1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Чора-тадбирлар |
Бажариш муддатлари | |||
|
1-босқич |
Ташкилий қўмита |
Танловни эълон қилади ва аризалар қабули бошланади. |
Ҳар йили 1 майга қадар | |||
|
2-босқич |
Ариза берувчилар |
Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза ва унга илова қилинган материаллар портал орқали топширилади. Танловда иштирок этиш учун жамоаларнинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга барча аъзолари порталда «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали рўйхатдан ўтадилар. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — махсус йўналиш иштирокчиси бўлган жамоалар порталда мавжуд шакл орқали рўйхатдан ўтади. |
Ҳар йили 1 июлга қадар | |||
|
3-босқич |
«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ (Ишчи орган) |
1. Портал орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган материалларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади ҳамда Низом талабларига мослигини текширади. Бунда ариза берувчиларнинг кейинги босқичга ўтганлиги (ўтмаганлиги) ҳақида электрон почта манзилига хабар (порталдаги шахсий кабинетига хабарнома) юборилади ҳамда кейинги босқичга ўтган жамоаларга «иштирокчи» мақоми берилади. |
Ҳар йили 1 июлдан 20 июлга қадар | |||
|
Ишчи орган |
2. Иштирокчи жамоалар учун умумий учрашув ва ментор маслаҳатларини олиш мақсадида тадбир ташкил этилади. |
Ҳар йили 5 августга қадар | ||||
|
Иштирокчи жамоалар |
3. Иштирокчи жамоалар ўзлари ишлаб чиққан лойиҳаларни такомиллаштиришлари ва порталга қайтадан жойлаштиришлари мумкин. Кечикиб тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилмайди. |
Ҳар йили 5 августдан 5 сентябрга қадар | ||||
|
4-босқич |
Ахборот технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи масъул ташкилот (масъул ташкилот) |
1. Иштирокчи жамоаларнинг лойиҳаларини ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган мезонлар ва Низом талаблари асосида онлайн тарзда жамоа иштирокисиз баҳолайди ва саралайди. Ҳар бир асосий йўналиш бўйича энг юқори натижага эга бўлган 10 тадан (жами 50 та) иштирокчи жамоа танлаб олинади ва улар танловнинг кейинги (бешинчи) босқичига ўтади. |
Ҳар йили 5 сентябрдан 25 сентябрга қадар | |||
|
Ишчи орган |
2. Ушбу босқич натижалари порталда эълон қилинади ва улар бўйича жамоанинг масъул вакили электрон почта манзилига кейинги босқичга ўтганлик (ўтмаганлик) тўғрисида хабар (порталдаги шахсий кабинетига хабарнома) юборилади. |
Лойиҳалар баҳоланганидан сўнг бир ҳафта муддатда | ||||
|
Иштирокчи жамоалар |
3. Навбатдаги босқичга ўтган иштирокчи жамоаларга ишчи орган томонидан тегишли йўналишлар бўйича менторлар таклиф этилади ва ўз лойиҳаларини такомиллаштириш учун 30 кун муддат берилади. |
Ҳар йили 5 октябрдан 5 ноябрга қадар | ||||
|
5-босқич |
Иштирокчи жамоалар, масъул ташкилот |
1. Ушбу босқичга ўтган иштирокчи жамоалар ўзларининг лойиҳалари бўйича масъул ташкилотда тақдимот ўтказадилар ва ҳимоя қиладилар. 2. Танловнинг махсус йўналиши бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилади. Бунда махсус йўналиш бўйича иштирокчи жамоалар 72 соат ичида алоҳида шартлар асосида дастурий маҳсулотнинг прототипини ишлаб чиқадилар ҳамда ўз лойиҳаларини масъул ташкилотда тақдимот ўтказадилар ва ҳимоя қиладилар. 3. Ушбу босқичга ўтган иштирокчи жамоаларнинг лойиҳа тақдимотлари натижаси бўйича баҳолайди ва ҳар бир йўналишлар бўйича 5 тадан олтинчи (якуний) босқичга ўтадиган иштирокчи жамоаларни аниқлайди. Бунда ҳар бир асосий йўналиш бўйича танловнинг кейинги (якуний) босқичига ўтадиган 5 тадан (жами 25 та) иштирокчи жамоа танлаб олинади. |
