Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-977-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Истеъмол кредитини ажратиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида»)
(«Истеъмол кредитини ажратиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 10 январда биринчи ўқишда қабул қилинган «Истеъмол кредитини ажратиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-977-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 16 январь,
2863-IV-сон