06.02.2023 йилдаги 4-1001-2206/31397-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарори, 06.02.2023 йилдаги 4-1001-2206/31397-сон
Кучга кириш санаси
06.02.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья — М. Султонов
Апелляция инстанциясида маърузачи судья — Ф. Ёдгоров
Кассация инстанциясида маърузачи судья — Ш. Маҳмудов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш. Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А. Абдуллаев ва Б. Исрайловдан иборат таркибда, А. Бахшуллаевнинг котиблигида, «M.С.» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Ш.М.нинг вакили О.М. (2022 йил 27 июлдаги ишончнома) иштирокида, даъвогар «M.С.» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси М. Ш. М.нинг жавобгарлар «M.С.» масъулияти чекланган жамияти ва «A.» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан улар ўртасида 2022 йил 14 февралда тузилган 1-сонли келишувни ҳақиқий эмас тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан жамият таъсисчиси Ш.М. томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 4 августдаги 651-сонли қарори билан «A.» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 1-жавобгар деб юритилади)га Т. шаҳар, Ю. тумани, Марказ-6 мавзеси, Ш.Р. кўчаси, 95-уй ёнида гаражларни ўз ҳисобидан кўчириш шарти билан кўп қаватли турар жой ва кўп қаватли автомототранспорт воситаларини сақлаш жойи қуриш учун майдони 0,7 гектарли ер доимий фойдаланишга ажратиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар прокуратурасининг 2018 йил 16 ноябрдаги протестларига асосан шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 ноябрдаги 1682-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарор билан 1-жавобгарга ер майдонини ажратиш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 4 августдаги 651-сонли қарори бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси «A.» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлигига нисбатан маъмурий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 ноябрдаги 1682-сонли қарорини қисман ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чилонзор туман маъмурий суди томонидан 3-1006-1902/331-сонли иш бўйича қабул қилинган 2019 йил 18 февралдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 ноябрдаги 1682-сонли қарорининг ҳокимнинг 2014 йил 4 августдаги 651-сонли қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми ҳақиқий эмас деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 13 майдаги қарори билан Чилонзор туман маъмурий судининг 2019 йил 18 февралдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 21 октябрдаги қарори билан Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 13 майдаги қарори бекор қилиниб, Чилонзор туман маъмурий судининг 2019 йил 18 февралдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 февралдаги 159-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 августдаги «Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5511-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан «M.С.» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 2-жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 29 январда инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида 85-сонли шартнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур шартномага кўра, 2-жавобгарга Т. шаҳар, Ю. тумани, Марказ-6 мавзеси, Ш.Р. кўчаси, 117 ва 95-уйлар оралиғидаги, умумий майдони 0,75 гектар ер участкаси ажратиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга биноан, инвестициявий лойиҳани амалга ошириш мақсадида 2-жавобгар томонидан Т. шаҳар, Ю. тумани, Марказ-6 мавзесида жойлашган чиқиндиларни йиғиш, қўриқлаш хизмати пункти ва ободонлаштириш ҳамда автотураргоҳларни тозалаш, кўчириш боғлиқ бўлган ишлар бошлаб юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 ноябрдаги 1682-сонли қарорининг 1-жавобгарга ер майдони ажратиш ҳақидаги 2014 йил 4 августдаги 651-сонли қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми маъмурий суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилганлиги, 1-жавобгарнинг ердан фойдаланишга бўлган ҳуқуқи тикланганлиги оқибатида 2-жавобгарга ажратилиши назарда тутилган ер 1-жавобгарга қайтарилганлиги сабабли 2-жавобгар томонидан инвестиция шартномаси асосида бажарилган ишлар учун кетган харажатларни қоплаш мақсадида 2019 йил 21 ноябрда жавобгарлар ўртасида 11 — 19-сонли компенсация эвазига тенг қийматли ободонлаштирилган турар-жой (хонадон)га мулк ҳуқуқни бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, 1-жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 февралдаги 159-сонли қарори асосида 2-жавобгар томонидан Т. шаҳар, Ю. тумани, Марказ-6 мавзеси, Ш.