1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати]
[ТСЗ:
1.Молия / Аудиторлик фаолияти]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон қарори билан тасдиқланган 2022 йилда Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини ошириш ҳамда молиявий назорат фаолиятини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси»нинг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатини олиш учун талабгорларга қўйиладиган малака талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда натижаси юзасидан апелляция бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатини бериш ва қайта расмийлаштириш, шунингдек, малака сертификатлари реестрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 13 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 февралдаги 62-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизмати (кейинги ўринларда — ички аудит хизмати) ходимлари малакасини сертификатлаш ва ички аудит миллий малака сертификатига (кейинги ўринларда — сертификат) эга бўлган шахслар малакасини ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар — ички аудит хизмати ташкил этилган бюджет маблағларини тақсимловчилар ва давлат мақсадли жамғармалари;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳони — талабгорнинг билим даражаси сертификатни олиш талабларига мос келишини текширишга йўналтирилган, тест синови шаклида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган имтиҳон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш курси — сертификат эгаси сертификат олган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар икки йилда ўташи мажбурий бўлган малака ошириш курси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат — Инспекция ва ички аудит хизмати ходими малакасини тасдиқлайдиган ҳамда унга Инспекциянинг молиявий назорат функцияси юклатилган лавозимларда ва ички аудит хизматида фаолият юритиш имконини берувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — сертификатни олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтиришга номзод бўлган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро сертификат — Халқаро ички аудиторлар институти томонидан бериладиган «Дипломли ички аудитор» (CIA) сертификати, «Хавф-хатарни бошқаришни баҳолаш бўйича дипломли мутахассис» (CRMA) сертификати, «Ички аудит бошқаруви малакаси» (QIAL) сертификати, «Ички аудит амалиётчиси» (Internal Audit Practitioner) сертификати, «Давлат аудити бўйича сертификатланган мутахассис» (CGAP) сертификати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сертификат Ўзбекистон аудиторлар палатаси (кейинги ўринларда — Аудиторлар палатаси) томонидан малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сертификат шахснинг ички аудит бўйича малакаси мавжудлигини тасдиқлайди ҳамда унга Инспекциянинг молиявий назорат функцияси юклатилган лавозимларда ва ички аудит хизматида фаолият юритиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сертификат дастлаб тўрт йил муддатга берилади, кейинчалик унинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сертификат олиш, унинг амал қилишини узайтириш, қайта расмийлаштириш юзасидан берилган аризани кўриб чиқиш учун талабгор томонидан мазкур Низомда белгиланган миқдорда йиғим тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Йиғим талабгор томонидан Аудиторлар палатаси ҳисобварағига ўтказилади ва малака имтиҳонини ташкил қилиш, сертификатни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Йиғим тўлаш учун банк реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сертификатни бериш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Сертификатлашни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) сертификатлашни ташкил этишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссияси ҳамда апелляция комиссиясини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳони учун тузиладиган тест саволлари йўналишларини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (кейинги ўринларда — Ҳисоб палатаси) билан келишган ҳолда белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички аудит миллий малака сертификатлари реестрини (кейинги ўринларда — сертификатлар реестри) юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаш жараёнидаги, шунингдек, имтиҳон комиссияси ва апелляция комиссияси фаолиятида юзага келадиган масалалар ҳамда ўзаро номувофиқ ҳолатларни кўриб чиқади.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аудиторлар палатаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳони ва уни ўтказишни ташкил этади, шунингдек, ўзининг расмий веб-сайтига малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисидаги ахборотни жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор томонидан малака имтиҳонини топшириш, сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш учун берилган аризани кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест саволлари йўналишлари бўйича мавзуларни, адабиётлар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини, тест саволларини (жавоб вариантларисиз) ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради;
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳони учун тест саволларини тузади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг амал қилишини белгиланган тартибда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази (кейинги ўринларда — Ўқув маркази):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш курсларининг ўқув дастурини (кейинги ўринларда — ўқув дастури) ишлаб чиқади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган ўқув дастури асосида малака ошириш курсларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга малака оширганлик тўғрисида гувоҳнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Имтиҳон комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳони ўтказилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон натижаларини баённома орқали расмийлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатидаги масалалар бўйича тушган таклиф, тавсия ва мурожаатларни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссиясининг тегишли қарорига ўзгартириш киритиш ва талабгорга сертификат бериш юзасидан қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Имтиҳон комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Имтиҳон комиссияси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Имтиҳон комиссияси беш нафар аъзодан, шу жумладан, имтиҳон комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва имтиҳон комиссияси котибидан иборат таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссияси ҳужжатларини юритиш ва баённомаларни расмийлаштириш имтиҳон комиссияси котиби томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Имтиҳон