Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилиши ҳамда ушбу соҳада нодавлат сектор улушининг оширилиши муносабати билан «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-969-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 17 ноябрда киритилган «Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилиши ҳамда ушбу соҳада нодавлат сектор улушининг оширилиши муносабати билан «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-969-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 13 декабрь,
2754-IV-сон