13.02.2023 йилдаги 4-2001-2205/1833-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С. Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев ва Т. Аннаевадан иборат таркибда, М. Мирзалиевнинг котиблигида, даъвогар Х.Р.Снинг иштирокида, ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида «З» масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Х.А.Рни жалб қилган ҳолда, даъвогар Х.Р.Снинг жавобгарлар «З» масъулияти чекланган жамияти ва таъсисчи Х.Ҳ.Сга нисбатан 2019 йил 12 декабрдаги 1-сонли «З» масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномаси, 2019 йилдаги таъсис шартномасини ва 2019 йил 12 декабрдаги жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги қарори устидан Х.Р.Снинг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида Бухоро вилоят судининг ходими А. Санаевнинг кўмаклашувида кўриб чиқиб қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«З» масъулияти чекланган жамияти Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2006 йил 17 январда 33-реестр рақами давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди 500 000 сўмни ташкил қилиб, мазкур улуш таъсисчилари Х.Р.Сга 250 000 сўм (50%) ва Х.Ҳ.Сга 250 000 сўм (50%) тақсимланган. «З» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2017 йил 22 ноябрдаги умумий йиғилиш қарори билан жамиятнинг устав фонди миқдори кўпайтирилиб, Р.Хнинг улуши 44 664 000 сўм (99,4%) ва Х.Хнинг улуши 250 000 сўм (0,6%) этиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 12 декабрда Р.Х ва Х.Х ўртасида 1-сонли «З» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномаси тузилган. Унинг шартларига кўра сотувчи Р.Х ўзига тегишли бўлган жамиятнинг устав фондидаги 99,4% улушини сотиб олувчи Х.Хга мулк қилиб топшириш, сотиб олувчи эса ушбу мулкни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Р.Хнинг жамият устав фондидаги 99,44% 44 664 000 сўмлик улуши баҳоси 10 000 000 сўмни ташкил этиши келишилган. Шартномада тўлов шакли товар моддий бойликлари билан амалга оширилиши белгиланган. 2019 йил 12 декабрь кунида тарафлар ўртасида топшириш далолатномаси имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«З» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2019 йил 12 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарори билан даъвогар жамиятнинг таъсисчилар сафидан чиқарилган, Р.Хга тегишли улуш таъсисчи Х.Хга ўтказилиб, унинг улуши 100 фоиз — 44 914 000 сўм пул маблағлари, мол-мулк ва товар моддий бойликлари кўринишида эканлиги белгиланган. «З» масъулияти чекланган жамиятининг янги таҳрирдаги устави 2019 йил 12 декабрда Бухоро шаҳар давлат хизматлари марказида 222703-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик, «З» масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 18 декабрдаги таъсисчиларнинг умумий йиғилиш 2-сонли қарори билан жамиятнинг устав фонди кўпайтирилиб, Х.А.Р 13 612 000 сўмлик улуш билан таъсисчилар сафига киритилган, таъсисчи Х.Х улуши 89,62 фоиз — 117 560 0000 сўмга оширилган. Мазкур янги таҳрирдаги устав Давлат хизматлари маркази Бухоро шаҳар бўлимида рўйхатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х.Р.С (матнда даъвогар деб юритилади) Х.Х унинг касаллиги сабабли ишончига кириб, жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ҳужжатларни амалдаги қонун талабларига зид равишда тузиб, унга имзо қўйдирганлигидан норози бўлиб, жавобгарлар Х.Ҳ.Сга (матнда жавобгар деб юритилади) ва «З» масъулияти чекланган жамиятига (матнда Жамият деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2019 йил 12 декабрдаги 1-сонли «З» масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномаси, 2019 йилдаги таъсис шартномасини ва 2019 йил 12 декабрдаги жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2022 йил 5 сентябрдаги ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида «З» масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Х.А.Р жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган. Даъвонинг 2019 йил 12 декабрдаги жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаби бўйича даъво муддати қўлланилиб, ушбу даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган. Даъвонинг 2019 йил 12 декабрдаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогардан республика бюджетига 7 995 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозит ҳисоб рақамига 21 600 сўм почта харажати ундирилган, даъвогар олдиндан тўлаган 1 005 000 сўм давлат божи ва 2 400 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги қарори билан даъвогар Х.Р.Снинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2019 йил 6 декабрдаги ҳукми билан озодликка чиққанидан сўнг, синглиси Ҳ.С.Х таъсисчиси ўзи бўлган «З» масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилигини унинг номига вақтинча расмийлаштириб қўйишини, акс ҳолда Бухоро шаҳар ва Бухоро вилоят прокуратуралари томонидан жамиятни хусусийлаштириш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни бекор қилиш, жамиятнинг бино-иншоатларни давлат эгалигига қайтарилиши ҳақида даъво ариза киритилиши тўғрисида у қамоқда бўлган даврида айрим раҳбарлар унга билдиришганлиги, унга нисбатан таъқиблар тугаганидан сўнг жамиятнинг таъсисчилигини ўзига қайтариб беришини унга айтиб алдаб, ишонтириб ўзи томонидан олдиндан расмийлаштириб келинган бир неча ҳужжатларга яшаш уйига имзо қўйдириб олганлиги, «З» масъулияти чекланган жамиятидаги улуши онаси Ф.Хнинг васиятномаси орқали берилганлигини, улушни Х.Хга ўтказилишида амалдаги қонун талаблари бузилганлигини, жамиятдаги улушидан олди-сотди шартномасига кўра воз кечиши кўрсатилганлиги қонунга зид эканлигини, сотиш ва воз кечиш алоҳида ҳаракат эканлигини, Х.Х уни алдаб, касаллигидан фойдаланиб 44 664 000 сўмлик улушни қонун талабларига зид равишда номинал қийматдан паст нархда 10 000 000 сўмга олди-сотди шартномасини имзолатиб олганлигини, Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2020 йил 30 июлдаги маълумотномасида унда «Бош мия кистаси» ташхиси қайд этилганлиги, қамоқдан озод бўлганидан сўнг соғлиги ҳолатига кўра у даврда ўз ҳаракатларини моҳиятини яхши (тўғри) англаб билмаганлиги, 2019 йил 12 декабрь кунидаги умумий йиғилиш ўтказилганлиги кўрсатилган бўлса-да, амалда бундай йиғилиш умуман ўтказилмаганлиги ҳамда бошқа важларини келтириб, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги қарорини бекор қилишни ва даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, шунингдек Ҳ.