комиссияси таркибига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳисоб палатасидан бир нафардан ҳамда Аудиторлар палатасидан икки нафар вакил киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Аудиторлар палатасининг вакиллари имтиҳон комиссияси раиси ҳамда имтиҳон комиссияси котиби, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг вакили имтиҳон комиссияси раиси ўринбосари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Имтиҳон комиссияси таркиби ҳар икки йилда белгиланган тартибда янгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Имтиҳон комиссияси йиғилишида унинг аъзоларининг камида уч нафари, шу жумладан, имтиҳон комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари иштирок этган тақдирда, имтиҳон комиссияси йиғилиши ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Имтиҳон комиссияси малака имтиҳони натижаларини Аудиторлар палатаси маълумотлари асосида баённома тузиш орқали расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссияси йиғилиши видеоёзувга туширилади ва ушбу видеоёзувлар имтиҳон комиссияси баённомасига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Баённома имтиҳон комиссияси раиси томонидан (раис қатнашмаган тақдирда, раис ўринбосари томонидан) тасдиқланади ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Талабгор Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим ташкилотларининг ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган чет давлатлар олий таълим ташкилотларининг олий маълумотга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши лозим.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Талабгор халқаро сертификатга (белгиланган даврийликда халқаро сертификат доирасида малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда) эга бўлган тақдирда, сертификатни бериш малака имтиҳонини топширмасдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Сертификат олиш учун ариза топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Талабгор Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтади ҳамда ўз шахсий кабинети орқали мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда электрон шаклда тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт (ID-карта) нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд чет давлатларда олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхаси;
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган даврийлик билан малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда халқаро сертификат нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим тўланганлиги тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ариза топшириш ҳар ойнинг 1-кунидан 10-кунига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Талабгордан мазкур Низомнинг 25-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Аудиторлар палатаси томонидан аризалар ҳар ойнинг 11-кунидан 15-кунига қадар (шу куни ҳам) кўриб чиқилади ва малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Аризаларни кўриб чиқиш натижалари кўриб чиқиш якунлангандан сўнг уч иш куни ичида талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қуйидаги ҳолларда талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 23-банди талабларига жавоб бермаганда;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар белгиланган тартибда, шунингдек, тўлиқ ҳолда тақдим этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг амал қилиши тугатилган пайтдан бошлаб уч йил муддат мобайнида сертификат берилиши чекланган бўлиб, ушбу давр мобайнида сертификат олиш учун талабгор томонидан мурожаат қилинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Талабгорнинг ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ёки тўлиқ ҳолда тақдим этилмаганлиги сабабли малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилганда, талабгор томонидан навбатдаги аризаларни топшириш муддати якунига қадар камчиликларни бартараф этиш учун муддат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилган ҳолда қайта тақдим этилган аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Рад этиш учун асос бўлган камчиликлар берилган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, тўланган йиғим қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини топшириш учун аризани қайтадан тақдим этиш мазкур Низом асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган талабгорларнинг тасдиқланган рўйхати Аудиторлар палатаси томонидан имтиҳон комиссиясига тақдим этилади, шунингдек, ушбу рўйхат Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур рўйхат талабгорларнинг аризаларини рўйхатга олиш кетма-кетлигида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Малака имтиҳонини ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Малака имтиҳони ҳар ойда камида бир марта ойнинг учинчи ўн кунлигида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Имтиҳон комиссиясининг ишчи органи Аудиторлар палатаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Аудиторлар палатаси малака имтиҳони ўтказиладиган санадан камида беш кун олдин имтиҳон ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисидаги хабарномани ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради ҳамда ҳар бир талабгорни шахсий кабинети орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Талабгор малака имтиҳонига паспорт (ID-карта) асосида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспорти (ID-картаси) бўлмаган ёки малака имтиҳонига белгиланган вақтда келмаган, шунингдек, қатнаша олмаган талабгор малака имтиҳонига келмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорга малака имтиҳонини топшириш учун уч соат вақт берилади ҳамда малака имтиҳонининг ўтказилиши давомида танаффус берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Малака имтиҳонининг очиқлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳони жараёни Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайтида узлуксиз равишда онлайн трансляция қилинади, шунингдек, видеоёзувга туширилади. Ушбу видеоматериаллар Аудиторлар палатаси томонидан камида уч йил муддат мобайнида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Малака имтиҳони ўтказилаётган пайтда қонунчилик ҳужжатлари, йўриқнома материаллар, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан, уяли телефондан ёки бошқа ахборот технология воситаларидан (шу жумладан, калькулятор сифатида) фойдаланиш, бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу талабларни бузган талабгор малака имтиҳонидан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади. Бунда малака имтиҳонини топшириш учун тўланган йиғим қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Тест синови Аудиторлар палатаси томонидан тасдиқланган 100 та саволдан иборат бўлади.
