Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг айрим қўмиталари таркибига ўзгаришлар киритиш тўғрисида
Сиёсий партиялар фракцияларининг таклифларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иномжон Саттаркулович Кудратов (75-Боёвут сайлов округи) Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайлансин ҳамда шу муносабат билан Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилсин.
2. Фирдавс Холназарович Шарипов (84-Денов сайлов округи) Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайлансин ҳамда шу муносабат билан Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси лавозимидан озод этилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 24 январь,
2902-IV-сон