Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани қабул қилиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Уставининг (1956 йил 26 октябрь) VI моддасига 1999 йил 1 октябрда киритилган тузатишлар Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинсин.
2. Ташқи ишлар вазирлиги депозитарийга мазкур тузатишлар Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида тегишли билдиришномани юборсин.
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу тузатишлар кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 январь,
ПҚ-13-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2023 й., 07/23/13/0046-сон)