Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-969-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилиши ҳамда ушбу соҳада нодавлат сектор улушининг оширилиши муносабати билан «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»)
(«Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилиши ҳамда ушбу соҳада нодавлат сектор улушининг оширилиши муносабати билан «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилиши ҳамда ушбу соҳада нодавлат сектор улушининг оширилиши муносабати билан «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-969-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 13 декабрь,
2755-IV-сон