Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКА ЁҒ-МОЙ ЭКСТРАКЦИЯ ЗАВОДЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ЎСИМЛИК МОЙИНИ СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика аҳолисини ўсимлик мойи билан янада барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, 1993 йилги пахта ҳосилидан олинган техник чигитлар республика пахта заводлари ҳамда хўжаликлари томонидан ёғ-мой экстракция заводларига, ишлаб чиқарилган ўсимлик мойи эса давлат ресурсларига жўнатилади.
Белгиланган топшириқнинг 20 фоизи ҳисобига ҳамда ундан ортиқча ишлаб чиқарилган ўсимлик мойи, шрот ва шулха хўжаликларга қайтарилади.
2. «Вазирлар Маҳкамасининг «Республика пахта заводларида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш тартиби тўғрисида» 1992 йил 18 ноябрдаги 539-сон қарорини қисман ўзгартириш ҳақида» Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 февралдаги 89-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 19 сентябрь,
466-сон