Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасини корхоналари, бирлашмалари, ташкилотларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 январдаги 20-сонли «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Соғлом авлод учун» жамғармасининг хайрия фаолиятини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, шу жумладан, таъсисчилардан бири «Соғлом авлод учун» Ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро хайрия жамғармаси бўлган қўшма корхоналар ҳам:
жамғарма томонидан Давлат солиқ қўмитасига кўрсатиб ўтилган корхоналарнинг ҳамда Жамғарма Устав фаолиятига мувофиқ четдан келтириладиган ва четга чиқариш тақиқланганларидан ташқари турлари рўйхатининг тақдим этилишига қараб бож тўловларидан озод қилинадилар;
бўшаб қолган маблағлардан Жамғарманинг Устав вазифаларини бажариш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтириш учун тўлиқ фойдаланиш шарти билан белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида даромад солиғи тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Жамғарма буюртмаси бўйича маҳсулот ишлаб чиқарадиган (ишлар бажарадиган, хизматлар кўрсатадиган) корхоналар, ташкилотлар, бўшаб қолган маблағлардан Жамғарманинг Устав фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиш шарти билан, бажариладиган ҳажмлар доирасида белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида даромад солиғи тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. «Соғлом авлод учун» жамғармаси марказий аппарати ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш чоғида йўловчилар ташиш транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида илова қилинаётган Низом тасдиқлансин
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ижтимоий масалалар, фан ва маданият мажмуига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 8 февраль,
61-сон
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро хайрия жамғармаси марказий аппарати ходимлари томонидан жамоат транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг таклифлари тўғрисида» 1993 йил 28 октябрдаги 524-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. Низом «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро хайрия жамғармаси марказий аппарати масъул ходимлари томонидан йўловчилар ташиш транспортидан бепул фойдаланиш тартибини белгилайди.
II. БЕПУЛ ЮРИШ ҲУҚУҚИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ХОДИМЛАР ТОИФАСИ
3. Жамғарма марказий аппаратининг масъул ходимлари, агар улар хизмат вазифаларини бажараётган бўлишса, жамоат транспортида бепул юриш ҳуқуқига эгадирлар.
III. БЕПУЛ ЮРИШ ҲУҚУҚИ ТААЛЛУҚЛИ БЎЛГАН ЖАМОАТ ТРАСПОРТИ ТУРЛАРИ
4. Жамғарманинг марказий аппарати ходимлари қуйидагиларда бепул юриш ҳуқуқига эгадирлар:
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авикомпаниясининг Ўзбекистон Республикаси доирасида хизмат кўрсатадиган авиа йўлларида.
Халқаро йўналишларда имтиёзли юриш ҳуқуқи, алоҳида ҳолларда, жамғарманинг бир марталик талабномалари бўйича берилади;
Ўзбекистон Республикаси доирасида темир йўлда юриш ҳуқуқи, алоҳида ҳолларда, Жамғарманинг бир марталик талабномалари бўйича берилади;
Халқаро йўналишларда имтиёзли юриш ҳуқуқи, алоҳида ҳолларда, жамғарманинг бир марталик талабномалари бўйича берилади;
Ўзбекистон Республикаси доирасида шаҳарлар атрофида ва шаҳарлараро йўналишдаги автобус транспортида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг 7-хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 август 291-сонли қарори билан 1996 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотди.)
5. Авиа йўлларда ва темир йўлда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авикомпанияси ҳамда Ўрта Осиё йўл бошқармаси томонидан, Жамғарма бошқаруви тасдиқлаган фамилияли рўйхат бўйича бериладиган чипталар билан юритилади.
6. Шаҳар транспортида хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда ва Жамғарма талабномаси бўйича «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси томонидан берилган суқма варақ мавжуд бўлган тақдирда юрилади.