Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида айрим давлат бошқаруви органларининг қайта ташкил этилганлиги, тугатилганлиги ва ташкилий бўйсунуви ўзгартирилганлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг:
2022 йил 20 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-914-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида»ги 2494-IV-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 9, 915-модда);
2022 йил 20 сентябрда қабул қилинган «ҚЛ-914 ва ҚЛ-939-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида»ги 2495-IV-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 9, 916-модда);
2022 йил 20 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида»ги 2496-IV-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 9, 917-модда);
2022 йил 6 декабрда қабул қилинган «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида»ги 2727-IV-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси тегишли қонун лойиҳаларини маромига етказсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 17 январь,
2876-IV-сон