Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИНГ УМУМҲАРБИЙ НИЗОМЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-23-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳарбий хизматни ўташни тартибга солиш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва бурчларини, гарнизон ва қоровуллик хизматларининг ички тартиб-қоидаларини белгилаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, чегара ҳамда ички қўшинларида ҳарбий интизом ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ички хизмат низоми, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Гарнизон ва қоровуллик хизматлари низоми, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Интизомий низоми тасдиқлансин ҳамда 1996 йилнинг 1 декабридан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф низомини тасдиқлаш ва амалга киритиш топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари умумҳарбий низомларининг амал қилиши чегара, ички қўшинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси тегишли вазирликлари ва идоралари бошқа ҳарбий тузилмаларининг ҳарбий хизматчиларига нисбатан ҳам татбиқ этилсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг буюртмалари бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган низомларни нашр этсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 9 октябрь,
ПФ-1571-сон