Р. кўчаси 117 ва 95-уйлар оралиғидаги, умумий майдони 0,75 гектар ер участкасида бажарилган ишларга кетган харажатларнинг компенсацияси сифатида 2-жавобгарга 1 947 000 000 сўм пул маблағларини тўлаб бериш ёхуд 1-жавобгар томонидан Ю. тумани, Марказ-6 мавзеси, Ш.Р. кўчаси 117 ва 95-уйлар оралиғидаги, умумий майдони 0,7 гектар ер участкасида қуриладиган янги турар-жойдан умумий майдони 400 кв.метрдан кам бўлмаган хонадонни мулк ҳуқуқи асосида тақдим қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур шартноманинг 2.1-бандига кўра, 1-жавобгар 2020 йил 1 июнгача 2-жавобгарга 1 947 000 000 сўм пул маблағларини тўлаб бериши, 2020 йил 2 июндан кейин шартнома тузилган кундан бошлаб 26 ой ўтгунча Ю. тумани, Марказ-6 мавзеси, Ш.Р. кўчаси 117 ва 95-уйлар оралиғидаги, умумий майдони 0,7 гектар ер участкасида қуриладиган янги турар-жойдан умумий майдони 400 кв.метрдан кам бўлмаган хонадонни мулк ҳуқуқи асосида тақдим қилиши, 26 ой ўтгандан кундан бошлаб эса, 2-жавобгарга 1 947 000 000 сўм пул маблағларини ва ҳисоб-китоб тўлиқ амалга оширилган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан ўрнатиладиган банк фоизининг ҳисоб ставкаси бўйича фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик, жавобгарлар ўртасида 2022 йил 14 февралда имзоланган 1-сонли келишувда, 2-жавобгар 2019 йил 21 ноябрдаги 11 — 19-сонли шартнома бўйича 1-жавобгар томонидан барча мажбуриятлар бажарилганлиги тасдиқланиб, келишув имзолаган пайтда 1-жавобгар 2-жавобгарга 2 237 291 840 сўм компенсация тўловини тўлаб берганлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан норози бўлган «M.С.» масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси М.Ш.М. (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгарларга нисбатан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2022 йил 14 февралда тузилган 1-сонли келишувни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунга асос қилиб, даъво аризасида «M.С.» масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил учун 1-шакл ҳисоботи бўйича жамият мол-мулкининг қиймати, яъни активлари қиймати 37.914,43 минг сўмни ташкил этиши, жамият тасарруфидан 2 237 291 840 сўмни чиқариш тўғрисида 2022 йил 14 февралдаги 1-сонли келишув жамият учун йирик битим ҳисобланиши, «Масъулияти чекланган хамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 44-моддасининг учинчи қисмига асосан йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилиниши лозим бўлганлиги, ушбу Қонун 44-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган йирик битим жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги назарда тутилганлиги, бироқ даъвогар жамиятнинг иштирокчиси бўлгани ҳолда ушбу келишувдан хабардор бўлмаганлиги ва бу келишувни тасдиқлаш ҳақида умумий йиғилиш қарори қабул қилинмаганлиги, келишув тарафларининг ҳар иккаласи ҳам ташкилий-ҳуқуқий шакли МЧЖ бўлганлиги боис Қонундан назарда тутилган ушбу тартибдан хабардор бўлиши лозим бўлганлиги, шунинг учун бу келишувни имзолашда «A.» масъулияти чекланган жамияти иккинчи тарафдан, яъни «M.С.» масъулияти чекланган жамиятидан жамият иштирокчилари қарорини талаб қилиб олиши лозим бўлганлиги кўрсатилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 14 февралда имзоланган 1-сонли келишувни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 113 ва 126-моддаси талаблари асосида ҳақиқий эмас деб топиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар суд қарорлари устидан кассация шикояти бериб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал қилув қарорини ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарорини бекор қилиб, 2022 йил 14 февралда тузилган 1-сонли келишувни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, 2022 йил 14 февралдаги 1-сонли келишув йирик битим деб ҳисобланиши, бироқ ушбу келишувни тузишда таъсисчиларнинг умумий йиғилиши қарори қабул қилинмаганлиги, 2019 йил 21 ноябрдаги 11-19-сонли шартнома бўйича компенсация миқдори 1 947 000 000 сўм бўлса-да, 1-сонли келишувда 1-жавобгар 2-жавобгарга нима сабабдан 2 237 291 840 сўм компенсация тўловини тўлаб берганлиги масаласига аниқлик киритилмаганлиги, шунингдек, даъво талаби аниқ моддий ҳуқуқ нормаси билан асослантирилсада, биринчи инстанция суди томонидан ушбу ҳолатга бир ёқлама ва нохолис ёндашилиб қарор қабул қилинганлиги, шунингдек суд мажлисида низоли келишувни имзолаган 2-жавобгарнинг раҳбари М.П. ҳақиқатдан ҳам келишувни иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирмасдан тузилганлиги, бунга сабаб эса 1-жавобгар унга Т. шаҳар, Ю. туман, Марказ-6 мавзеси, Ш.