Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги ҚЛ-971-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида»)
(«Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 13 декабрда биринчи ўқишда қабул қилинган «Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-971-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 27 февраль,
2998-IV-сон