Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Қарори
«Йўл ҳаракати тўғрисида»ги ҚЛ-905-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»)
(«Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 20 сентябрда биринчи ўқишда қабул қилинган «Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги ҚЛ-905-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Йўл ҳаракати тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 26 декабрь,
2799-IV-сон