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест саволининг ҳар бир тўғри жавоби учун 1 баллдан берилади. Нотўғри жавоб берилган ёки жавоб берилмаган тест саволи учун балл берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Тест саволлари фақат бир тўғри жавобни ўз ичига олган 4 та жавоб варианти келтирилган шаклда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Тест саволлари базаси келгуси йил учун йил якунига қадар камида 30 фоизга янгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Талабгорнинг тўғри жавоблари малака имтиҳонидаги тест саволлари умумий сонининг камида 75 фоизини ташкил этган тақдирда, малака имтиҳони муваффақиятли топширилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Аудиторлар палатаси томонидан малака имтиҳони натижалари имтиҳон ўтказилган куннинг ўзида имтиҳон комиссиясига тасдиқлаш учун киритилади ва имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ҳамда Аудиторлар палатасига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Малака имтиҳони натижалари Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайтида малака имтиҳони ўтказилган кундан кейин уч иш куни ичида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Агар талабгор малака имтиҳонини топшириш учун ариза топширгандан кейин белгиланган малака имтиҳонига икки марта келмаса, малака имтиҳонини топшириш учун учинчи марта имконият берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тўланган йиғим қайтарилмайди ва малака имтиҳонида қатнашиш учун қайтадан ариза топшириш мазкур Низом асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгорлар томонидан берилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ҳамда имтиҳон комиссиясининг йиғилиши баённомалари камида беш йил мобайнида Аудиторлар палатасида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Малака имтиҳони натижалари юзасидан апелляция бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Малака имтиҳони натижаларига кўра чиқарилган қарордан норози бўлган талабгор малака имтиҳони натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида Аудиторлар палатасига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор томонидан берилган апелляция кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Апелляцияни кўриб чиқиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан апелляция комиссияси шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси беш нафар аъзодан, шу жумладан, апелляция комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва апелляция комиссияси котибидан иборат таркибда тузилади ва унинг таркибига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳисоб палатасидан бир нафардан ҳамда Аудиторлар палатасидан икки нафар вакил киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг вакили апелляция комиссияси раиси, Аудиторлар палатасининг вакиллари апелляция комиссияси раиси ўринбосари ҳамда котиби ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Апелляция комиссияси йиғилишида унинг аъзоларининг камида уч нафари, шу жумладан, апелляция комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари иштирок этган тақдирда, апелляция комиссияси йиғилиши ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Апелляция комиссиясининг ишчи органи Аудиторлар палатаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Апелляция комиссияси талабгор томонидан берилган апелляцияни 20 кун муддатда кўриб чиқади, тегишли қарор қабул қилади ва қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорни электрон хабар шаклида (шахсий кабинети орқали) хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор ўз апелляцияси кўриб чиқиладиган апелляция комиссияси йиғилишида иштирок этиш учун 5 кун олдин таклиф этилади. Апелляция комиссияси йиғилиши талабгор иштирок этмаган тақдирда ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссиянинг тегишли қарорига ўзгартириш киритиш ва талабгорга сертификат бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Имтиҳон комиссиясининг тегишли қарорига ўзгартириш киритиш ва талабгорга сертификат бериш тўғрисидаги қарор апелляцияда келтирилган асослар тасдиқланган ҳолларда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Апелляция бериш ва апелляцияда иштирок этиш учун талабгордан қўшимча йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Сертификатни расмийлаштириш ва бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Сертификат Аудиторлар палатаси томонидан тўрт йил муддатга малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ёки мазкур Низомнинг 24-бандига мувофиқ халқаро сертификатга эга бўлган талабгорга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Халқаро сертификатга эга бўлган талабгорга сертификатни малака имтиҳонини топширмасдан расмийлаштириш ва бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Сертификат имтиҳон комиссиясининг баённомаси олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида расмийлаштирилади ва Аудиторлар палатасининг QR-коди билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Аудиторлар палатаси сертификат расмийлаштирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида сертификатга оид маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади ва ушбу маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан сертификатлар реестрига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда сертификатлар реестрига киритилмаган сертификат ҳақиқий ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Сертификат Аудиторлар палатаси томонидан талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Сертификат шакли мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва қайта расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ушбу Низомнинг 7-бобида белгиланган тартибда малака имтиҳонини топшириш орқали қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат эгаси малака ошириш курсларини тамомлаганлигини тасдиқловчи гувоҳномага эга бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат эгасининг Инспекция ёки