Р. кўчаси 117 ва 95-уйлар оралиғидаги, умумий майдони 0,70 гектар ер участкасига ҳуқуқни белгиловчи кадастр ҳужжатларини расмийлаштира олмаётганлиги, бунинг учун 2-жавобгар томонидан имзоланган компенсация пули олинганлигини тасдиқловчи келишувни тақдим этиши лозимлиги, ушбу келишув ҳеч қандай юридик оқибат туғдирмаслиги, фақатгина кадастр органларига кўрсатилиб, кейинчалик йиртиб ташланиши тўғрисида илтимос қилганлиги, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирганидан кейин қурилишни тезлаштириши ва 2022 йил 21 ноябрдаги 11 — 19-сонли шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ мажбуриятлар тезроқ бажариш имкони бўлишлиги, яъни мулкни тезроқ 2-жавобгарга тақдим қилишни маълум қилганлиги сабабли ушбу келишувни имзолаганлиги ҳақида кўрсатма берганлиги, аммо судлар томонидан ушбу ҳолатга аниқлик киритилмаганлиги, суд томонидан компенсация пули амалда тўлаб берилганлиги ҳолатига аниқлик киритилмаганлиги натижасида ноқонуний ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини баён қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, 2022 йил 14 февралда тузилган 1-сонли келишувни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида жавобгарнинг вакили иштирок этмади. Ваҳоланки, жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этиш учун «M.С.» масъулияти чекланган жамиятининг вакили Ш.К. билан видеоконференцалоқа режимида боғланишга уриниб кўрилганда, ўзини Ш.К. деб таништирган шахс билан овозли тарзда боғланилди. Бироқ, видеоконференцалоқа ўрнатишнинг имконияти бўлмади. Ш.К.нинг таъкидлашича, у айни вақтда БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб, у ерда видео ва аудиога чеклов (блок) ўрнатилганлиги боис уланишнинг имконияти бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, «M.С.» масъулияти чекланган жамиятининг вакили билан видеоконференцалоқа ўрнатишнинг имконияти бўлмаганлиги ва жавобгарлар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «M.С.» масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатларига кўра жамият устав фондида иштирокчиларнинг улушлари қуйидаги миқдорларда тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
P.M. M. — 50% (5.000.000 сўм);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
M.Sh.M. — 50% (5.000.000 сўм).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда қонун деб юритилади)нинг 44-моддасига кўра, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади. Жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар йирик битимлар деб эътироф этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг мақсадлари учун йирик битим натижасида жамиятнинг тасарруфидан чиқариладиган мол-мулкнинг қиймати унинг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида, жамият оладиган мол-мулкнинг қиймати эса — таклиф қилинган баҳо асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятда жамиятнинг кузатув кенгаши тузилган тақдирда, қиймати жамият мол-мулки қийматининг йигирма бешдан то эллик фоизигачасини ташкил этадиган мол-мулкни олиш, тасарруфдан чиқариш ёки жамият бевосита ёхуд билвосита тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш жамиятнинг уставига биноан жамият кузатув кенгашининг ваколатига киритилиши мумкин. Бунда кузатув кенгашининг айби билан йирик битим тузилиши натижасида етказилган зарар учун жамиятнинг кузатув кенгаши умумий йиғилиш олдида жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳақиқий эмас деб топиш сўралган келишувда, 2-жавобгар 1-жавобгарга Т. шаҳри, Ю. тумани, Марказ-6 даҳаси, 117-95-уйларнинг орасида бажарилган қурилиш монтаж ишларини, хусусан газ, алоқа тармоғини, иссиқлик тармоғи, канализация, сув, электр кабели каби ишларни мулк сифатида топширганлиги ҳамда 1-жавобгар томонидан 2-жавобгарга жами 2 237 291 840 сўм компенсация тўлови тўлаб берилганлиги қайд этилган. Келишувнинг 1-бандида 2-жавобгарнинг 1-жавобгарга нисбатан бошқа талаблари мавжуд эмаслиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, 2-жавобгар 2022 йил 14 февралдаги 02/02-сонли хат билан 1-жавобгарга мурожаат қилиб, унга нисбатан талаблари мавжуд эмаслиги, компенсация тўловларини тўлиқ олганлигини маълум қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Кодекснинг 126-моддасига биноан, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон қарорининг 17-бандида битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, 1-жавобгар 2022 йил 14 февралда 1-сонли келишувни имзолашда 2-жавобгар директорининг бундай келишувни имзолашга ваколати йўқлигини билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги аниқланмаган ва (ёки) мазкур ҳолат даъвогар томонидан ҳам далиллар билан исботлаб берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 44-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра, битимни йирик деб ҳисоблаш учун у бир қанча мезонларга жавоб бериши, шу жумладан мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, низоли келишувга кўра, 2 237 291 840 сўм компенсация тўлови бажарилган қурилиш-монтаж ишлари эвазига топширилиши назарда тутилган бўлиб, даъвогар томонидан ушбу битим мол-мулкни жамиятнинг тасарруфидан чиқарилиши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ битим эканлиги исботлаб берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати, даъвогарнинг 1-жавобгар томонидан 2-жавобгарга компенсация пули амалда тўлаб берилмаганлиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2229/12752-сонли иш бўйича 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар «M.С.» масъулияти чекланган жамияти даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, учинчи шахс сифатида «A.» масъулияти чекланган жамиятини жалб қилган ҳолда жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳисобидан 1 306 916 917 сўм компенсация тўлови, бажарилган ишлар учун 360 435 143 сўм пул маблағларини ундириш ва жавобгарга даъвогарнинг инвестор сифатида кафолатланган ҳуқуқларини тиклаш учун Тошкент шаҳар ҳудудидан 0,75 гектар ер майдони ажратиб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг бундай қарорга келишига даъвогар ва учинчи шахс ўртасида тузилган ёзма келишувга кўра даъвогар учинчи шахсга Т. шаҳар, Ю. тумани, Марказ-6 даҳаси, 117-95 уйларнинг орасида бажарилган қурилиш-монтаж ишларини мулк сифатида топширганлиги ҳамда учинчи шахс томонидан даъвогарга жами 2 237 291 840 сўм компенсация тўлови тўлаб берилганлиги қайд этилганлиги, келишувнинг 1-бандида даъвогарнинг учинчи шахсга нисбатан бошқа талаблари мавжуд эмаслиги белгиланганлиги ҳамда даъвогар 2022 йил 14 февралдаги 02/02-сонли хат билан масъулияти чекланган жамиятига мурожаат қилиб, унга нисбатан талаблари мавжуд эмаслиги, компенсация тўловларини тўлиқ олганлигини маълум қилганлиги асос бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳал қилув қарори апелляция инстанция судининг 2022 йил 14 июлдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган бўлиб, кейинчалик ўзгартирилмаган ёки бекор қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарнинг кассация шикоятидаги низоли келишув жавобгарнинг раҳбари М.П. томонидан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тузилганлиги, ушбу келишув ҳеч қандай юридик оқибатлар туғдирмаслиги, фақатгина кадастр органларига кўрсатилиб, кейинчалик йиртиб ташланиши тўғрисида илтимос қилганлиги сабабли имзолаганлиги ҳақида кўрсатма берганлиги тўғрисидаги важлари билан келишиб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, мазкур битим алдаш таъсирида, юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда ёки номигагина тузилганлиги даъвогар томонидан ИПКнинг 68, 72-моддаларига мувофиқ далиллар билан исботланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 4-1001-2229/12752-сонли иш бўйича 2022 йил 14 июлда хусусий ажрими чиқарилиб, «M.С. масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 5 январдан 13 июлгача бўлган банк айланмаси маълумотномасида «A.» масъулияти чекланган жамиятидан пул маблағлари даъвогар ҳисоб-рақамига келиб тушмаганлиги қайд этилганлиги сабабли ушбу ҳолатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериш масаласини ҳал этиш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган ва ушбу хусусий ажрим бўйича Юнусобод тумани ИИБ ФМБ ТБ терговчисининг 2022 йил 5 сентябрдаги қарори билан жиноят ишини қўзғатиш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, даъвогар вакили томонидан суд мажлисида Юнусобод тумани ИИБ ФМБ ТБ терговчисининг 2022 йил 5 сентябрдаги жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорида 1-жавобгар раҳбарининг 2022 йил 14 февралдаги 1-сонли келишувни имзолашда 2-жавобгар раҳбарининг ваколати йўқлигини билганлиги ҳолати аниқланганлиги важи келтирилган бўлса-да, бироқ, Ушбу қарорда юқоридаги ҳолатлар аниқланганлиги кўрсатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилганлар. Шу сабабли суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 118-моддасига биноан, кассация шикояти учун олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, «M.С.» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси М.Ш.М.нинг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Ш. МАҲМУДОВ
ҳайъат аъзолари А. АБДУЛЛАЕВ
Б. ИСРАЙЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 6 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1001-2206/31397-сон