Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-973-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Давлат божини ундириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»)
(«Давлат божини ундириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 19 декабрда иккинчи ўқишда «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» деган янги ном билан қабул қилинган «Давлат божини ундириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-973-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқиш тартиб-таомилига қайтарилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 19 декабрда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-973-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида»ги 2786-IV-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 12, 1277-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 22 февраль,
2989-IV-сон