ички аудит хизмати ходими сифатидаги меҳнат фаолиятидаги танаффус бир йилдан ошмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда талабгор сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза топширган пайтда Инспекция ёки ички аудит хизматида фаолият юритмаётган бўлса, сертификат муддати узайтирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин, бироқ уч ойдан кўп бўлмаган муддатда талабгор Аудиторлар палатасига сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги аризага қуйидаги маълумотларни илова қилган ҳолда электрон шаклда мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш курсларини ўтаганлигини тасдиқловчи гувоҳнома маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат дафтарчаси нусхаси (ўриндошлик асосида Инспекция ва ички аудит хизматида иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақида меҳнат дафтарчасига ёзув киритилган бўлиши лозим) ёки меҳнат стажини тасдиқловчи «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнинг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Талабгордан сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Талабгор мазкур Низомда назарда тутилган тартибда хабардор қилинганидан сўнг сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун малака имтиҳонини топширишга келмаса, у имтиҳондан ўтмаган ҳисобланади. Бунда аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Амал қилиш муддати тугаган сертификатнинг муддати узайтирилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Сертификат эгаси малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда, сертификат муддати амалдаги сертификат рақами билан узайтирилади ҳамда Аудиторлар палатасининг QR-коди билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Сертификатнинг амал қилиш муддати сертификатда кўрсатилган амал қилиш муддати тугаган пайтдан бошлаб узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш илгари берилган сертификатга сертификатлар реестрида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Сертификат эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар кучга кирган кундан бошлаб бир ой муддатда сертификатни қайта расмийлаштириш юзасидан Аудиторлар палатасига мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда ариза бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Сертификат эгасидан сертификатни қайта расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Сертификат ариза топширилган кундан бошлаб уч иш куни ичида илгари берилган сертификат рақами билан сертификат эгасига қайта расмийлаштирилади ва Аудиторлар палатасининг QR-коди билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Аудиторлар палатаси қайта расмийлаштирилган сертификатнинг тегишли маълумотларини сертификатлар реестрига ўзгартириш киритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига у қайта расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни ичида юбориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Сертификатнинг амал қилишини тугатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Сертификатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат эгаси томонидан сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза тақдим этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат эгаси вафот этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат эгаси сертификат олгандан кейин белгиланган тартибда малака ошириш курсини ўтамаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат эгасини белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат бериш тўғрисидаги қарор қонунчилик ҳужжатларига хилоф эканлиги ҳолати аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян мансабни эгаллаш, муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги исботланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат эгаси Инспекция ёки ички аудит хизматидаги фаолияти мобайнида олинган ҳимояланган маълумотларни қонунчиликка хилоф равишда учинчи шахсларга тақдим этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат эгаси фаолиятида коррупциявий ҳолатларга йўл қўйганлигини тасдиқлашни назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Сертификатнинг амал қилиши Аудиторлар палатасининг қарори билан тугатилади. Бунда сертификатнинг амал қилиш муддати уни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Сертификатнинг амал қилиш муддатини тугатиш тўғрисидаги қарор ҳақида сертификат эгаси бир иш куни ичида ёзма ёки электрон хабар шаклида хабардор қилинади, мазкур Низомнинг 82-банди учинчи ва бешинчи хатбошилари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Сертификатнинг амал қилиши мазкур Низомнинг 82-банди еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича тугатилган тақдирда, талабгорга сертификатнинг амал қилиши тугатилган пайтдан бошлаб уч йил муддат мобайнида сертификат берилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур Низомнинг 82-банди еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича сертификатнинг амал қилишини тугатиш юзасидан Аудиторлар палатасига тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Сертификатнинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Инспекция ёки ички аудит хизматида фаолият юритадиган ходимлар сертификатининг амал қилиши тугатилган тақдирда, Аудиторлар палатаси бу ҳақида сертификатнинг амал қилишини тугатиш бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида иш берувчиларни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. Сертификатлар реестрини юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан сертификатлар реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати;

сертификат эгасининг паспорти ёки ID-картаси маълумотлари, шунингдек, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат эгасининг малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаганлигини тасдиқловчи гувоҳнома маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, қайта расмийлаштирилганлиги, амал қилиш муддати тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.

