09.02.2023 йилдаги ПҚ-50-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш, ҳамда болалар ва спорт майдончаларини қуриш, маҳалла ҳудудида микро хиёбонлар ташкил этиш, ирригация ишлари, кўп қаватли уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш ҳамда аҳоли кайфияти ва яшаш сифатига ижобий таъсир қилувчи ободонлаштириш, таъмирлаш ва бошқа қурилиш ишлари учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига 584 миллиард сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 07/23/175/0317-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мазкур кредит маблағларининг 200 миллиард сўми 2023 йилнинг IV чорагида, 384 миллиард сўми 2024 йилнинг ҳар чорагида тенг улушларда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан Жамғармага қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ҳафта муддатда Тошкент шаҳри маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш, болалар ҳамда спорт майдончаларини қуриш, маҳалла ҳудудида микро хиёбонлар ташкил этиш, ирригация ишлари, кўп қаватли уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш ҳамда аҳоли кайфияти ва яшаш сифатига ижобий таъсир қилувчи ободонлаштириш, таъмирлаш ва бошқа қурилиш ишлари учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 211 миллиард сўм миқдорида ажратсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 07/23/175/0317-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур қарорнинг 1 ва 11-бандларга мувофиқ ажратилган маблағлар ҳисобидан Тошкент шаҳридаги маҳаллаларга амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларидан келиб чиқиб маблағ ажратсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 07/23/175/0317-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг туман ҳокимликлари маҳаллалар раислари билан биргаликда маҳаллаларнинг инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рўйхатларини халқ депутатлари туман Кенгашлари йиғилишида муҳокама қилиб, тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 9 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-50-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2023 й., 07/23/50/0083-сон; 02.06.2023 й., 07/23/175/0317-сон)