Ҳужжат кучини йўқотган 15.08.1997 03.09.1992 йилдаги ПФ-469-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.08.1997
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ «МАҲАЛЛИЙ САНОАТ» КОРПОРАЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 15 августдаги ПФ-1828-сонли Маҳаллий саноатни бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика маҳаллий саноатини бошқаришни ташкил қилишни янада такомиллаштириш, тармоқда бозор муносабатларини кенг жорий этиш, корхоналарнинг иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш, халқ истеъмоли моллари, бадиий ҳунармандчилиги буюмларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришда уларнинг ташаббускорлиги ва тадбиркорлигини ривожлантириш, шу мақсадда маҳаллий хом ашёдан ҳар томонлама фойдаланиш, шунингдек аҳолининг иш 6илан банд бўлмаган қисмини ишлаб чиқаришга жал6 этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг Маҳаллий саноат вазирлиги тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат «Маҳаллий саноат» корпорациясини ташкил этиш тўғрисида маҳаллий саноат бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларининг таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Давлат «Маҳаллий саноат» корпорацияси барча мулкчилик шаклидаги саноат, қурилиш, савдо, лойиҳа-конструкторлик корхоналари ҳамда маҳаллий саноатга қарашли бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг ёпиқ типдаги ҳиссадорлик жамиятидан иборат ихтиёрий бирлашмасидир ва юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлиб, амалдаги қонунлар асосида ташкил қилинади ва иш олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика халқ бадиий ҳунармандчилиги саноат-савдо бирлашмасига қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг шу бирлашмани Давлат «Маҳаллий саноат» корпорацияси таркибига кирувчи республика халқ бадиий ҳунармандчилиги саноат-савдо концернига айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимлари Қорақалпоғистон Республикасининг Маҳаллий саноат вазирлигини, вилоят маҳаллий саноат бошқармаларини тугатсинлар, тегишли ҳудудда жойлашган маҳаллий саноат корхоналари ва ташкилотларига республика ҳамда вилоят саноат-савдо концернларини ташкил қилишда ёрдам берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, «Маҳаллий саноат» корпорациясининг таркибий бўлинмалари бўлмиш ҳудудий саноат-савдо концернлари ўз фаолиятида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларига ҳисоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддат ичида Давлат «Маҳаллий саноат» корпорациясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 3 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
469-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 10-сон, 422-модда)