06.02.2023 йилдаги 4-1001-2220/43811-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори, 06.02.2023 йилдаги 4-1001-2220/43811-сон
Кучга кириш санаси
06.02.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья — Н. Байзакова
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья — В. Ли
Кассация инстанцияси судида маърузачи судья — В. Сатторова
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Абдуллаев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, «S.S.» МЧЖ вакили Ш.В. (2022 йил 16 августдаги 57-сонли ордер ва 2022 йил 22 ноябрдаги ишончнома асосида), «A.A.B.» АТБ вакиллари Ж..П. (2022 йил 29 декабрдаги 4655/03-01-сонли ишончнома асосида), О.П. (2022 йил 26 сентябрдаги 3257/03-01-сонли ишончнома асосида), «Т.» ХАБ вакиллари Ш.Д., И.М. (2022 йил 10 мартдаги 204-сонли ишончнома асосида), «P.W.» МЧЖ вакили А.О., (2022 йил 15 сентябрдаги 105-сонли ордер ва 2022 йил 15 сентябрдаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар «S.S.» масъулияти чекланган жамиятининг «L.P.S.» масъулияти чекланган жамияти, А.К.К.га нисбатан «L.P.S.» МЧЖ ягона таъсисчисининг 2016 йил 28 апрелдаги 1-сонли, 2016 йил 15 июлдаги 2-сонли, 2016 йил 25 июлдаги 3-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 октябрдаги ажрими, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги қарори устидан «S.S.» масъулияти чекланган жамияти ва «Т.» ХАБ томонидан берилган кассация шикоятлари асосида ишни Олий судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, 2016 йил 8 февралда «S.S.» МЧЖ «L.P.S.» МЧЖнинг иштирокчилигига улуш қўшган ҳолда 50 фоиз улуш билан «L.P.S.» МЧЖга иштирокчи сифатида кирган. Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман ягона дарча марказидан рўйхатдан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«L.P.S.» МЧЖ иштирокчиларининг 2018 йил 29 июндаги умумий йиғилиш баённомасига кўра, «S.S.» МЧЖнинг ёзган хатига мувофиқ, жамиятдаги 361 712 000 сўмлик 50 фоиз улушини А.К.Қ.га («L.P.S.» МЧЖ раҳбари) қолдириб, жамият таркибидан чиққан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг 2017 йил 25 октябрдаги ҳукмга кўра «L.P.S.» МЧЖ раҳбари К.А. томонидан 2016 йил 29 июнда расмийлаштирилган «L.P.S.» МЧЖнинг таъсисчиси «S.S.» МЧЖнинг «L.P.S.» МЧЖ устав жамғармасидаги улушидан К.А.нинг фойдасига воз кечиш ҳақидаги иштирокчиларнинг умумий йиғилиш баённомаси ҳамда жамият умумий йиғилишига тақдим этилган аризаси қалбаки деб топилиб, К.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси учинчи қисмининг «а» банди, 228-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди ва 228-моддасининг учинчи қисми билан Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 17 июлдаги ажрими билан мазкур ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнг, «S.S.» МЧЖ Шайхонтоҳур туман давлат хизматлари марказига 2019 йил 12 январдаги 24-сонли ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2017 йил 25 октябрдаги ҳукмига асосан 2016 йил 29 июндаги умумий йиғилиш баённомаси қалбакилаштирилганлиги исботланганлиги сабабли, «L.P.S.» МЧЖга таъсисчилигини тиклаб бериш ҳақида мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шайхонтоҳур туман давлат хизматлари маркази томонидан берилган 2019 йил 25 январдаги 09/19-сонли хатида мазкур ҳукмда Марказ зиммасига бундай мажбурият юклатилмаганлиги сабабли, рад этилган. Шундан сўнг «S.S.» МЧЖ судга мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 4-1001-1907/10335-сонли иш юзасидан қабул қилинган 2019 йил 11 июндаги ҳал қилув қарори билан 2016 йил 29 июндаги «L.P.S.» МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиш баённомаси МЧЖнинг раҳбари К.А. томонидан қалбакилаштирилганлиги ҳолати аниқланганлиги ўз исботини топганлигидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий эмас деб топилган ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиб, «S.S.» МЧЖ — «L.P.S.» МЧЖга таъсисчи сифатида киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«S.S.» МЧЖ иқтисодий судга «L.P.S.» МЧЖ, А.К.К.