23.02.2023 йилдаги ПФ-26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 23.02.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6109-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали минтақавий савдони ривожлантириш, шунингдек, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилган «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ҳудудида савдо комплекслари, ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари, логистика ва соғломлаштириш марказлари, меҳмонхона объектлари қурилиб, босқичма-босқич фойдаланишга топширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, биринчи босқичда, қурилиш ишлари якунланган савдо комплекслари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларга таклиф этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ҳудудида қурилиш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, қўшни мамлакат фуқароларига тиббий ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш фаолиятини бошлашга кўмаклашиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6109-сон Фармонига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Сурхондарё вилояти ҳокимлигига 3 йил муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда ажратилган кредитни қайтариш муддатини 1 йилга узайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитни қайтариш прогноз жадвалини қайта тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Фармондан келиб чиққан ҳолда кредит шартномаси шартларини қайта кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасига ҳудудларда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ҳамда ўз фаолиятини кенгайтириш истагидаги тадбиркорлик субъектларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида яратилган кенг имкониятлар (имтиёзлар) тўғрисида хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказган ҳолда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи У.Б. Қосимов ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 23 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 февралдаги ПФ-26-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6109-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жамғарма кредитлари Сурхондарё вилояти ҳокимлигига 4 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли даврни ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига 3 йил муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик фоиз ставкаси 6 ойлик LIBOR + 2 фоизда объектлар қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳамда зарур инфратузилмаларни барпо этишга Маъмурий кенгашлар томонидан тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга асосан ажратилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлигига ажратиладиган кредитни қайтариш прогноз
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Кредит суммаси

20 000 минг АҚШ доллари эквивалентида

Кредит муддати

4 йил

Имтиёзли давр

2 йил

Фоиз ставкаси (ўзгарувчан)

6 ойлик LIBOR + 2 фоиз йиллик

Кредитни ташкил этиш учун комиссия

0,3 фоиз

Мажбурият бўйича комиссия

0,3 фоиз йиллик

(минг АҚШ долларида)

Тўлаш даври

Танлаб олиш*

Тўлов суммаси*

Комиссия

Тўланиши керак бўлган жами сумма*

Асосий қарз

Фоизлар

Кредитни ташкиллаштириш учун

Мажбурият бўйича

2021 йилнинг I ярим йиллиги

10 000,00

-

-

60**

-

60

2021 йилнинг II ярим йиллиги

-

-

106,27**

-

14,38**

120,65

2022 йилнинг I ярим йиллиги

9 000,00

-

115,51

-

14,61

130,12

2022 йилнинг II ярим йиллиги

-

-

373,00

-

1,48

374,48

2023 йилнинг I ярим йиллиги

-

4 000,00

653,02

-

1,49

4 654,51

2023 йилнинг II ярим йиллиги

1 000,00

4 000,00

524,09

-

1,51

4 525,60

2024 йилнинг I ярим йиллиги

-

4 000,00

414,71

-

-

4 414,71

2024 йилнинг II ярим йиллиги

-

4 000,00

279,51

-

-

4 279,51

2025 йилнинг I ярим йиллиги

-

4 000,00

137,48

-

-

4 137,48

Жами

20 000,00

20 000,00

2 603,59

60,00

33,47

22 697,06

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Кредитнинг ҳақиқатда олинган миқдори ва санасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**Ҳақиқий тўловлар.»
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 06/23/26/0101-сон)