31.01.2023 йилдаги 2919-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 31.01.2023 йилдаги 2919-IV-сон
Кучга кириш санаси
31.01.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йилда бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида

Давлат дастурининг барча йўналишлари ижросини таъминлашга қаратилган тегишли ишчи гуруҳлар тузилиб, назорат режаси асосида ҳар ойда танқидий муҳокама қилиб бориш тартиби жорий этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида Давлат дастурининг ижроси доирасида жами 256 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг 9 та қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 82 та фармони, қарори ва фармойиши, Олий Мажлис палаталарининг 5 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 47 та қарори қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ихчам ва профессионал давлат бошқаруви тизими жорий қилиниб, ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тага қисқартирилган. Вазирлик ва идораларнинг 21 тасида сифат менежменти тизимининг халқаро стандарти жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш учун ҳуқуқий асос яратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизимининг ривожлантирилиши ҳамда электрон давлат хизматлари кўрсатиш борасидаги бюрократик тўсиқлар қисқартирилиши натижасида мобиль-ID тизими жорий этилиб, 38 турдаги давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмаслиги белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ҳамда зарур шартига айлантириш борасида таъсирчан чоралар кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган. Ушбу Қонун соҳадаги низоли вазиятларнинг олдини олиш, мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ягона ахборот тизими жорий этилиши натижасида судга қадар иш юритиш, шу жумладан суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолияти рақамлаштирилиб, тезкор ахборот алмашиш тизими яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш доирасида амалга оширилган ишлар натижасида ялпи ички маҳсулот ҳажми 2021 йилга нисбатан 105,7 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Очиқ бюджет» ахборот портали орқали «Менинг йўлим» дастури ишга туширилиши натижасида туманларнинг (шаҳарларнинг) маҳаллий бюджет параметрлари доирасида 188,5 млрд. сўмлик 380 та лойиҳани амалга ошириш таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қиймати 700 млн. доллардан ортиқ бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига Тошкент, Бухоро ва Хоразм вилоятларида қуввати 1 354 МВтга тенг 7 та электр станцияси ишга туширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция дастурлари доирасида 11,8млрд. долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилган, шунингдек 15 млрд. долларлик товар ва хизматлар экспорти (махсус экспортсиз) амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш борасида ҳам муайян ишлар бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида аҳолининг бандлигини таъминлаш дастурига асосан 251 минг нафар киши доимий, мавсумий ва вақтинчалик ишларга жалб этилиб, йиллик прогноз кўрсаткич 118,3 фоизга бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълимдаги қамров даражасини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилган. Хусусан, 647,6 минг нафар 6 ёшли болалар мактабга тайёрлов тизими билан қамраб олиниб, қамров даражаси 67 фоиздан 90 фоизга етказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида 106 та оилавий шифокор пункти ва поликлиника, 1 000 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилган, бу орқали 3,5 млн аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тиббиёт бригадалари»га қўшимча равишда 3 600 та педиатрия ҳамшираси ва доя штати ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатиладиган дорилар 45 турдан 70 турга етказилган, ушбу йўналишга ажратилаётган маблағлар ҳажми эса 2021 йилга нисбатан 3 баравар оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий поликлиникаларда 19 мингдан зиёд кундузги шифо ўринлари ташкил этилган. Натижада 740 минг нафар кишига шифохонага бормасдан, уйда даволаниш имконияти яратилган. Юқори технологик операцияга муҳтож 16 минг нафар бемордан 3 200 нафари вилоят ва туманларда даволанган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш борасида мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фуқароларнинг соғлиғига жиддий зиён етказадиган экологик муаммоларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, чиқиндилар билан ишлаш йўналишида 79 та туман ва шаҳар хусусий шерикларга бириктирилган, 115 та чиқинди полигони рекультивация қилинган, аҳолининг санитар тозалаш хизмати билан қамрови 95 фоизга, чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажми 32,4 фоизга етказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда ўрмонлар майдонини кенгайтириш ва ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилган ҳамда 208 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан «яшил қопламалар» яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш, мамлакатимиз хавфсизлигини ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш йўналишида ҳам қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишнинг замон талабларига мос янгича тизими яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатнинг халқаро муносабатлардаги тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги ролини ошириш мақсадида 15-16 сентябрда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва ҳукумат ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастуридаги тадбирларнинг бажарилиш ҳолатини Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан доимий равишда парламент назорати шакллари асосида ўрганиб бориш, шу жумладан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотини қўмита мажлисларида эшитиш ҳамда уларнинг якунлари бўйича тайёрланган тегишли таклифлар ва тавсияларни ҳукуматга киритиб бориш амалиётининг жорий этилиши мазкур вазифаларнинг изчил бажарилишини таъминлашда муҳим омил бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Давлат дастурида жами 398 та бандда назарда тутилган 658 та яхлит ва кичик банддаги вазифаларнинг 518 таси ижро этилган, 37 тасининг ижро муддати узайтирилган ва 103 тасининг ижросини таъминлашга доир ишлар давом эттирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, туманлараро перинатал марказларни ташкил этиш ва зарур тиббий техника ҳамда буюмлар билан жиҳозлаш (232-233-бандлар), талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик асосида барпо этишда лойиҳаларни молиялаштиришнинг мақбул усулларини йўлга қўйиш (216-банд) бўйича бошланган ишлар якунланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастуридаги баъзи бандларнинг бажарилиш муддати узайтирилганига қарамай, уларда назарда тутилган вазифаларнинг ижроси охирига етказилмаган. Хусусан, «Жиззахда ишлаб чиқаринг» саноат дастурини амалга ошириш орқали инвестиция ва йирик хорижий компанияларни жалб этиш бўйича ҳукумат қарорини қабул қилиш муддати узайтирилганлигига қарамасдан қарор йил якунига қадар қабул қилинмаган (167-банд).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида назарда тутилган айрим қонун лойиҳалари ҳанузгача парламент муҳокамасига киритилмаган. «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (269-банд), «Ахборот кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги (324-банд), «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақидаги»ги (326-банд), «Сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисида»ги (329-банд) қонун лойиҳалари шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида ҳукумат томонидан аҳолини ўйлантириб келаётган қатор долзарб масалалар, хусусан, аҳолига энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш, тежамкор технологияларни кенг жорий этиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шу жумладан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшларни, олий таълим муассасаларини тугатган талабаларни иш билан таъминлаш, таълим-тарбия тизимини янада яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йилда бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг ижро муддати узайтирилган ва бажарилиши тўлиқ якунланмаган бандларида белгиланган тадбирларни таҳлил қилиб, уларни келгусидаги давлат дастурларига киритиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурлари асосида қабул қилинган чора-тадбирлар дастурлари, «йўл хариталари» ҳамда бошқа ҳужжатларда белгиланган тадбирларнинг натижадорлигини таъминлашга вазирлик ва идоралар томонидан эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурларида кўзда тутилган қонун лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига киритилишини таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлараро перинатал марказларни ташкил этиш ҳамда уларни зарур тиббий техника ва буюмлар билан жиҳозлаш юзасидан бошланган ишларни якунига етказиш устидан назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлигини таъминлаш, шу жумладан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшларни, олий таълим муассасаларини тугатган талабаларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлигини, шу жумладан, нархларнинг барқарорлигини таъминлашга доир ишларни янги босқичга олиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетика соҳасида трансформация жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек соҳага ижтимоий ҳимоя кафолатларини белгилаган ҳолда бозор механизмларини жорий этиш борасида бошланган ишларни жадаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш ҳамда аҳолига арзон ҳамда сифатли дори воситалари етказиб бериш тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча соҳа ва тармоқларга энергия жиҳатидан тежамкор технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш бўйича бошланган ишларни якунига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан кўтарилган масалаларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлар кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши устидан ўз партиявий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда ўз фаолият йўналишларига алоқадор бўлган вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни мустаҳкамласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 31 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2919-IV-сон