га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «L.P.S.» МЧЖ ягона таъсисчисининг 2016 йил 28 апрелдаги 1-сонли, 2016 йил 15 июлдаги 2-сонли, 2016 йил 25 июлдаги 3-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2022 йил 9 сентябрдаги ажрими билан «A.A.B.» АTБ, «Т.» ХАБ, «C.P.» МЧЖ, «P.W.» МЧЖлар низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик, суднинг 2022 йил 3 октябрдаги ажрими билан «A.A.B.» АTБ, «Т.» ХАБ ишга жавобгарлар сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарлар «A.A.B.» АTБ, «Т.» ХАБнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномаларини қаноатлантириш рад қилиниб, даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Даъво талабининг «A.A.B.» АКБ, «Т.» ХАБга нисбатан қисми рад қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан «S.S.» МЧЖ кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция суди томонидан «A.A.B.» АTБ ва «Т.» ХАБларни Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 44-моддасига зид равишда жавобгар сифатида жалб қилинганлиги, уларга нисбатан даъво талаби мавжуд бўлмасада суд томонидан ушбу бошқа жавобгарларга нисбатан даъво талабларини рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини баён қилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 3 октябрдаги ажрими, 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 28 ноябрдаги қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Т.» ХАБ ҳам суд қарорларидан норози бўлиб, кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда ишда даъвогар томонидан жавобгар сифатида кўрсатилган шахсларга нисбатан талаб мавжуд эмаслиги, даъвогар ва жавобгар ўртасида низо мавжуд эмаслиги, биринчи инстанция суди «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонуннинг 41-моддасига, Олий суди Пленум қарорлари талабларига зид равишда қарор қабул қилинганлиги, низолашилаётган таъсисчининг қарорлари қабул қилганлиги боис даъвогарга зарар етказилганлиги ҳолати мавжуд эмаслиги, биринчи инстанция суд «L.P.S.» МЧЖнинг қарорлари қабул қилинганлигига 6 йил ўтиб кетганлиги, суд мазкур иш бўйича даъво муддати ўтиб кетган бўлса-да, бу ҳолатга эътибор қаратмаганлиги, суд мазкур ишни бир томонлама кўриб чиқиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузган ҳолда адолатсиз қарор қабул қилганлигини баён қилиб, суд қарорларни бекор қилиб, даъво талабларини кўрмасдан қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«L.P.S.» масъулияти чекланган жамияти, А.К.К. ва «C.P.» масъулияти чекланган жамияти суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ишни ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига асосан «L.P.S.» масъулияти чекланган жамияти, А.К.К. ва «C.P.» масъулияти чекланган жамиятининг вакиллари иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган «S.S.» МЧЖ вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, «Т.» ХАБ томонидан берилган кассация шикоятига эътироз билдириб, «L.P.S.» МЧЖ ягона таъсисчиси барча ҳужжатларни қалбакилаштирганлиги, ушбу ҳолатлар эса МЧЖнинг фаолиятига таъсир этувчи қарорлар қабул қилинишига сабабчи бўлганлиги, ягона таъсисчининг жиноий қилмишлари жиноят судининг ҳукми ва иқтисодий суднинг қарори билан ўз тасдиғини топганлиги, даъвогарнинг асосий мақсади «L.P.S.» МЧЖ ягона таъсисчининг ваколати мавжуд бўлмаган даврда ноқонуний равишда қабул қилинган қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ушбу қарорларни қонун талабларига мувофиқлаштиришдан иборат эканлиги, биринчи инстанция суди мазмунан тўғри ва асосли қарор қабул қилган бўлсада, бироқ, иш бўйича бошқа жавобгарларни жалб қилиш тўғрисида нотўғри ажрим қабул қилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини асослантирувчи қисми ҳам нотўғри қайд этилганлиги, суд бошқа жавобгарни даъвогарнинг розилиги билан ишга жалб қилиш мумкинлигини билдириб, «S. S.» МЧЖнинг кассация шикоятини қаноатлантириб, «Т.» ХАБнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Т.» ХАБ вакиллари ўзининг кассация шикоятини қувватлаб ва унда кўрсатилган важларни такрорлаб, «S.S.» МЧЖнинг кассация шикоятига эътироз билдириб, низолашаётган қарорлар банк манфаатларига таъсир