Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг
буйруғи
«Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли давлат кадастрлари маълумотларининг таркиби ва уларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 19 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2618-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 620-сон «Ўзбекистон Республикаси Фазовий маълумотлар соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ф. ПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 декабрь,
15-2022-сон
Келишилди:
Туризм ва маданий мерос вазири А. АБДУХАКИМОВ
2022 йил 1 декабрь
Қишлоқ хўжалиги вазири А. ВОИТОВ
2022 йил 13 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б. ЮЛДАШЕВ
2022 йил 7 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Ш. ХАБИБУЛЛАЕВ
2022 йил 6 декабрь
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқарув раиси А. САНГИНОВ
2022 йил 30 ноябрь
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ раҳбари Ф. АБДУРАХМАНОВ
2022 йил 16 декабрь
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бошқарув раиси Ҳ. ХАСИЛОВ
2022 йил 12 декабрь
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси М. АБДУЛЛАЕВ
2022 йил 12 декабрь
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ Бошқарув раиси биринчи ўринбосари А. САИДВАЛИЕВ
2022 йил 2 декабрь
«Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раиси Б. НАРМАТОВ
2022 йил 30 ноябрь
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Н. ЭРНАЗАРОВ
2022 йил 2 декабрь
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш. НАЗАРОВ
2022 йил 5 декабрь
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б. ГУЛЯМОВ
2022 йил 30 ноябрь
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. ОБЛОМУРАДОВ
2022 йил 6 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг раиси Б. ИСЛОМОВ
2022 йил 12 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг раиси Н. БАКИРОВ
2022 йил 28 ноябрь
Соғлиқни сақлаш вазири Б. МУСАЕВ
2022 йил 30 ноябрь
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2022 йил 9 декабрь
Сув хўжалиги вазири С. ХАМРАЕВ
2022 йил 6 декабрь
Қурилиш вазири Б. ЗАКИРОВ
2022 йил 2 декабрь
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2022 йил 5 декабрь
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2022 йил 6 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 21 декабрдаги 15-2022-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2014 йил 12 сентябрдаги 12-сон «Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли давлат кадастрлари маълумотларининг таркиби ва уларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2618, 2014 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 41-сон, 512-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 24 августдаги 9-2022-сон «Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли давлат кадастрлари маълумотларининг таркиби ва уларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2618-1, 2022 йил 25 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2022 й., 10/22/2618-1/0773-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2023 й., 10/23/2618-2/0038-сон)