Ҳар йили 10 ноябрга қадар ташкилий қўмита томонидан белгиланган санада | |||
|
6-босқич |
Масъул ташкилот |
1. Танловнинг асосий йўналишлари бўйича аниқланган 25 та иштирокчи жамоаларнинг лойиҳалари масъул ташкилот томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади. |
Ҳар йили 20 ноябрдан 5 декабрга қадар | |||
|
Ташкилий қўмита |
2. Танловнинг асосий ва махсус йўналиши бўйича натижалар расман тақдирлаш маросимида эълон қилинади ва ушбу натижалар эълон қилинганидан сўнг икки кун ичида порталда ҳам жойлаштирилади. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ташкилий қўмита томонидан тантанали равишда ташкил қилинади. |
Ҳар йили 25 декабрга қадар | ||||
|
Ишчи орган |
3. Танлов ғолибларига пул мукофотлари ўтказиб берилади: а) асосий йўналишлар бўйича — биринчи транш (50 фоиз миқдорида); б) махсус йўналиш бўйича — 100 фоиз миқдорида. |
Танлов ғолиблари эълон қилинган кундан бошлаб 15 иш куни мобайнида | ||||
|
Танловнинг асосий йўналишлари бўйича ғолиблар |
4. Иккинчи-учинчи траншларни (25 фоиздан) олиш учун муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида ўз лойиҳаларини такомиллаштиради. |
Бир йил мобайнида |
2-ИЛОВА
|
Ариза берувчи ҳақида маълумот |
|
1. Жамоа аъзоларининг Ф.И.О. |
|
2. Жамоа аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) |
|
3. Барча жамоа аъзоларининг телефон рақами ва электрон почтаси |
|
4. Барча жамоа аъзоларининг вазифалари: • Frontend дастурчи • Backend дастурчи • Data муҳандис • AI муҳандис • Мобил дастурчи • Devops дастурчи • Product менежер • Web дастурчи • Синовчи • Дизайнер • Бошқа |
|
5. Жамоа иштирок этаётган ҳудуд/вилоят |
|
6. Жамоа аъзоларининг иш/ўқиш жойи |
|
Лойиҳа тўғрисида маълумот |
|
7. Танлов йўналиши: • Сунъий интеллект технологиялари • Ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар • Ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари • Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар • Компьютер ва мобил ўйин дастурлари |
|
8. Лойиҳа номи |
|
9. Лойиҳанинг тавсифи |
|
10. Лойиҳани тавсифловчи видеолавҳага ҳавола (3 дақиқагача бўлган) |
|
11. Лойиҳанинг тақдимоти (PDF шаклида) — юклаш ёки унга ҳавола |
|
12. Лойиҳанинг GitНub платформасидаги ҳавола |
|
13. Лойиҳанинг прототипи (MVP)ra ҳавола |
|
14. Лойиҳанинг юқори сифатдаги логотипи (юклаш) |
2-ИЛОВА
|
1. |
Ш.Х. Шерматов |
— |
рақамли технологиялар вазири, ташкилий қўмита раиси |
|
2. |
Р.О. Каримжонов |
— |
рақамли технологиялар вазири ўринбосари, ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
|
3. |
А.З. Саъдуллаев |
— |
ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари — Ёшлар ишлари агентлиги директори, ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
|
4. |
Лавозими бўйича |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими (келишувга асосан) |
|
5. |
Д.А. Ваҳобов |
— |
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси |
|
6. |
К.Х. Каримов |
— |
олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари |
|
7. |
А.К. Шадманов |
— |
соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари |
|
8. |
О.Н. Мирзаев |
— |
«Киберхавфсизлик маркази» ДУК директори |
|
9. |
К.Н. Ирисбекова |
— |
АТ «Алоқабанк» бошқаруви раиси |
|
10. |
Ф.З. Ибрагимов |
— |
«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ директори, ташкилий қўмита котиби |