кўрсатаётганлиги, биринчи инстанция суди «Т.» ХАБни асосли равишда жавобгар деб топиб, қонунга зид равишда банкнинг иш бўйича даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирмасдан қолдирганлиги, низоли қарорлар қабул қилинганлигига 6 йилдан ортиқ муддат ўтиб кетганлиги, даъвогар ўзининг бузилган ҳуқуқлари ҳақида 2017 йилдан, яъни ЖИБ Шайхонтохур тумани судининг ҳукми қабул қилингандан кунидан бошлаб билганлиги, бироқ, ҳозирга қадар даъво ариза билан судга мурожаат қилмаганлигини баён қилиб, «Т.» ХАБнинг кассация шикоятини қаноатлантириб, «S.S.» МЧЖнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида иштирок этган «A.A.B.» АТБ вакиллари кассация шикояти юзасидан ёзма фикрини тақдим қилиб, унда келтирилган важларини қувватлаб, «Т.» ХАБнинг кассация шикоятини қаноатлантириб, «S.S.» МЧЖнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«P.W.» МЧЖ вакили «S.S.» МЧЖнинг кассация шикояти юзасидан ёзма эътирозномани тақдим қилиб, унда келтирилган важларини қувватлаб, «Т.» ХАБнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судининг ҳал қилув қарори ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69 — 75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 43-моддасига кўра, даъвогар (аризачи) ва жавобгар иқтисодий суд ишларини юритишдаги тарафлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво тақдим этган ёки манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган юридик шахслар ва фуқаролар даъвогарлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво ёки билдирилган талаб тақдим этилган юридик шахслар ва фуқаролар жавобгарлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 44-моддасининг олтинчи қисмига асосан суд даъвогарнинг илтимосномаси бўйича ҳам бошқа жавобгарни ишда иштирок этиш учун жалб этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, биринчи инстанция судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ажрими билан «A.A.B.» АТБ, «Т.» ХАБ, «C.P.» МЧЖ, «P.W.» МЧЖлар низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«P.W.» МЧЖ вакили илтимоснома киритиб, унда «Т.» ХАБ ҳамда «P.W.» МЧЖни ишга жавобгар сифатида жалб қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2022 йил 23 сентябрдаги ажрими билан ушбу илтимоснома рад қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик, «A.A.B.» АТБ илтимоснома билан мурожаат қилиб, «A.A.B.» АТБ ва «Т.» ХАБларни ишга жавобгар сифатида жалб қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди, ИПКнинг 48-моддасига асосланиб, процессуал ҳуқуқ нормаларни нотўғри қўлланган ҳолда, «A.A.B.» АТБнинг мазкур илтимосномасини муҳокама қилмасдан, 2022 йил 3 октябрдаги ажрими билан «A.A.B.» АТБ, «Т.» ХАБларни ишга жавобгарлар сифатида жалб қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг йўл қўйган қонунбузилишга тегишли ҳуқуқий баҳо бермасдан, мазкур ажрим ишнинг келгусидаги ҳаракатига тўсқинлик қилганмаганлиги сабабли ажрим устидан апелляция шикояти (протести) берилмаслиги назарда тутилган деган хулоса билан чекланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, биринчи инстанция суди томонидан мазкур ажрим қабул қилишда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши, яъни ишда иштирок этувчи шахсларнинг процессуал ҳолати нотўғри белгиланиши натижасида кейинчалик ноқонуний ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 199-моддасига кўра, суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ажрим ишнинг келгусидаги ҳаракатига тўсқинлик қилган тақдирда, суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида тарзда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ажримлар устидан апелляция шикояти (протести) берилмайди, лекин бу ажримларга қарши эътирозлар суднинг ҳал қилув қарори устидан қилинган апелляция шикоятига (протестига) қўшиб қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ИПКнинг 44-моддасида бошқа жавобгарни ишда иштирок этишга жалб этиш тўғрисида ажрими устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкинлиги назарда тутилмаганлиги сабабли «S.S.» МЧЖнинг кассация шикоятининг Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 