатиш масаласида қарор қабул қилинмаслиги корхонанинг молиявий ресурсларининг йўқотилиши, иқтисодий тўловга қобилиятсизлигини келтириб чиқариши ва электроэнергетика бўйича йирик қурилиш ташкилотининг тугатилишига олиб келиши мумкинлиги кўрсатилган.
Шунингдек, «XB F K» аудиторлик ташкилотининг 2022 йил 22 декабрдаги 1 декабрь ҳолатига тақдим этган аудиторлик хулосасида ҳам юқоридаги каби хулосалар берилган.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 54-моддасида жамият, агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмаслиги назарда тутилган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб ҳисобланиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қонуний тўхтамга келинган.
Апелляция шикоятида қонунчилик ҳужжатларида АЖ зиммасига эълон қилинган дивидендларни акциядорларга тўлаш мажбурияти юкланганлиги, АЖнинг 2020, 2021 йиллар мобайнидаги молия-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик ташкилоти бўлган «B I A» МЧЖ томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилганлиги, АЖнинг Кузатув кенгаши томонидан АЖнинг молиявий ҳисоботлари ва аудиторлик текшируви хулосалари дастлабки тарзда кўриб чиқилиб, тасдиқланганлиги ҳамда акциядорлар умумий йиғилишига соф фойдадан дивидендга маблағ ажратиш тўғрисида тавсия берилганлиги, мазкур хулоса ва тавсиялар асосида 2022 йил 8 апрелда ўтказилган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш масаласи кўрилиб, йиғилиш якунида ҳар бир дона оддий акциялар учун 170.528,36 сўм миқдорида дивиденд эълон қилинганлиги, ушбу йиғилишда дивидендларни 2022 йил 11 апрелдан бошлаб 2022 йил 7 июнгача пул маблағлари билан тўланиши тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, ушбу қарор ҳозирги кунда бекор қилинмаганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Бироқ, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 54-моддасида жамият, агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмаслиги назарда тутилган.
Ушбу ҳолатда «B I A» МЧЖнинг аудиторлик хулосаси дивидендлар тўланадиган пайтдан олдин берилган бўлиб, дивидендлар тўланадиган пайтда «XB F K» аудиторлик ташкилотининг 2022 йил 3 июндаги 2022 йил 1 июнь ҳолатига тақдим этган жамиятда дивидендларни тўлаш натижасида банкротлик белгилари пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган.
ИПКнинг 279-моддасига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Мазкур ҳолатда ҳал қилув қарори моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари асосида қабул қилинган ҳамда уни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 12-бандига асосан молия органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги сабабли апелляция шикояти учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан давлат божи ундирилмайди.
Қайд этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати таркиби апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган почта харажатларни даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278 — 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати таркиби қарор қилди:
«E» АЖ вакилининг иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти учун олдиндан тўланган почта харажатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир йил ичида кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи Р. РАШИДОВ
ҳайъат аъзолари Ж. ХУСАИНОВ
М. ЭРГАШЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 март,
4-1001-2202/58689-сон