Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
ҚЛ-962, ҚЛ-969, ҚЛ-974 ва ҚЛ-983-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-962-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-969-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-974-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-983-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 31 январь,
2928-IV-сон