октябрдаги ажрими устидан берилган қисми бўйича иш юритиш тугатилиши лозим деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ИПКда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ИПК 73-моддасининг тўртинчи қисмига асосланиб, ягона таъсисчининг 2016 йил 28 апрелдаги 1-сонли, 2016 йил 15 июлдаги 2-сонли, 2016 йил 25 июлдаги 3-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, биринчи инстанция суди «A.A.B.» АТБ, «Т.» ХАБларига нисбатан даъво талаблари мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимоснома (аризаси)ларини рад қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди, биринчи инстанция судининг хулосалари билан келишиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ишдаги далилларга, хусусан даъво аризасида кўрсатилган асосларга баҳо бермасдан ва даъвогарнинг даъво талабини ўрганмасдан, моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида нотўғри тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди эса, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати суд қарорлари билан қуйидагиларга кўра келишмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатлардан кўринишича, қонуний кучга кирган жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2017 йил 25 октябрдаги ҳукми билан «L.P.S.» МЧЖ раҳбари К.А. томонидан 2016 йил 29 июнда расмийлаштирилган «L.P.S.» МЧЖнинг таъсисчиси «S.S.» МЧЖнинг «L.P.S.» МЧЖ устав жамғармасидаги улушидан К.А.нинг фойдасига воз кечиш ҳақидаги иштирокчиларнинг умумий йиғилиш баённомаси ҳамда жамият умумий йиғилишига тақдим этилган аризаси қалбаки деб топилиб, К.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси учинчи қисмининг «а» банди, 228-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди ва 228-моддасининг учинчи қисми билан Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, мазкур ҳукм билан К.А. «L.P.S.» МЧЖнинг директори лавозимида ишлаб келиб, «S.S.» МЧЖни «L.P.S.» МЧЖга таъсисчи сифатига кириши учун «L.P.S.» МЧЖнинг устав жамғармасига 2016 йил 8 февраль куни «S.S.» МЧЖни 50 фоиз улуши сифатида 361 712 000 сўм пул маблағлари билан кирганидан сўнг, ушбу ўзига ишониб топширилган пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилиш мақсадида, таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, давлат рўйхатидан ўтказишга эришганидан сўнг, сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжат ҳисобланадиган 2016 йил 29 июнь куни санаси билан «S.S.» МЧЖнинг таъсисчиси М.А.нинг «L.P.S.» МЧЖнинг устав жамғармасидаги улушини К.А.нинг фойдасига воз кечиш ҳақидаги жамият умумий йиғилишига тақдим этган хатидаги имзолари қалбакилаштирилган ҳужжатларни «L.P.S.» МЧЖнинг Шайхонтохур тумани «Ягона дарча» марказига тақдим қилган холда, «L.P.S.» МЧЖнинг янги таҳрирдаги Уставини расмийлаштириб, мазкур Уставнинг 7 бандида: «жамиятнинг устав фонди 723 424 000 сўм сифатида белгиланган бўлиб, жамият иштирокчисининг ҳиссаси ва улуши қуйидагича тақсимланган: A.K.K. — 723 424 000 сўм, 100 фоиз улуш» кўринишида расмийлаштириб , «S.S.» МЧЖни «L.P.S.» Устав жамғармасидаги қонуний улуши бўлган жуда кўп миқдоридаги 361 712 000 сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги ҳолатлари аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний кучга кирган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 11 июндаги ҳал қилув қарорига биноан «L.P.S.» МЧЖ иштирокчиларнинг 2016 йил 29 июндаги умумий йиғилиш баённомаси ҳақиқий эмас деб топилган ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиб, «S.S.» МЧЖ — «L.P.S.» МЧЖга таъсисчи сифатида киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«S.S.» МЧЖнинг даъво аризасида даъво талабларнинг асослари сифатида юқоридаги ҳолатлар ва суд қарорлар кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«L.P.S.» МЧЖ иштирокчиларининг 2016 йил 29 июндаги умумий йиғилиш баённомаси ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли, ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда К.