Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва улардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чоралар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. Кудратовнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва улардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чоралар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. Кудратов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ёзма жавобда қайд этилган бандларнинг ижро этилишини таъминлаш юзасидан парламент назоратини амалга оширсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 22 февраль,
2992-IV-сон