91. Сертификатлар реестрида мавжуд қуйидаги маълумотлар Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва жамоатчиликнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат эгасининг малака ошириш курсини тамомлаганлигини тасдиқловчи гувоҳнома маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, қайта расмийлаштирилганлиги, амал қилиш муддати тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Сертификатлар реестри «Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими» дастурий-аппарат комплексининг маълумотлар базаси билан интеграция қилинади. Бунда Инспекция ёки ички аудит хизмати ходими лавозимига ариза топширишда сертификат рақами киритилиши мажбурий этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-боб. Малака ошириш курсини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Сертификат эгаси сертификат олган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар икки йилда тасдиқланган ўқув дастури асосида Ўқув маркази томонидан ташкил этиладиган 36 соат ҳажмдаги малака ошириш курсини ўташи шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Инспекция ҳамда вазирликлар ва идоралар малака ошириш курсида қатнашиши режалаштирилган ходимлар рўйхатини ҳар йили 20 январга қадар Ўқув марказига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция ҳамда ички аудит хизматида фаолият кўрсатмайдиган сертификат эгаси малака ошириш курсида қатнашиш учун Ўқув марказига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги тўлов ушбу шахснинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Ўқув маркази малака ошириш курсларини ўтаган шахслар тўғрисидаги чораклик маълумотларни ҳар чорак тугагандан сўнг кейинги ойнинг 10-кунига қадар, йиллик маълумотларни кейинги йилнинг 10 январига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Малака ошириш курсини тамомлаганлигини тасдиқловчи гувоҳнома маълумотлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан сертификатлар реестрига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички аудит миллий малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Талабгор
Малака имтиҳонини топшириш учун аризани Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайти орқали топширади.
Бунда аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим тўланади.
Талабгорнинг хоҳишига кўра, ҳар ойнинг 10-кунига қадар (шу куни ҳам)
2-босқич
Аудиторлар палатаси
1. Талабгорнинг аризасини кўриб чиқади ва малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этиш сабаблари кўрсатилади.
2. Аризаларни кўриб чиқиш натижаларини кўриб чиқиш якунлангандан сўнг бир иш куни ичида талабгорнинг шахсий кабинетига юборади.
Қарор қабул қилингандан сўнг уч иш куни ичида
3-босқич
Аудиторлар палатаси
Малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида талабгорни ёзма ёки электрон хабар шаклида хабардор қилади.
Малака имтиҳони ўтказиладиган кундан камида беш кун олдин
4-босқич
Имтиҳон комиссияси
1. Малака имтиҳони белгиланган вақтдан бошлаб уч соат давомида тест синови усулида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши устидан назорат қилади.
2. Малака имтиҳони натижаларини баённома орқали расмийлаштиради.
Малака имтиҳони ўтказилган куни
5-босқич
Аудиторлар палатаси
1. Малака имтиҳони натижаларини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
2. Талабгорга малака сертификатини расмийлаштиради ва электрон шаклда юборади.
Малака имтиҳони ўтказилган кундан кейин уч иш куни ичида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматида фаолият юритиш учун ички аудит миллий малака сертификати 20__ йил «___» _______ да берилди. Сертификат эгаси сертификат олган йилдан кейинги йилдан бошлаб белгиланган тартибда малака ошириш курсини ўташи шарт.
Ушбу электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун uzaudit.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжат рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.