Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги ҚЛ-931-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида»)
(«Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида»ги ҚЛ-931-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 декабрь,
2726-IV-сон