С.Хнинг тегишли жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун хусусий ажрим чиқаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар кассация шикоятида келтирилган важларини ҳамда қўшимча важларини билдириб, шикоятини қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантириб, биринчи ва апелляция инстанция судларнинг қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х.Ҳ.С, Х.А.Р. суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Х.Ҳ.С, Х.А.Р вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги қарорини ўзгартиришсиз қолдиришни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланишича, 2021 йил 25 февралда Х.Р.С Бухоро туманлараро иқтисодий судига Х.Ҳ.Сга нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, улар ўртасида тузилган 2019 йил 12 декабрдаги 1-сонли Жамиятнинг устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 24 мартдаги 4-2001-2104/427-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъвогар Р.С.Хнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Аниқланишича, мазкур ҳал қилув қарори юқори инстанция судларида бекор қилинмаган, ўзгартирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, суд фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, иш юритишни тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди мазкур даъво талаби айни бир тарафлар ўртасида, айни бир предмет юзасидан, айни бир асос бўйича кўрилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 2019 йил 12 декабрдаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби бўйича иш юритишни тугатиб қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, даъвогар 2019 йилдаги таъсис шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 6 сентябрдаги 1833-сонли сўров хатига асосан Бухоро вилоят Адлия бошқармаси томонидан «З» масъулияти чекланган жамиятининг 2017 йил 22 ноябрдаги ва 2020 йил 18 декабрдаги таъсис шартномалари юборилган. Шундан келиб чиқиб, давлат рўйхатдан ўтказувчи органда «З» масъулияти чекланган жамиятининг таъсис шартномаси мавжуд эмаслиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 11-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави жамият таъсис ҳужжатлари деб ҳисобланади. Агар жамият бир шахс томонидан таъсис этилса, шу шахс тасдиқлаган устав жамиятнинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. Жамият иштирокчиларининг сони икки ва ундан ортиқ кишига кўпайса, улар ўртасида таъсис шартномаси тузилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан келиб чиқиб, «З» масъулияти чекланган жамиятининг янги таҳрирдаги устави 2019 йил 12 декабрда Бухоро шаҳар давлат хизматлари марказида Ҳ.Хнинг 100 фоиз улуши билан рўйхатдан ўтказилганлиги, жамиятнинг иштирокчиси сони бир шахс бўлганлиги сабабли, таъсис шартномаси тузилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, биринчи инстанция суди 2019 йилдаги таъсис шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш талабини асосли рад этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, даъвогар 2019 йил 12 декабрдаги жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида жавобгар судга даъво арзасига нисбатан ёзма эътироз тақдим этиб, даъвонинг 2019 йил 12 декабрдаги жамият иштирокчилари умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби бўйича даъво бериш муддати ўтганлиги сабабли даъво муддатини қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 41-моддасининг биринчи қисмига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 20 июндаги 262-сон қарори 20.2-бандига кўра «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Бунда икки ойлик муддат йиғилишда иштирок этган иштирокчи учун қарор қабул қилинган кундан, йиғилишда иштирок этмаган иштирокчи учун эса у қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисобланади. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасида белгиланган икки ойлик муддат махсус даъво муддати ҳисобланади ва у суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар 2019 йил 12 декабрда жамият таъсисчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган ва баённомани имзолаган. Махсус даъво муддати йиғилишда иштирок этган даъвогар учун қарор қабул қилинган кундан бошлаб ҳисобланади ва 2020 йил 13 февралда тугади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан Фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларни қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарорининг 10-бандига асосан даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан, биринчи инстанция суди даъвогар 2019 йил 12 декабрдаги жамият таъсисчилари умумий йиғилишида иштирок этганлигини, баённомани шахсан имзолаганлигини, жавобгар даъво муддатини қўллашни сўраганлиги, махсус даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли, даъво муддатини қўллаб, даъвонинг 2019 йил 12 декабрдаги жамият иштирокчилари умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатларни ҳамда 4 500 000 сўм давлат божини унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, даъвогар кассация шикоятида Ҳ.С.Хнинг тегишли жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун хусусий ажрим чиқаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 200-моддаси бешинчи қисмига кўра агар суд низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ва апелляция инстанция судларида даъво аризанинг бир талаби бўйича даъво муддати қўлланилиб рад этилганлиги, иккинчи талаби бўйича иш юритиш тугатилганлиги, шунингдек учинчи талаби бўйича низолашилаётган таъсис шартноманинг мавжуд эмаслиги сабабли рад этилганлиги, шунингдек биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос мавжуд эмаслиги сабабли ўзгаришсиз қолдирилганлиги, қолаверса низони кўраётганда шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқланмаганлиги боис, судлов ҳайъати хусусий ажрим чиқариш бўйича илтимосномасини рад этишни лозим деб топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х.Р.Снинг кассация шикоятини ва хусусий ажрим чиқариш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х.Р.С ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақа берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи С. РАХМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари Б. УБАЙДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т. АННАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 13 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-2001-2205/1833-сон