А. томонидан ягона таъсисчи сифатида қабул қилинган барча ҳужжатлар хам ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги қонуний кучга кирган суд қарорларга асосан, К.А. «L.P.S.» МЧЖнинг юқори бошқарув органи бўлган умумий йиғилиши ваколатларини ўзлаштириб, «L.P.S.» МЧЖнинг ягона таъсисчи сифатида барча имзолаган ҳужжатлари, шу жумладан 2016 йил 28 апрелдаги 1-сонли, 2016 йил 15 июлдаги 2-сонли, 2016 йил 25 июлдаги 3-сонли ягона таъсисчининг қарорлари ҳам қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган ва жиноий мақсадларга эришиш учун тузилган ҳужжатлар бўлиб, улар тузилган пайтидан бошлаб ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир ва ҳеч қандай юридик оқибатларга олиб келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, мазкур ҳолатда «S.S.» МЧЖ иккинчи таъсисчи К.А. «L.P.S.» МЧЖнинг ягона таъсисчиси сифатида сохталаштирилган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш эмас, балки ушбу қарорларни ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигининг ҳуқуқий оқибатларини қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида белгиланган тартибда жиноят туфайли етказилган зарарни ундириш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар томонидан ушбу ҳолатларга эътибор қаратилмаган ва даъвони қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда суд, «S.S.» МЧЖнинг К.А. «L.P.S.» МЧЖнинг якка таъсисчи сифатида қабул қилган қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши лозим эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда, кассация шикоятлари қисман қаноатлантирилиши, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари бекор қилиниши, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиниши, ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб, суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилиши, даъво аризаси билан судга мурожаат қилишда даъвогар томонидан олдиндан тўланган 4 500 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилиши, даъвогардан «Т.» ХАБ фойдасига апелляция шикояти билан судга мурожаат қилишда «Т.» ХАБ томонидан олдиндан тўланган 2 250 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ҳамда «A.A.B.» АТБ фойдасига апелляция шикояти билан судга мурожаат қилишда «A.A.B.» АТБ томонидан олдиндан тўланган 2 250 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари (ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун)ни ундирилиши, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун «Sano Standart» МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 2 250 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари «S.S.» МЧЖнинг зиммасида қолдирилиши ва «Т.» ХАБ томонидан олдиндан тўланган 2 250 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатлари «Т.» ХАБнинг зиммасида қолдирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳужжатлари бекор қилиниши муносабати билан суд қарорлари асосида берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 — 303, 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«S.S.» МЧЖнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«S.S.» МЧЖнинг кассация шикоятининг Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 октябрдаги ажрими устидан берилган қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Т.» ХАБнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги қарор қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«S.S.» масъулияти чекланган жамиятининг «L.P.S.» масъулияти чекланган жамияти, А.К.К.га нисбатан «L.P.S.» МЧЖ ягона таъсисчисининг 2016 йил 28 апрелдаги 1-сонли, 2016 йил 15 июлдаги 2-сонли, 2016 йил 25 июлдаги 3-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«S.S.» масъулияти чекланган жамиятидан «Т.» ХАБ фойдасига 2 274 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«S.S.» масъулияти чекланган жамиятидан «A.A.B.» АТБ фойдасига 2 274 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақалари берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи: Ш. МАХМУДОВ
ҳайъат аъзолари: А. АБДУЛЛАЕВ
В. САТТОРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 6 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-1001-2220/43811-сон